Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил



Download 0,96 Mb.
bet13/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

Ҳунармандчилик ўзбеклар орасида қадимдан кенг ривожланганлиги археологик тадқиқотлардан маълум. Ҳунармандчиликнинг ривожи шаҳарларнинг нафақат иқтисодий ва ижтимоий балки сиёсий ва маданий марказларга айлана бошаганлиги билан чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбек ҳунармандлари кўплаб тери ва жундан ёғоч ва металдан, хилма- хил буюмлар ясаб пахта ва ипакдан турли матолар тўқиб, кейим-кечакларни бозорларда сотишган.
Ўзбек хунармандчилигининг темирчилик дегрезлик, мисгарлик, заргарлик, дурадгорлик, аравасозлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, мармар ўймакорлиги, кулолчилик каби кенг тарқалган тармоқлари ҳамда тўқимачилик, ипакчилик, каштадўзлик, зардўзлик, дўппидўзлик каби уй рўзғор касбкорликлари тараққий этган.
Ўзбекларнинг анъанавий турар жойлари қадимдан ўзига хос бўлиб, улар яшаган минтақанинг табиий- географик шароити билан боғлиқ бўлган турар жойлар барпо этишда қурилиш конструкцияси ва услуби, режаси ва безаклари билан Фарғона, Бухоро, Хива ва Шахрисабз меъморлик йўналишлари машҳур бўлиб келган. Уй- жой қурилишида Ўзбеклар қадимий уйлар, одатда кўча ва қўшни томони девор билан ўралган ҳовлилардан иборат бўлган. Барча турар жой ва хўжалик хоналарининг деразалари ичкари томонга қаратилган. Ховли икки қисмга – болалар ва аёллар учун ичкари ҳовли ҳамда номаҳрам эркаклар ва меҳмонлар учун меҳмонхона тарзида ҳашаматли хоналардан иборат ташқари ҳовлига бўлинган. Ҳунармандларнинг уйларида дўкон ва шогирдлар яшайдиган хоналар ҳам ташқарида жойлашган. Энг кўп тарқалган икки хонали уй вариантларидан бири сифатида даҳлиз ва катта уйдан иборат бўлган уйларни кўрсатиш мумкин. Бундай уй-жойлар одатда олди айвонли ва айвонсиз қилиб қурилган. Аҳоли ўртасида анъанавий пахса ва синчли уйлар билан бирга ғиштли уйлар ва уларни нақшинкор ганчли безаклар билан қуриш ҳам мавжуд бўлган.
Ўзбекларда доимий уй-жойлар Х асрга қадар, асосан, тош, пахса ёки хом ғиштдан қурилган. Лой асосий қурилиш материали ҳисобланган. Пишган ғишт қадимдан қўлланилиб келинса-да кенг миқёда ундан уй- жой қуриш IX асрдан бошланди. Бухоро ва Хивада ҳовли эшикларига жез ёки темирдан ясалган болға ёки ҳалқасимон болдоқ осилган. Эски типдаги уйларнинг хоналари ва деразалари айвонга қараган. Эшиклар ичкарига, дарчалар ташқарига очилган. Дераза ёки эшикнинг юқори қисмига ёруғлик тушадиган туйнук қўйилган ва унга ёғоч ёки ганчдан ясалган панжара ўрнатилган. Уйга кирадиган жойда эшик олдида тўғри бурчакли пешток (пойгак) бўлиб унга пойабзал ечиб қўйилган. Эшик олдидаги бурчакда сув қуйиладиган (оқизадиган) махсус жой (обрез, адан, ташноб) жойлашган бўлиб, унга Бухоро ва Самарқандда мармар тош, Фарғона водийсида ва Тошкентда пишиқ ғишт, Хивада махсус сопол терилган.
Одатда уйларининг тархи оила аъзоларнинг сонига қараб бир неча уй (хона) даҳлиз ва айвондан иборат бўлган. Ховлида эса хўжалик учун омборхона, ҳожатхона ва молхона бўлган. Шаҳарда ёки аҳоли зич жойлашган қишлоқларда меҳмонхона, одатда иккинчи қаватда болохонада жойлашган. Айниқса, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Ургут шаҳарларида жуда шинам меҳмонхоналар қурилган. Бу каби меҳмонхоналарда тўй - ҳашамларда, мотам маросимларида ҳам кенг фойдаланилган. Бундан ташқари, қиш пайтлари меҳмонхоларда маҳалла эркаклари тўпланишиб гап–гаштаклар ўтказганлар. Ҳозирги кунга келиб замонавий уйларнинг қурилиши анча такомиллашган бўлиб, уйларнинг қурилишидаги миллий анъаналар замонавий кўринишлар билан ўзаро уйғунлашган. Бугунги уйлар муайян режа асосида турли қулайликлар билан қурилмокда.
Ўзбекларнинг миллий кийимлари ҳам кўп асрлик тарихга эга бўлиб, анъанавий турмуш–тарзи, табиий–географик муҳит ва хўжалик маданий анъаналар билан боғлиқ бўлган. Ўзбекистонда асосий миллий кийимлар эркакларда оқ ёки малла бўздан тикилган кўйлак, яктак, тўн, белбоғ, салла, махси, кавуш, этик; аёлларда–рўмол, кенг кўйлак, узун лозим, нимча, калтача, махси, кавуш бўлган. Бош кийимлардан дўппи, кулоҳ, исломият давридан бошлаб унинг устидан салла ўралган, аслзодаларнинг бош кийимлари зарли ва кумуш иплар билан безатилган, пешона қисмига турли олмос, қимматбаҳо тошлардан ясалган тўғноғичлар қадалган. Қиш фаслида кулоҳ ёки бадавлат кишилар муйнали телпаклар кийишган. Ўзбеклар орасида энг кўп тарқалган енгил бош кийим дўппидир. Дўппи асосан, бахмал, сидирға шойи, сатин каби матоларга ип, ипак, зар билан кашта тикиб тайёрланган. Ўзбекистонда Чуст, Марғилон, Қўқон, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Бойсун, Шаҳрисабз дўппилари кенг тарқалган. Тошкент дўпписи сидирға кўк баҳмалга тикилган. Оёқ кийимлари таг чарми юмшоқ бўлган узун, қўнжли, пошнасиз, кавуш билан кийиладиган махси, ўзига тўқ одамлар орасида эса уч қисми қайрилган баланд пошнали этик кийиш урф бўлган. Аёллар бош кийим сифатида, асосан, рўмол ўраган. Ёши ва мавқеига, оилавий аҳволига қараб дока рўмол, шол рўмол, ғижим рўмол ва бошқа хил рўмоллар ўралган (ўралиш усули ҳам турлича бўлган). Қизлар учун қулай бош кийими дўппи ҳисобланган. Тошкентда ироқи чоргул, Самарқандда йўрмадўзи, Андижонда мунчоқ гулли, Бухорода зардўзи, Қашқадарё, Сурхандарёда ироқи дўппилар машҳур. Бош кийимлар устидан чиройли нақшлар билан безатилган тиллақошлар, бўйинга бўйинтумор, зебигардон, қўлга билагузук, узук, бурунга булоқи ва бошқа тақинчоқлар тақилган. Аёллар одми газмоллардан тикилган қоматга ёпишиб, куйлак этагидан бир оз юқорироқ турадиган авра – астарли пахталик чопонлар ҳам кийишган.
XIX асрнинг 80-йилларигача кийимлар тўғри бичимли шаклни сақлаган. Кийим шаклларининг йўл-йўл, сидирға ва гулли маҳаллий матолардан тайёрланган, олди, этаги, енг учи, ёқаси гулли жияк билан ҳошияланган кўринишлари кенг урф бўлган. ХIХ асрнинг 20-30 йилларида кийим бичими ўзаро бир–бирига яқин бўлган икки йуналишда ўзгариб борди. ХХ асрнинг бошларидан бошлаб ўзбеклар ўртасида европача кийимларни кийиш урфга кирди. Миллий кийимга европаликлар кийими хусусиятларининг киритилиши миллий кўйлакни шим билан, аёллар кўйлакларини нимча билан кийилишига олиб келди. Бу тарихан ҳаёт шароитининг ўзгариши ва оммавий саноат ишлаб чиқаришининг ҳунармандчиликдан устунлиги туфайли содир бўлди.
Миллий бичимдаги кийимлар қоматга қараб тикила бошланди, аёл кўйлаклари торайиб ва калталашиб борди, олдинроқ юзага келган кокеткали (кўкрак бурма) ва қайтарма ёқали кўйлаклар ҳаётга муқим кириб борди, енги калталашди. ХХ асрнинг 50-60- йилларидан бошлаб эркаклар кийимини тўғри елкали қоматга мослаган пиджак, кенг шимлар, аёллар кўйлагини тўғри елкали эркин кесма лиф, этакка томон кенгайган юбка кийиш расм бўла бошлаган. Бироқ ўзбеклар орасида европача кийимлар билан бирга миллий кийим ҳам урфдан қолмади. Унинг ўзига хослиги шаклида ва миллий мато колоритида намоён бўлди. Бу жиҳатдан аёлларнинг кенг ёзги кўйлаги ва эркаклар яктаги диққатга сазовор. Кекса одамлар орасида тўннинг кундалик кийим сифатида сақланиб қолиши анъанавий тус олди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish