В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


Т ўғрддан-тўғр и хор иж ий инвестицияларни узланггириш ди н ам икаси11



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

Т ўғрддан-тўғр и хор иж ий инвестицияларни узланггириш ди н ам икаси11
2000 й
2005 й
20Юй
S Тўтридан-тўғри хорижий ижестмдинлар ҳажми (миллион доллар)! 
- Капитал кувипмаларнинг умумий хджмқааги улуши (фоазда)
Юқори қўшимча қийматга эга бўлган юксак технологиялар асосидаги 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини 
амалга ощиришда жаҳондаги йирик ва машҳур АҚШнинг «Женерал 
Моторе», «Тексако», Германиянинг «МАН», «Даймлер Бенц», «Клаас»,
11 Узбекистон Республикаси иқгасодий-ижпшоий тараққиетпнинг мустақидлик йплларидаги (1990-2010
йиллар) асосий тенденция ва курсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мулжадланган прогнозлари:
статистик туплам. -Т.: “Узбекистон”. 2011. 55-6.
272


Буюк Британиянинг «БАТ», Испаншшинг «Максам», Япониянинг «Исузу», 
«Игочу», Малайзиянинг «Петронас», Кореянинг «Кореан Эйр», «6}
«В 
Хитойнинг «СЩ 
Россиянинг «Лукойл», «Газпром» каби 
компаниялари, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тарақкиёт 
банки сингари йирик халқаро молия ташкилотлари, Жанубий Корея, 
Япония, Хитой ва қатор араб давлатларининг инвестш ум банклари 
мамлакатимизнинг асосий ҳамкорлари бўлмокда.
Инвестиция ва саноат соҳасидаги фаол сиёсат натижаси сифатида 
мустақиллик 
йилларида 
юртимизда енгил ва юк автомобиллари, 
автобуслар ишлаб чиқарадиган янги автомобиль заводлари ташкил этилди. 
Жаҳондаги етакчи хорижий компаниялар билан ҳамкорликда Бухоро 
нефтни қайта ишлаш заводи, Ш ўртан газ-кимё мажмуаси, Қўнғирот сода 
заводи, ўнлаб тўкимачилик мажмуалари барпо этилди.
«Н авоий» хал кар о аэропорти ва «Н авоий» эрк и н индустриал- 
пқтисодий 
зонасини 
ривож л ан ти ри ш . 
Мамлакатимизда 
янгидан 
шаклланаётган йирик халқаро логистика марказларидан бири Навоий 
аэропорти ҳудудидаги интермодаль логистика марказидир.
Ушбу аэропортнинг афзалликлари шундан иборатки, унинг Европа ва 
Осиёни туташтирадиган ҳаво йўлларининг чорраҳасида ўта қулай 
минтақада жойлашгани (аэропортдан 2000 километр узоқликдаги ён- 
атрофда 150 миллион аҳолига эга бўлган 40 та шаҳар мавжуд), унга жуда 
яқин масофадан халқаро автомобиль ва темир йўллари тармоқларининг 
ўтиши қўшни давлатлар, шунингдек, Россия, Европа ва Хитой билан зарур 
алоқаларни 
таъминлайди. 
Буларнинг 
барчаси 
Навоий 
аэропорти 
минтакавий ва қитъалараро табиий логистика маркази сифатида ноёб 
мавқега эга эканидан даполат беради.
Жумладан, юклар Жануби-Ш арқий Осиёдан Европага Дубай орқали 
эмас, балки Навоий орқали ташилса, масофа 1000 километрга, вакт эса 1,5 
соатга қисқаради ва ҳар бир самолётдан 15 тонна ёқилги тежаб қолинади. 
Яна бир ижобий ҳолат - бу «Навоий» ЭИИЗнинг Европани Хитой билан 
боғлайдиган қисқа халқаро «Е 40» автомагистралига ва Марказий Осиё, 
МДҲ, Жануби-Ш арқий Осиё, Яқин Шарқ, Форс кўрфази мамлакатлари 
билан боғлайдиган темир йўлларга яқинлигидир. Юкларни автомо- 
билларда Навоий орқали Хитой - Европа йўналиши бўйича ташиш, 
Россия-Хитой йўналишига қараганда масофанинг 1000 километрга 
қисқаришига ва ҳар бир автомобилдан 800 долларгача транспорт 
харажатларининг тежалишига олиб келади12.
Ҳозирги кунда Навоий аэропорти орқали Франкфурт, Сеул, Брюссель, 
Милан, Дубай, Бангкок, Деҳяи, Дакка ва Мумбай каби дунёнинг йирик 
шаҳарларига парвозлар амалга оширилмокда.
12 Салимова Г. СИЭЗ «Навоп»: Унвкальностъ. Развитие. Беспрецедентность. / Биржа, 24.10.09.
273


Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг ташаббуси 
билан 2008 йилнинг декабрь ойида кенг миқёсдаги минтакавий тараққиёт 
дастур ининг 
мантиқий давоми сифатида «Навоий» 
аэропортининг 
бевосита яқинида — Бухоро ва Самарканд шаҳарларидан 100-175 километр 
узоқликда 564 гектар майдонни эгаллаган «Навоий» эркин индустриал- 
иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ташкил этилди.
Эркин индустриал-иктисодий зона - бу мамлакатимиз иқгасодиётига 
хорижий инвестицияларни, биринчи галда. тўгридан-тўғри инвести­
цияларни фаол жалб этишнинг муҳим омилидир. Навоий республикамизда 
саноат соҳасида улкан салоҳиятга эга вилоят. Бу худудда 20 тадан ортиқ 
йирик саноат корхоналари фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2008 йил 2 
декабрда қабул қилинган «Навоий вилоятада эркин индустриал-иқтисодий 
зона ташкил этиш тугрисида»ги Фармони вилоят, хусусан, Навоий 
шаҳринлнг ишлаб чикариш салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, транспорт 
ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, юқори технологияларни 
жорий этгап, хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида янги 
имкониятларни очиб беради. Ушбу хужжатда жаҳон стандартларига жавоб 
берадиган ва дунё бозорларида талаб қилинадиган махсулот ишлаб 
чиқаришни таъминлайдигаи, замонавий юқори технологияли ишлаб 
чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало, 
тўгридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича кулай 
шарт- 
шароитлар яратиш, шунингдек, Навоий вилоятининг саноат салоҳиятини, 
ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва ижитмоий инфратузилмасини 
ривожлантириш мақсадлари кўзда тутилган.
Ўзбекисггонда эркин ивдустриап-иқгисодий зонани ташкил этиш учун 
айнан Навоий вилояти бежиз танланмаган. Сабаби, бу ерда мавжуд саноат 
корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жахоннинг 50 дан зиёд 
давлатларига экспорт қилинмокда. Қолаверса, кейинги йилларда Қизилқум 
минтақасида нодир қимматбаҳо металлар, фосфорит хом ашёсининг янги 
конлари ўзлаштирилаётганлиги, янги замонавий корхоналар курилиб, ишга 
туширилаётгани бу воҳанинг улкан миқёсдаги тараққиёт ва юксалиш 
йўлидан бораётганидан далолат беради.
Юксак самарали, замонавий хориж асбоб-ускуналари ва техникаси, 
технологик тармоқлар ва модуллар, инновацион технологияларни жорий 
этиш ҳисобидан юқори технологияларга асосланган, жаҳон бозорларида 
рақобатдош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чиқариш «Навоий» ЭИИЗ 
ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг асосий йўналиши 
этиб белгиланди.
Бу худудцаги ишлаб чиқариш фаолиятининг истиқболли йўналишлари
- кимё ва нефтгазкимё, замонавий курилиш материаллари саноати, 
электротехника саноати, машинасозлик, озик-овқат саноати, дори-дармон 
ва тиббиёт махсулотлари ишлаб чикариш соҳалари ҳисобланади.
274


Мазкур худуддаги ер участкалари хўжалик юритувчи субъектларга 
уларнинг инвестиция фаолияти даврида энг кам ижара хаки эвазига 
ижарага берилади. Бундай енгиллик туфайли инвесторлар томонидан 
ишлаб чиқариш фаолияти учун ер майдонларини сотиб олиш ва ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш мақсадида қўшимча маблағ сарфлашга ҳожат 
қолмайди.
«Навоий» ЭИИЗнинг эътиборга молик хусусияти шундаки, унинг 
ҳудудида ўзига хос хукуқий тартиб амал қилади. Бу тартиб, жумладан, 
куйидагиларни назарда тутади;
— ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган корхоналарни, улар киритадиган 
инвестициялар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, барча турдаги солиқлардан 
15 йилгача озод қилишни кўзда тутадиган алоҳида солик тартиби;
— индустриал-иктисодий зонанинг бутун фаолияти давомида экспорт­
га йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқиш мақсадида олиб кириладиган 
ускуналар, хомашё ва материаллар учун тўланадиган божхона тўловла- 
ридан озод қилишни кўзда тутадиган алоҳида божхона тартиби;
— мазкур зона ҳудудида ҳисоб-китоблар ҳамда тўловларни ўзаро 
тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ чет эл валютасида, 
шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарлар учун ҳар икки 
томонга кулай бўлган тўлов шакллари ва ҳисоб-китоблардан фойдаланиш 
хукуқини берадиган алохдда валюта тартиби.
«Навоий» ЭИИЗ ташкил этилганидан буён хдли кўп вақт ўтмаган 
бўлса-да, 
чет 
эл 
инвесгицияларини 
жалб 
килган 
ҳолда, 
юксак 
технологияларга асосланган 19 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 2010 йилда 
эса 7 та корхонада ишлаб чиқариш жараёнлари бошланди.

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish