Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил



Download 0,96 Mb.
bet1/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


НИЗОМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
М.Хўжамов, М.Лафасов
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК
ВА ТУРИЗМ
Ўқув қўлланма

Тошкент – 2008 йил


К И Р И Ш

Мустақилликнинг ҳалқимизга берган улуғ неъматларидан бири-ўзликни англашга, азалдан шу она-заминда истиқомат қилиб келаётган аждодларимиз орзу этганидай, ҳур ва озод яшашга, буюк истиқбол йўлида завқ билан ҳаёт кечириш ва меҳнат қилишга шароитни юзага келтирди.


Эндиликда бу ўлка нафақат ўзбек ҳалқига , унда яшаётган турли миллат вакиллари учун ҳам муқаддас ошён, табаррук диёрдир.
Қадимшунос олимларимиз эътироф этганларидай , ўтмиши инсоният илк аждодларининг вакиллари яшаган узоқ тарихга тенгдош бўлган бу қадимий ва жозибали Ватанни, унда яшаб, этно-маданий ривожланиш, юксалиб бориш баробарида дунё тамаддуни (цивилизацияси) нинг бойишига самарали таъсир кўрсатган буюк алломалар, қаҳрамонларни вояга етказган ҳалқимизнинг ўтмишини рўй-рост ўрганишга, ҳозирги ҳаёти билан яқиндан танишишга кенг имкониятлар пайдо бўлди. Зеро Ватанимизнинг бой тарихини, ҳалқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти ва куч-қудратига дахлдор асосли далиллар билан танишиб бориш орқалигина кишиларда уларни қадрлашга иштиёқ, ардоқлашга доир мақсад камол топади.
Ушбу ўқув қўлланма айнан шундай мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда юзага келди.
Бу ўлкада ота-боболаримиз , аждодларимизнинг ақл-заковати, маҳоратли қўллари билан айниқса IX-XII, XIV-XVII асрлар давомида киши ақлини лол қолдирадиган даражада нафис ва нозик қилиб ишланган нақшлар қадимий ва навқирон Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларнинг маҳобатли деворларида ёрқин кўринишда ўз аксини топган. Давр руҳига монанд услубларида барпо этилган муҳташам бинолар ва улардаги шарқона услубга хос ўймакорлик нақшлари ўз тараққиётининг юксалиш босқичига кўтарилганидан гувоҳлик беради. Шу билан бир қаторда ислимий услубда ишланган нақшлар, яъни гул ва новдаларнинг мураккаб услубдаги нақшинкор кўрнишлари ҳамда ҳозирга қадар яхши сақланиб келаётган тиллада қориб ишланган бошқа безаклар аждодларимиз юксак санъатининг тимсоли сифатида бугун ҳам барчанинг эътиборини ўзига жалб этиб келмоқда.
O’tmishda bu soha haqida “zavq olish uchun qiladigan ishi bo’lmagani uchun, hattoki keyinchalik maqtanib yurish uchun sayohat qiluvchi g’aroyib odamlar”- degan ta’riflar berilgan
Қадимги ва ўрта асрлар меъморчилик обидаларини сақлаш, ўрганиш ва муҳофаза қилиш ҳозирги замон ёш авлодини, меҳнаткашларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик муносбатларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу ўқув қўлланмада ўзбек ҳалқининг тарихий тараққиётини, моддий ва маънавий ёдгорликларини тарихий ўлкашуносликнинг асосий манбалари бўлган археология, этнография, топонимика, архившунослик ва музей экспонатлари орқали ўрганилиши берилган.
Шунингдек ўлкада туризм (сайёҳлик)нинг шаклланиши, ривожи ва истиқболларига доир бўлган масалаларнинг ёритилганлиги муҳумдир.
Ушбу ўқув қўлланмада ватанимизнинг ўтмишига доир муҳим масалаларга эътибор қаратилган. Ўзбекистон халқларининг қадимий тарихини, унинг жаҳон тарихий тараққиётига қўшган катта ҳиссасини, ўз бағридан Муҳаммад Мусо Хоразмий ва Али Қушчи сингари машҳур математиклар, Аҳмад Фарғоний ва Улуғбекдек фалакиёт билимдонлари, Ибн Сино каби табиблар, Наршахий ва Абулғозихон сингари тарихчилар, Форобийдек файласуфлар, Муҳаммад Исмоил ал Бухорий, Ат Термизий каби машҳур муҳаддислар, Замахшарий каби лингвистларни етиштириб, жаҳон тараққиётига қўшган ҳиссасини таъкидлаб кўрсатишга аҳамият берилди.
Мазкур қўлланма яна шуниси билан эътиборлики, унда тарихий, маънавий ёдгорликлар, археологик, антропологик, этнографик ва топонимик материаллар ўз ифодасини топган.
Ўзбек халқининг тарихий, маданий ва меъморчилик ёдгорликлари маданий меъросимизнинг таркибий қисми бўлиб, жаҳон тараққиётига қўшилган ғоят катта улушдир. Буларнинг барчаси эса мамлакатимизда туризмнинг ривожи учун асос бўлиб хизмат қилади. Мана шундай муҳим, нодир ва йирик аҳамиятга молик бўлган моддий ва маънавий ёдгорликларни ҳар томонлама илмий ва амалий жиҳатдан ўрганадиган ва таҳлил қиладиган фанлардан бири «Тарихий ўлкашунослик ва туризм»дир.
Мазкур ўқув қўлланма асосан, қуйидаги масалаларни ўз ичига олади:

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish