Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил


Ўзбекистонда этнография фанининг ривожланиши



Download 0,96 Mb.
bet9/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

1.3.Ўзбекистонда этнография фанининг ривожланиши.

Ўзбекистонда этнография фани. Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган қабила ва элатлар тўғрисида энг қадимий этнографик маълумотлар илк ёзма манбаларда, юнон ва рим муаллифлари Гекатей, Страбон, Геродот, Арриан, Птоломей ва Ктесий, сицилиялик Диодор, Помпей Трог, Тацит асарларида учрайди.


Ўрта Осиё халқларининг қадимги аждодлари ва уларнинг турмуш тарзи, урф-одат ва маросимлар тўғрисида қимматли маълумотларни зардуштийлик дининг муқаддас китоби “Авесто”да ҳам кўриш мумкин. Мил.ав. VI-I асрлардан араб истилосигача Ўрта Осиё халкларига тегишли маълумотларни қадимги аҳомалнийлар даврига оид қоя тош битикларида, парфиёний, суғдий, хоразмий, бахтрий ёзма ёдгорликларида, хитой саёхатномаларида, сосонийлар Эронининг ўрта форсий-паҳлавий тилдаги ёдгорликларида, арман тилидаги манбаларда, кадимги туркий ёзма ёдгорликларда учратамиз.
Илк Ўрта аср (IХ-ХII асрлар) муаллифлари географ ва сайёҳлар Ибн Хурдодбеҳ, ал- Балхий, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Маъсудий, Ёқут Ҳамавийлар ўз саёҳатномаларида Шарқ халқлари Этнографияси бўйича қимматли маълумотлар ёзиб қолдирганлар.
Халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган “Дада-Қўрқут”, “Алпомиш”,Манас”, “Гўрўғли” достонлари тарихий ва этнографик жиҳатдан ниҳоятда муҳим манбалардир. Муҳаммад Хоразмийнинг “Сурат ал-Аарз”, Абу Райҳон Берунийнинг “Қонуни Маъсудий”, “Амударё тарихи”, Махмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк”, Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асарлари Ўрта Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон шаҳарлари, уларнинг тарихи, табиий-географик шароити, этнотопонимияси, айрим шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг лингвистик ва этник таркиби, ижтимоий-сиёсий ҳаёти, маиший турмуши ва маданиятининг баъзи жиҳатлари, диний эътиқодларига оид ноёб маълумотлар мужассамлашганлиги билан муҳим илмий аҳамиятга эга.
Амир Темур ва унинг ворислари ҳукумронлик қилган даврда яшаган сарой тарихчилари ва солномачилари, жумладан, Хофизи Абрунинг “Зубдат ут-таворих” (“Тарихлар қаймоғи”), Низомиддин Шомий, Абдураззоқ Самарқандий, Ҳусайн Кубравий, Али Қушчи ва бошқаларнинг асарларида шу даврга оид этнографик маълумотларни учратиш мумкин.
Шунингдек, испан элчиси Рюи Гонзалес де Клавихонинг асарида, рус солномаларида, машҳур сайёҳ Марко Полонинг саёҳатномасида ҳам муҳим маълумотлар жамланган.
Бобурнинг “Бобурнома” асарида Мовароуннаҳр ва қўшни мамлакатларда яшаган элатларнинг этник таркиби ва тарихи, урф-одати ва маросимлари, маданияти ва маиший турмуши ҳақида, Гулбадамбегиннинг “Ҳумоюннома” номли тарихий–биографик асарида Тошкент ва Андижондан то Қашқар ва Ҳинд океани бўйларигача қандай шаҳарлар, вилоятлар борлиги, уларнинг аҳолиси ҳақида маълумотлар келтирилган.
Ўрта асрлар илмий мероси булган Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг “Абдулланома” (“Шарафномаи шоҳий”), Маъсуд ибн Кўҳистонийнинг “Тарихи Абулхайрхоний”, Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома”, Фазлуллоҳ Рузбеҳоннинг “Меҳмонномаи Бухоро”, Абдулғозий Баҳодирхон-нинг “Шажарайи турк” каби асарларида қимматли тарихий–этнографик маълумотлар бор.
ХVI-ХVII асрларда Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг вужудга келиши ва Россия давлати билан мунтазам савдо ва дипломатик муносабаталар ўрнатилиши натижасида рус элчиларининг ўзбек хонлик-ларига қилган сафарлари жараёнида тўпланган материалларида ҳам этнографик маълумотлар мавжуд бўлиб, улар маълум илмий қимматга эгадир.
Туркистон ўлкасини жадал этнографик ўрганиш ўлкани мустамлака қилиш мақсади билан боғлиқ бўлиб, ўзбек халқи этнографиясига оид илмий аҳамиятга эга материаллар тўплаш даври ХIХ асрдан бошланди.
Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбекларни этнографик жиҳатдан ўрганиш йўлида 1872 йиллар Москвада очилган политехника кўргазмаси муносабати билан тайёрланган “Туркистон альбоми”, шунингдек, рус география жамиятининг Туркистон бўлими, Тиббиёт, антропология ва этнография ҳаваскорлари жамиятининг Туркистон бўлими, Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги, Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти, Хомутов тўгараги, Ўрта Осиё олимлари жамияти, Рус техника жамиятининг Туркистон бўими, Шарқшунослик жамиятининг Тошкент бўлимининг роли катта бўлди.
ХIХ аср охири ХХ аср бошларида этнографик билимларнинг ривожи ўлкада фаолият курсатган рус шарқшунос, тарихчи, этнограф олимлари, сайёҳлари ва давлат арбоблари В.В.Радлов, В.В.Бартольд, М.С.Андреев, А.А.Диваев, В.Л.Вяткин, Н.П.Остроумов, Н.С.Ликошин, Н.Г.Маллицкий, эр-хотин Наливкинлар, И.И.Умняков, А.А.Семёнов, Е.Д.Поливановлар номлари билан боғлиқдир. Улар амалга оширган ишлар мустамлакачиликка хизмат қилган бўлса-да, тўпланган катта этнографик материаллар ХIХ аср охири ХХ аср бошларидаги Туркистон халқлари ҳаёт тарзини тавсифлашда муҳим илмий аҳамиятга эга.
1918 йилда Туркистон халк университетида ўзбеклар этнографияси бўйича махсус курс киритилиб, бу мавзу буйича маърузулар ўқитила бошланди.
1920-30 йиллар Ўзбекистонда этнография илмининг вужудга келиш, ташкилий ва таркибий шаклланиш даври бўлди. 1930 йиллар охирида маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан мутахассислар Г.Алимов, М.Бикжанова, А.Болтаев, Я.Ғуломов, Ш.Иноғомов, Т.Мирғиёсов, М.Саиджонов, Х.Ҳусанбоев, К.Юсупов ва бошқалар Ўзбекистонда музей ишини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, музейларда этнографик коллекцияларни кўргазмага қўйишга тайёрлаш бўйича муҳим ишларни амалга оширишди.
1943 йил 4 ноябрда Ўзбекистон ФА Тил, адабиёт ва тарих институти асосида Тарих ва археология институти ташкил этилиб, унинг таркибида 6 бўлим, шу жумладан академик М.Андреев раҳбарлигидаги этнография бўлими ҳам бор эди. Бўлим республикада этнографик тадқиқотларнинг етакчи маркази бўлиб қолди.
Хоразм археология - этнография экспедициясининг ташкил этилиши ва фаолият олиб бориши (раҳбарлари С.Толстов, Т.Жданко) Ўзбекистонда этнография фанинг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Хоразм экспедицияси мобайнида қорақалпоқлар этнографиясининг маҳсус ўрганилганлиги Қорақалпоғистонда этнографик фикирларнинг шаклланиши учун асос бўлди.
1960-80 йилларда ўзбек ҳамда қорақалпоқ халқларининг этногенези ва этник тарихи бўйича фаол тадқиқотлар олиб борилди (В.П.Алексеев, А.А.Асқаров, О.Сухарева, Т.К.Хожайов ва бошқалар) ўзбеклар этник тарихини ўрганиш бевосита академик К.Шониёзов номи билан боғлиқ.
Ўзбекистон халқлари фольклори, декоратив ва амалий санъатининг турли соҳалари, халқ мусиқаси, театри, рақс санъати, кийимлари, анъанавий халқ таомлари, кишиларнинг маънавий ва моддий ҳаётини ўрганиш этнографик манбалардан бири сифатида этнографларнинг диққат марказида бўлади. 1960 айниқса, 1980-йиллар Ўзбекистон этнография фани учун аввалги тарихшунослик даврига нисбатан ғоят сермаҳсул, айни вақтда, зиддиятли кечди. Бу зиддиятлар этнографиянинг долзарб масалаларини белгилаш ва ишлаб чиқишда, сиёсий шароитга оғишмай ва сўзсиз амал қилишда; монографик ва умумлаштирувчи тадқиқотларда уларнинг таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиқилмаганлигида; катта кўламдаги илмий тадқиқот ишларининг этнос хўжалик амалиёти ва маданий ҳаёти вазифаларига мос келмаганида намоён бўлди.



Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish