ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Амалий услубиятни ўқитишнинг асосий мақсади – талабаларда тил воситаларидан ўринли ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, тилнинг услубий имкониятларини, лексик, фоностилистик ва грамматик услубий хусусиятларини тўлиқ ўргатиш, уларни амалда тўғри қўллай олиш ҳамда нутқ услубларини фарқлашга ёрдам беришдир.
Фаннинг вазифаси – услуб ва унинг асосий тушунчаси, категорияларини намоён этиш, фонетика, лексика, фразеология, синтаксиснинг услубий имкониятлари ҳақида маълумот бериш, ўзбек адабий тилининг услубий йўналишларини, тилга хос назарий қарашларни амалда тўғри қўллаш, тилда рўй бераётган ўзгаришларга эътибор берган ҳолда ўз фикрини оғзаки ва ёзма нутқ шакллари орқали тўғри ифодалашга ўргатади.
«Ўзбек тилининг амалий услубияти» фанининг
мақсад ва вазифалари. Нутқнинг вазифавий услублари. Оғзаки ва ёзма нутқ. Сўзлашув услуби
Режа:
1. “Ўзбек тилининг амалий услубияти” курси ҳақида умумий маълумот.
2. “Ўзбек тилининг амалий услубияти” фанининг мақсад ва вазифалари.
3. Нутқнинг вазифавий услублари.
4. Оғзаки ва ёзма нутқ.
5. Сўзлашув услуби.
Таянч сўз ва иборалар: тил меъёрлари, талаффуз, урғу, услубият, грамматика, грамматик категориялар, лисоний воситалар, лексикология, семасиология, мантиқшунослик (логика), руҳшунослик (психология), луғатшунослик (лексикография), тасвирий воситалар, эллипсис.
Дарснинг мақсади: талабаларга “Ўзбек тилининг амалий услубияти” фанининг аҳамиятини тушунтириш, уларни нутқнинг вазифавий услублари билан таништириш, оғзаки ва ёзма нутқ орасидаги фарқни таҳлил қилишга ўргатиш.
Ўзбек тилининг амалий услубияти – тил меъёрларини эгаллаш, яъни талаффуз, урғу, сўз ишлатиш, гап тузиш қонунларини яхши билиш, шунингдек, тилнинг тасвирий воситаларидан турли шароитларга мос ва мақсадга мувофиқ фойдалана олиш, ифодали ўқиш маданиятини эгаллашни назарда тутади.
Ўзбек тилининг амалий услубияти – амалий жиҳатдан омма нутқининг хилма-хил муаммоларини тадқиқ қилувчи фан. Ушбу фан тилшуносликнинг назарий курсларидан олинган билимларга таянган ҳолда тўғри ва равон нутқ тузиш қонуниятлари, сирлари, тил, тил меъёрлари, нутқ, нутқий сифатлар, нутқ услублари, нутқда учрайдиган камчилик ва хатолар, нутқий асар кўринишлари, нутқнинг талаффузига доир муаммоларни таҳлил қилади.
Амалий услубият фанини ўқитишнинг асосий мақсади – талабаларда тил воситаларидан ўринли ва самарали фойдалана олиш кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, тилнинг услубий имкониятларини, лексик, фоностилистик ва грамматик услубий хусусиятларини тўлиқ ўргатиш, уларни амалда тўғри қўллай билиш ҳамда нутқ услубларини фарқлашга ёрдам беришдир.
Фаннинг вазифаси – ўзбек адабий тилининг услубий йўналишларини, тилга хос назарий қарашларини амалда тўғри қўллаш, тилда рўй бераётган ўзгаришларга эътибор берган ҳолда ўз фикрини оғзаки ва ёзма нутқ шакллари орқали тўғри ифодалашга ўргатади.
Тилнинг сўз бойлигини, унинг синоним, антоним, омонимлар системасини, ҳар бир сўзнинг ўзига хос маъно ваграмматик хусусиятларини, уларнинг ўзаро муносабатларини яхши билиш – нутқнинг тозалиги, таъсирчанлиги, ифодалилиги, қисқалиги каби кўпгина бошқа алоқавий сифатларни ҳам таъминлайди.
Демак, тилнинг луғат таркибини яхши билмасдан туриб, бой нутққа эришиб бўлмайди. Ўзбек тилининг амалий услубияти илмий тармоқ сифатида луғатшунослик (лексикография) билан ўзаро узвий алоқадорлигини кўрсатади.
Фикрни она тилида мустақил, равон, гўзал ва лўнда ифода этиш учун инсонда нутқий маданият етарли даражада бўлмоғи лозим.
Зеро, амалий услубият тилдан бемалол ва мақсадга мувофиқ тарзда фойдалана олишни таъминлайдиган кўникма, малака ва билимларнинг жами демакдир.
Ўқитувчининг асосий қуроли унинг тили, нутқи экан, бу қуролдан самарали фойдаланиш зарур. Сўз бир ёки бир нечта маънода бўлиши мумкин. Сўз маъноларининг қайси бири ҳозирги ўзбек адабий тили учун меъёр эканлигини белгилаш семантик меъёр ҳисобланади. Сўзларнинг маъноси изоҳли, икки тилли ва атама луғатларда ўз ифодасини топади.
Адабий тилнинг услубий меъёри тил бирликларини нутқда вазият кўзда тутилган мақсаддан келиб чиқиб энг маъқулини қўллаш заруриятидан пайдо бўлади. Шу маънода услубият деганда, сўз қўллаш маҳорати ҳам тушунилади.
Ушбу тақдим қилинаётган қўлланма талабаларда матнни услубий таҳлил қилиш кўникмасини вужудга келтиради, синонимик воситалардан тўғри фойдалана олишга ёрдам беради, тил воситаларининг услубий бўёқдорлигини аниқлашда тилни ҳис қилиш қобилиятини ривожлантиради, турли нутқ услубларидан ҳамда ўзбек тилининг турли ифода воситаларидан амалий фойдаланиш кўникмаларини шакллантиради. Бизнинг мақсадимиз амалий услубият курси бўйича назарий маълумотларни мустаҳкамлаш, талабаларга матнни услубий таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш, ўзбек тилининг сўз туркумлари ва синтактик воситаларидан, шунингдек, нутқнинг баёний-ифодавий воситаларидан тўғри фойдаланишга ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |