Ва туризм ўқув қўлланма Тошкент – 2008 йил


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 0,96 Mb.
bet6/69
Sana11.03.2022
Hajmi0,96 Mb.
#489769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК хўжамов

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


  1. Ўлкашуносликнинг қандай турлари бор?

  2. Ўлка тарихи ҳақида маълумотлар қолдирган қайси маҳаллий тадқиқотчилар ва уларнинг асарлари ҳақида биласиз?

  3. Қадимги ёзма манбалар ўлкани ўрганишда қандай рол ўйнайди?.

Таянч тушунчалари


Сфрагистика – муҳрларни ўрганувчи фан соҳаси
Гералдики – тамға (герб)ларни ўрганувчи фан соҳаси.
Эпиграфистлар – тош, металл, сопол ва ёғоч каби буюмларнинг сиртидаги ёзувларни ўрганувчи тадқиқотчилар.

II. БОБ. ТАРИХИЙ ЎЛКАШУНОСЛИК ВА АРХЕОЛОГИЯ
1-·. Археология ҳақида тушунча ва унинг ўлкашуносликдаги аҳамияти
Тарихий улкашунослик фанининг 5 та асосий манбаси булиб, улар: археология, этнография, топонимика, архившунослик ва музей экспанатларидан иборат. Улар ўзаро боғланган бўлиб, бири – бирисиз улкани, халк ҳаётини мукаммал ўрганиб бўлмайди. Шуларнинг ичида даставвал археология ҳакида тўхталамиз.
Археолгия” сузи лотин тилидан олинган булиб, “архайос”- қадимги, “логос” - фан, яъни қадимги даврни ўрганувчи фан деган маънони билдиради. Ҳозирги Ўзбекистоннинг табиати кишилик тарихининг илк босқичларидаёқ бу ерларда ибтидоий одамзод тўдаларининг яшаши учун қулай бўлган.
Атель даври охирларида иқлим совиб, одамлар ҳаётига ўз таъсирини ўтказган. Бу давр ибтидоий одамларнинг суяк қолдиқлари археолог Ў. Исломов томонидан 1980- йилларда Селунғур ғоридан топилган. Ҳалқаро ЮНЕСКО тшкилоти эътироф этгандай фанда унга “фергантоп”(“Фарғона одами”) деб ном қўйилди. Селунғурдаги топилмалар буюк аҳамиятга эга бўлиб, ер юзида одамзоднинг пайдо бўлиш муоммоси ечимига қўшилган улкан ҳисса бўлади. Шу тариқа Марказий Осиёда ибтидоий одамзод илк бор пайдо бўлган жойлар қаторидан ўрин олди.
Археология: қадимшунослик- қадимги моддий маданият ёдгорликларига асосланиб кишилик жамиятини, ўтмишини ўрганувчи фан. Мехнат қуроллари, уй – рузгор буюмлари, қурол – яроғлар, зеб - зийнатлар, уй – жой, устахоналар, мудофаа ва ирригация иншоатларининг қолдиқлари ҳамда ўтмишга оид турли топилмалар археологиянинг бош манбаи бўлиб, уларни илмий ўрганиш асосида ўтмишдаги кишилик жамиятлари ижтимоий – иқтисодий ривожланиш тарихининг умумий манзараси тикланади. Шу сабабли археология ўлкашунослик фанининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади ва ўлкани ўрганишдаги аҳамияти катта.
Дунё халкларининг бир неча юз минг йиллардан бери давом этиб келаётган тарихи бор. Лекин шу узок тарихий тараққиётнинг энг кейинги 5-6 мингинчи йилларидан бошлабгина ёзма асарлар пайдо булиб, ундан аввал халкларда ёзув тарқалмаган.
Ёзув пайдо бўлгандан кейин ҳам кўпгина воқеалар ёзилмай қолган. Подшоларнинг буйруқлари, руҳонийларнинг диний таълимотлари, хазиналарнинг ҳисоб – китоблари, ҳамда турли урушлар ҳақидаги ёзма асарлар эса ўз замонасининг ишлаб чиқариш усуллари ва воситаларини, халқнинг маиший ҳаётини етарлича акс эттирмаган.
Демак шаҳар ва қишлоқлар қазиб кўрилганда у ерлардан қадимги халқларнинг уй-жой, уй-рўзғор қолдиқлари зеб-зийнат буюмлари, эътиқод ёдгорликлари кабилар топилди. Бу нарсалар эса ёзма тарихдаги маълумотларга қараганда ўша давр турмушини ҳар тарафлама ва аниқроқ ёритиб беришга ярайдиган археологик ёдгорликлар ҳисобланади. Археологик ёдгорликлар моддий тарихий манбалар бўлиб, уларни ўрганиш билан кишилик жамиятининг ўтмиши ёритилади. Археологик ёдгорликлар кишилик тарихининг ёзма тарихигача бўлган энг қадимги даврини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Археологик даврлар бўйича археогогик ёдгорликлар қўйдаги турларга бўлинади: 1) тош даври ёдгорликлари; 2) жез даври ёдгорликлари;3) антик давр ёдгорликлари;4) қадимги мудофаа иншоатлари;5) қадимги сув иншоотлари;6) қадимги мозор-мўла ва ўбалар;7) қадимги меъморлик ёдгорликлари;8) қадимги ҳужжатлар;9) ўрта аср шаҳар ва работларининг харобалари;10) заргарлик буюмлари ва қадимги пулларнинг хазиналари; 11)қадимги ўрта аср пуллари, турли археологик топилмалар киради.
Ёзма тарих пайдо бўлгунгача бир неча юз минг йиллик давр тарихини ҳамда ёзма тарих чиққандан кейинги давр ҳаётини тўла ўрганиш зарурияти ўша давр халқларидан қолган буюмларни текшириб кўришни тақозо этади. Ҳар бир буюмнинг эса ўзига хос келиб чиқиш ва тараккиёт тарихи бор. Ҳозирги кунда ишлатиб тўрган бўюмлар (пичоқ, қозон, пиёла, коса) ибтидоий замонлардан бошлаб кўпгина босқичлардан ўтиб, сўнгги ҳолатида бизгача етиб келган. Шунга кўра ҳар бир тарихий давр ва босқичнинг буюмлар мажмуаси археология орқали ойдинлашади. Шунингдек археология ибтидоий одамлар яшаган маконларни, синфий жамият даврларидан қолган шаҳар, қишлоқ ва мозорларни қазиб кўриб, тарихини аниқлайди.
Археологлар қазишма усули билан иш кўрадилар. Айниқса ёзувлар пайдо бўлмасдан бурунги давр тарихини археология қазишмаларида топилган буюмлар тўлдиради.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish