В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

Санаси
Мамлакатлар
Сони
1957 йил 25 март
Бельгия, Германия, Италия, Люксембург, 
Нидерландия, Франция
6
1973 йил 1 январь
Буюк Британия, Дания, Ирландия
9
1981 йил 1 январь
Греция
10
1986 йил 1 январь
Испания, Португалия
12
1995 йил 1 январь
Австрия, Финляндия, Швеция
15
2004 йил ] май
Венгрия, Кипр, Латвия, Литва, Мальта, 
Польша, Словакия, Словения, Чехия, 
Эстония
25
2007 йил 1 январь
Болгария, Руминия
27
Валюта Иттифоқини шакллантириш 1999 йилда ташкил қилинган 
Европа валюта тизимига (ЕВТ) асосланади. ЕВТга аъзо бўлиш учун 
даъвогар мамлакатлар иқгисодиёти куйидаги Маастрихт келишуви 
мезонларига жавоб бериши зарур бўлади:
- давлат бю джета камомади ЯИМга нисбатан 3% дан ошмаслиги;
- давлат ташки қарзи ЯИМга нисбатан 60% дан ошмаслиги;
- камида икки йил валюта курслари механизмида қатнашиши ва 
миллий валюта курсини шу чегарада ушлаб туриш;
- инфляция даражаси биринчи учта мамлакатдаги ўртача даражадан 
1,5% га ошмаслиги лозим;
- давлат облитациялари бўйича узок, муддатли фоиз ставкаларининг 
инфляция даражаси энг паст мамлакатлардаги тегишли ставкалардан 
2
% га 
ошмаслиги зарур.
Валюта иттифоқини тартибга солиш тамойиллари Рим келишувида 
ишлаб чиқилган. 1993 йилда Маастрихт шартномаси имзолангандан кейин 
иттифоқ мамлакатлари 1999 йил 1 январдан валюта иттифоқини ташкил 
этиш мажбуриятини олишди. Шу кундан бошлаб евро жаҳон молия 
бозорларига ўш а вақгдаги ЕИнинг 15 та мамлакатидан 11 тасининг ҳисоб- 
китоб валютаси сифатида такдим этилди
2002
йил 
1
январдан бошлаб эса 
евро худудидга кирувчи 
12
та мамлакат пул бирлиги сифатида муомалага 
киритилди. Евро ЕВТда 1979-1998 йилларда фойдаланилган Европа 
валюта бирлиги - ЭКЮ нинг ўрнига жорий этилди ва ҳозирда ЕИнинг 17 та 
мамлакати евро ҳудудига киради.
119


7.2. Е вроп а И тти ф оқ и иқгнсоди ёти нин г тар ки б и
ва ривож л ан и ш тенден циялари
ЕИ доирасида бирлашган Европа дунёнинг иктисодий жиҳатдан 
тараққий этган минтақаларидан бири ҳисобланади. ЕИнинг жаҳон 
ЯИМдаги улуши 21% ни ташкил этади. ЕИ худуди минтақалари нотекис 
иктисодий ривожланиш даражасига эга бўлиб, иктисодий иттифоқнинг 
асосини евро худуди га кирувчи мамлакатлар ташкил этади. ЕИни ташкил 
этган мамлакатларда иктисодий ўсиш 
суръатларининг янги аъзо 
макмлакатларга нисбатан пастлиги ЕИга хос хусусиятлардан бири 
ҳисобланади. Мисол учун, 2010 йилда ЕИда иктисодий ўсиш 1,9% ни 
ташкил этган ҳолда, бу кўрсаткич евро ҳудудида - 0,4% ни, Испанияда -
1,9% ни, Полыпада — 3,8% ни ташкил этди1.
ЕИ иқтисодий тараққиётидаги муҳим вазифалардан бири - барқарор 
иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашдан иборат. Ш у мақсадца 2000 
йилда Лиссабон стратегияси қабул қилинган ва 2005 йилда янгиланган. 
Лиссабон 
стратегиясига 
мувофиқ 
ЕИда 
куйидаги 
сохаларни 
ривожлантириш ва кўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар сифатида 
белгиланган:
- инновациялар ва янги технологияларни ривожлантириш;
- кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-кувватлаш;
- ёшлар ўртасида бандликни ошириш.
Инновациялар ва янги технологияларни ривожлантириш учун 
сарфланаётган инвестициялар ҳажмини ЕИда ЯИМга нисбатан 3% га 
етказиш режалаштирилган бўлиб, илм-фан соҳасига сарфланаётган 
харажатлар мивдори йилига ўртача 
100
млрд. евродан кам бўлмаслиги 
лозим.
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-кувватлаш максадида маъмурий 
тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг 
ахборот тизимини яратиш вазифаси қўйилган.
Ёшлар ўртасида максимал бандлик даражасини таъминлаш уларнинг 
саводхонлик даражасини ошириш, жумладан, 25 ёшгача бўлганларнинг 
85% и умумий ўрта маълумотга эга бўлиши зарурлиги белгилаб кўйилган.
ЕИ иқтисодиётининг тармоқ таркибида хизматлар улуши 

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish