2. Таффакурли агентларни тавсифлаш. Рационаллик конcепсияси. Режа Маълумотларни қайта ишлаш асослари



Download 342,23 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi342,23 Kb.
#290619
  1   2   3
Bog'liq
2-Мавзу


Мавзу -2. Таффакурли агентларни тавсифлаш. Рационаллик конcепсияси.

Режа
Маълумотларни қайта ишлаш асослари.
Жадвалда маълумотларни кодлаш.
Жадвалнинг бош калити
Маълумотлар омборига реляцион ёндашиш муаммолари

Жадвалда маълумотларни кодлаш. Жадвалнинг бош калити
Маълумотлар омбори билан ишлашнинг хусусиятларидан яна бири шундаки, жадвалдаги устунлар ва сатрлар сони канча куп булса, уларни компьютерга киритиш шунча кийинлашади. Бу муаммони хал килиш максадида жадвал элементларини жумлалар сифатида эмас, жумлаларни ифодаловчи кодлар сифатида киритиш мумкин, Масалан, маълумотлар омборида Тошкент трактор заводида ишлаб чикариладиган махсулотларга 35 талаб бор дейлик. Бу талаблар маълумотлар омборига турлича киритилган булсин. Талабларни киритишда завод номи турли куринишда ифодаланиши мумкин. Масалан: «Тош.тракт. заводи», «Тошкент тракт.зав.», «Тош.трак.з-ди» ва хоказо. Маълумотлар омборидан фойдаланишда «Тошкент трактор заводи» деб ёзсангиз, талаблардан бирортасини хам топа олмаслигингиз мумкин (чунки иборалар айнан бир хил эмас).
1-жадвал

Бундай холларда маълумотларни киритиш устунларида белги ёки жумлалар ўрнига кодлар киритилади ва бир вактнинг узида кодларни курсатувчи (изоҳли) луғатлар берилади (луғатларнинг рўйхати маълумотларни коғозга чиқаришда илова қилиб берилади). Луғатлар шаклан бошқа жадваллардан фарқ, килмайди. Уларда номланишларни, баъзи доимий объектлар — катталикларни бериш мумкин (директор исми, фамилияси, манзил, банк реквизитлари ва бошкалар). Шунингдек, Тошкент трактор заводини 608 коди билан белгилаб, талаб жадвалида бу заводга тегишли булган барча устунларда 608 кодини ишлатишимиз мумкин ва талаблар лугати жадвалига куйидаги сатрни киритамиз:
608 — Тошкент трактор заводи.
(Агар оператор 608 урнига 708 ёки 609 сонини киритса, у бошка номдаги манзилга тушади ёки хеч нарса топа олмаслиги мумкин).
Худди юкоридаги сингари «ходимлар» ахволи ва хоказоларни хам кодлаш мумкин. Кодланган жадвални тузишда «катта хисобчи»ни 08 коди билан белгилаган булсангиз, бу код ягона булиши ва кодлардаги ракамлар сони муайян килиб белгилаб олинган булиши асосий шарт хисобланади.
Қандай маълумотлар кодланади ва уларни кодлаш кандай булади?
Бу маълумотларнинг хусусиятлари маълумотлар омбори яратувчисининг олдига куйган максади ва унинг имкониятларига боглик.
Жуда куп ахборотларда (ташкилотлар, махсулот турларини ишлаб чикариш, турли мутахассисликлар ва х.к.) давлат классификаторлари ишлатилади ва бошка холатларда кодларни ишлатиш яратувчининг хохишига кура амалга оширилади.
Жадвалда хар бир ёзув узининг бош калитига эга булиши ва унинг киймати ягона булиши керак. Масалан, телефон маълумотномасида телефон номери бош калит булиб хизмат килади. Бош калитни, купинча 6ирламчи калит деб хам аташади.
Бош калит иккита хоссага эга булиши керак:
1. Устундаги ёзувнинг ягоналиги. Калитдаги киймат узгармаслиги лозим.
2. Куп маъноликка йул куймаслик. Устундаги бирорта белгини узгартириш мумкин эмас, акс холда бош калит узгаради.
«Талабнома» жадвалидаги талаб номери бош калит булиб хизмат килади. Жадвалда талаб номерини курсатадиган икки ва ундан ортик бир хил ёзув булиши мумкин эмас, акс холда жадвал маънога эга булмайди.
«Ходимлар жадвали»нинг бош калити булиб Ф.И.Ш. (фамилияси, исми, шарифи) устуни хизмат кила оладими? Йук, албатта. Чунки бир ташкилотда бир хил фамилияли бир нечта киши ишлаши мумкин. Шу босс, бош калит сифатида уларнинг табель номерларини олиш уринли булади. Зеро, бош калит биринчи талабга кура маълумотни топиш характерига эга булиши лозим. Аксарият холларда, универсал жадваллар бир-биридан бош калитларига кура фарқ килали.

Download 342,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish