Ва ўрта махсус


Метонимия усулида маъноси кўчган сўз қайси жавобда берилган?



Download 3,18 Mb.
bet68/133
Sana09.06.2022
Hajmi3,18 Mb.
#647641
TuriУчебное пособие
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133
Bog'liq
Услубият (кулланма-тайёр)

7.Метонимия усулида маъноси кўчган сўз қайси жавобда берилган?
А) Дунёда ташвишларни кўп чекди бошим.
В) Адабиёт этагим икки учини белимга айлантириб боғлайди
С) Фан чўққиларини эгаллаймиз.
Д) Тарвузи қўлтиғидан тушди.
8.Қайси жавобда ирония қўлланган?
А)-Яхши ҳўкизмиди ёки ёмон ҳўкизмиди?
-Ўзи қайтиб келмасмикан? Биров олиб кетса қайтиб келабер деб қўйилмаган экан-да!
В) Шундай гўзал эди бизнинг онамиз... Елкалари нозик, Қоматлари тик.
С) Онагинам! Дориламон кунлар келди, шафақлари ол... (Ҳ.Худойбердиева)
Д)«Эрим». Бу сўз хотин кўксига Оловли ўқ бўлиб санчилди. (Э.Воҳидов)
9.Қайси жавобда коннотатив маъно берувчи сўзлар...
А) ичи бўш сўзлар
В) кўп маъноли сўзлар
С) зид маъноли сўзлар
Д) бўёқдор сўзлар
10.Денотатив-бу...
А) сўзнинг кўчма маъноси
В) услубий маъно
С) қўшимча маъно
Д) сўзнинг аташ маъноси


Синоним, омоним, антоним ва паронимларнинг услубий вазифалари
Режа:

  1. Синонимларнинг услубий хусусияти

  2. Омонимларнинг услубий вазифаси

  3. Антонимларнинг услубий вазифаси

  4. Паронимларнинг услубий вазифаси

Таянч сўз ва иборалар: шаклдош сўзлар, маънодош сўзлар, зид маъноли сўзлар, паронимлар.
Дарснинг мақсади. Талабаларга омоним, синоним, антоним ва паронимлар ҳақида маълумот бериш, уларнинг бир-биридан фарқли жиҳатлари ҳамда матн таркибидаги маъноларини тушунтириш.
Синоним (маънодош) сўзлар тилнинг луғавий жиҳатдан бойлик даражасини кўрсатиб берувчи ўзига хос воситадир. Тилда маънодош сўзларнинг кўп бўлиши тилнинг эстетик вазифасини янада тўлиқ бажара олишини осонлаштиради. Бадиий матндаги маънодош сўзлар таҳлилида, асосан, икки жиҳатга эътиборни қаратиш зарур. Улардан бири муаллифнинг икки ёки ундан ортиқ маънодош сўздан ифодаланаётган мазмун учун энг мақбул бирини танлаши бўлса, иккинчиси айни бир матн таркибида икки ёки ундан ортиқ маънодош бирликларни бадиий тасвир мақсадига уйғун ҳолда қўллаши масаласидир.
Тилшуносликда маънодошликнинг, асосан, уч тури фарқланади, яъни: 1)лексик маънодошлик; 2) фразеологик маънодошлик; 3) лексик-фразеологик маънодошлик17.
Лексик маънодошликдан бир неча мақсадларда фойдаланилади. Ижобий белгининг даражама-даража ортиб боришини аниқ ифодалаш учун: Зебихон билан келган бошқа қизлар ҳам бир-биридан яхши, бир-биридан соз, бир-биридан очиқ, бир-биридан қувноқ...(Чўлпон) Салбий белгининг кучайиб боришини ифодалаш учун: Хўш, мингбошининг ўзи одамлар айтганидай жуда хунук ва бадбашара одамми? (Чўлпон)
Воқеликни образли тасвирлашда, уни китобхон кўзи ўнгида аниқ ва тўла гавдалантиришда фразеологик ибораларнинг маънодошлигидан кенг фойдаланилади. Тоқати тоқ бўлмоқ – сабр косаси тўлмоқ, бурни кўтарилмоқ – димоғи шишмоқ, яхши кўрмоқ – кўнгил бермоқ, икки оёғини бир этикка тиқмоқ – оёқ тираб олмоқ, оғзига толқон солмоқ – мум тишламоқ кабилар фразеологик маънодошликка мисол бўлади. Жумла таркибида келган маънодош иборалар қаҳрамон билан алоқадор бирор бир сифатни, хусусиятни деталлаштириб, икир-чикиригача кўрсатиб тасвирлашга хизмат қилади.
«Луғавий бирлик сифатида фразеологизмлар сўзлар билан ҳам синонимик муносабатда бўла олади.»18 Масалан: Хурсанд – оғзи қулоғида, ғазабланмоқ – жаҳли чиқмоқ, беғам – дунёни сув босса тўпиғига чиқмайди кабилар лексик-фразеологик маънодошлик ҳисобланади. Бадиий матнда маънодошликнинг бундай туридан ҳолатни бўрттириб, атрофлича тасвирлашда фойдаланилади: Қурвон биби сўзга қанча эпчил бўлса, Раззоқ сўфи шу қадар камгап, индамас, дамини ичига солган, зиқна одам эди.
Маҳоратли ёзувчиларнинг бадиий тил борасидаги устунликларидан бири шундаки, улар фақат тилда мавжуд бўлган, тайёр маънодош сўзлардангина фойдаланиб қолмасдан, бадиий тасвир эҳтиёжига кўра маънодош бўлмаган сўзларни ҳам шундай қўллайдиларки, бу сўзлар ҳам матнда худди маънодош сўзлар каби идрок этилади. Масалан: Кечагина қарғаб, сўкиб, «ўлдирсам!» деб юрган кундошини ўпиб, қучоқлаб, силаб-сийпаб бир нафасда иккаласи «қалин дўст» бўлган эмишлар. (Чўлпон)
А.Абдуллаев синоним сўзларнинг хусусияти тўғрисида фикр билдирар экан, қуйидагиларни баён қилади: «Синонимларнинг муҳим хусусият­ларидан бири белгини даража­лаб кўрсата олишдир. Улар мана шу хусусияти билан ўзига хос градация ҳосил қилади». Олим градацияни шартли равишда икки турга ажратади: прогрессив ва регрессив градация.19
Маълумки, градация синонимик қаторнинг доминантаси асосида белгиланади. Агар синоним сўзларнинг белги даражаси доминант сўзнинг белги даражасига нисбатан изчиллик билан ривожланиб борса, прогрессив градация, аксинча, доминант сўзга нисбатан белги даражасининг изчиллиги пасайиб борса, регрессив градация саналади. Градация ҳодисаси айни шу хусусияти орқали нутқда коннотатив маънони юзага чиқарувчи унумли усуллардан ҳисобланади.
Масалан, ўзбек тилида айрилиқ, жудолик ва ҳажр сўзлари синоним сўзлар бўлиб, “яқин кишилардан ажралиш” луғавий маъносини ифодалайди. Айни шу маъно ҳар бир сўзда турли хил даражада акс этади. Ёки тинч, сокин, сукунат, осуда каби синоним сўзлар ҳам ўзаро градацион муносабатда бўлиб, тинч доминантасига нисбатан кейинги сўзларда “безовта қилинадиган нарсалардан холилик”20маъноси кучли ифодаланган.
Маълумки, талаффузи ва ёзилиши бир хил, аммо аташ маъноси ҳар хил бўлган сўзлар шаклдош сўзлардир. Тилшуносликда шаклдошликнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1)лексик шаклдошлик; 2)фразеологик шаклдошлик; 3) лексик-фразеологик шаклдошлик; 4)синтактик шаклдошлик. Лексик шаклдошлик бу сўзлар орасидаги шаклдошликдир. Масалан, уч-сон, уч-ҳаракат. Шаклдошлик уч сўз туркуми доирасида ҳам бўлиши мумкин: ошиқ-от, ошиқ-феъл, ошиқ-сифат. Шоирлар туюқ жанрида лексик омонимлардан кенг фойдаланишган.
Олмани сунди нигорим-ол!- деди,
Олма бирла бу кўнгилни –ол!-деди.
Сўрдим эрса, олмасининг рангини,
Не сўрарсан?- олма ранги - ол деди. (А.Навоий)
Бу туюқда ол сўзи уч маънода ишлатилган:

  1. буйруқ феъли; 2) кўнгил овламоқ; 3) қизил ранг.

Фразеологик шаклдошлик деганда шакли бир хил ибораларнинг ҳар хил маъно ифодалаши. Бошига кўтармоқ - ҳурмат қилмоқ, бошига кўтармоқ-шовқин солмоқ, кўкка кўтармоқ – ерга урмоқ, юзи ёруғ – юзи шувут, кўнгли оқ – ичи қора, кўзига иссиқ кўринмоқ – кўзига совуқ кўринмоқ Баъзида эркин бирикмалар турғун бирикмалар билан шаклдошлик ҳосил қилиши мумкин. Оғзи очилиб қолмоқ, ўз ёғига ўзи қовурилмоқ.
Синтактик шаклдошлик, сўз бирикмалари ва гаплар орасидаги шаклдошлик. Масалан, оёғини тираб турмоқ, Наргиза ёлғондан ҳайрон бўлди. Бу бирикмаларни икки хил маънода тушуниш мумкин.
Тилда зид маъноли сўзларнинг мавжудлиги бадиий нутқнинг ифодалилиги, экспрессивлиги, таъсирчанлигини таъминлашда қулай воситалардан биридир. Шарқ адабиётида жуда қадим замонлардан буён бу ифода имкониятидан кенг фойдаланиб келинган. Шоир учун жуда зарур бўлган санъатлардан бири тазоддир. Европа филологик анъанасида бу санъат «антитеза» деб юритилади. Бадиий асар тилига бағишланган ишларда зидлантириш, қаршилантириш атамаларидан фойдаланилади. Зид маъноли сўзларни ёнма-ён қўллаш орқали тушунчалар, белгилар, ҳолатлар, образлар зидлантирилади. Одатда, лисоний ва контекстуал ёки нутқий зид маъноли сўзлар фарқланади. Масалан: Шунча ер қўлдан чиққан бўлса, унинг бараварига қанча давлат қўлга киргандир, муни худо биладию худонинг севимли бандаси қоракўз Мирёқуб билади!.(Чўлпон)
Контекстуал антонимлардан бадиий асарда тасвирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида ишлатилади. Масалан:
«Зелихон Элчиндан қасос ҳақидаги гапларни биринчи марта эшитганда сергакланди.У муштдек юракни қоядек дард босиб турибди, деб юрса, бу вужудда вулқон куч тўплаётган экан...» (Т.Малик)
Бу нутқий парчада муштдек ва қоядек сўзлари «кичик» ва «катта» маънолари билан антонимик муносабатга киришган. Мақол ва маталларда: Каттага ҳурматда бўл, кичикка иззатда. Яхшидан от қолади, ёмондан дод. Осмон йироқ – ер қаттиқ. Ҳикматли сўзларда: Билмаганни сўраб ўрганган – олим, орланиб сўрамаган – ўзига золим. (А.Навоий)
Зидлаш муносабатини ифодалашнинг кўринишларидан яна бири оксюморондир. Киши ёки предметнинг табиати ва моҳиятига хос бўлмаган зид белгини унга нисбатан қўллаш орқали антонимик муносабат ҳосил қилиш оксюморон дейилади. Бу стилистик ҳолатда тўғри маънолари билан мантиқий жиҳатдан мувофиқ келмайдиган сўзлар бир-бири билан учрашади, натижада бир-бирига тамомила қарама-қарши бўлган кўчма маънодаги бирикма ҳосил бўлади. Асосан, сифат+от кўринишидаги бирикмаларда намоён бўлади. Масалан, ақлли тентак, ширин ташвиш, қора қуёш, ширин дард.

Download 3,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish