Асосий тушунчалар
И нвестициялар - фойда олиш ҳамда ижобий ижтимоий сам арата
эришиш мақсадида тадбиркорлик объектларига ва бошка фаолият турларига
қўйиладиган пул маблағлари, банкларнинг мақсадли оманатлари, акциялар,
бошқа
қимматбаҳо
қоғозлар,
технологиялар.
машинааар.
ускуналар,
лицензиялар, кредитлар, хар қандай бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳукуқлар,
интеллектуал бойликлар.
И нвестици я сиёсати - инвестиция фаолиятини жонлантириш,
иқтисодиётни юксалтирнш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва
ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида иқш содий субъектлар учун
қулай хўжалик юритиш шароитларини яратишга қаратилган мақсадли
тадбирлар мажмуи.
И нвестици я дастури - иқгисодиётга сарфланаётган капитал қўйил-
маларнинг устувор йўналишлари ва улардан самарали фойдаланишни
белгилаб берувчи ижгимоий-иқтисодий ва хўжалик карорларининг
йигиндиси.
И нвесги ц и я м ухити — капитал қўйилмалардан самарали фойдаланиш
имкониятларини олдиндан белгилайдиган иқгасодий, сиёсий, юридик ва
ижтимоий омиллар йиғивдиси.
Э рки н иқгисодий зо н алар - шундай географик худудки, уларда
мамлакатда қабул қилинган нормал хўжалик фаолияти тартиб ига
Караганда имтиёзли солиқ тўлаш тартиби жорий этилади.
Асосий к ап и талга и н вести ц и ял ар - асосий фондларни яратиш,
такрор ишлаб чикариш ва сотиб олишга сарфланган бир йўла харажатлар.
Асосий ф ондлар - бир неча такрор ишлаб чикариш циклида
қатнашиб, ўз қийматини тайёр маҳсулот қийматига аста-секинлик билан
ўтказиб борувчи ишлаб чиқариш воситалари.
И нвестицияларнинг т е х н а ю г и к таркиби — бирон-бир объектга
сарфланаётган капитал қўйилмаларнинг харажатлар таркиби ва уларнинг
умумий смета қийматидаги улуши. Технологик таркиби капитал қўйилма-
ларнинг қанча қисми курилиш-м онтаж ишлари, машина ва асбоб-
ускуналарни сотиб олиш, лойиҳа-тадқиқот ишлари ва бошқа харажатларга
йўналтирилганлигини англатади.
И н вести ц и яларн и н г т ак р о р иш лаб ч и қар и ш тар ки б и - капитал
қўйилмаларшшг асосий ишлаб чикариш фондларини такрор ишлаб
чиқариш шакллари бўйича тақсимланиши ва улар ўртасидаги нисбат.
Ушбу таркиб капитал кўйилмаларнинг қанча қисми янги курилиш,
амалдаги ишлаб чиқаришни таъмирлаш ва техник қайта қуроллантириш,
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизациялашга йўналтирилган-
л иг ини ифода этади.
И н вести ц и яларн и н г т а р м о қ тар ки б и - капитал кўйилмаларнинг
иктисодиёт тармоқпари бўйича тақсимланнши.
281
И н вести ц и яларн и н г ҳудудий тар ки б и — капитал қўйилмаларнинг
мамлакат ҳудудлари бўйича тақсимланиши ваулар ўртасидаги нисбат.
Х ориж ий и н вестиц ияли корхон алар - акциялари (улушлари,
пайларининг) ёки устав жамғармасининг камида ўтгиз фоизини хорижий
инвестициялар ташкил этадиган корхоналар.
Н азо р ат саволлари :
1. Бозор иқгисодиётига ўтишнинг “узбек модели”нинг мохдяти, прин-
цигшари ва босқичларини тушунтириб беринг. Мустақиллик йилларида
Ўзбекистон иқтасодиёгининг таркиби қандай ўзгарди?
2. Ўзбекистон иқгасодиётининг жаҳон хўжалигидаги ўрнига баҳо
беринг.
3. Ўзбекистонда иқгисодиётни модернизациялашиинг устувор йўна-
лишлари нималардан иборат?
4. Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш истиқбол-
ларига баҳо беринг.
5. Ўзбекистон ташқи савдоси таркибида қандай ўзгаришлар содир
бўлди?
6. Мустақиллик йшшарида қандай инвестиция сиёсати ишлаб
чиқилди ва амалга оширилди?
7. Ўзбекистон иқгисодиётини модернизациялашда ва таркибий ўзга-
ришларни амалга оширишда тўтридан-тўғри хорижий инвестициялар
қандай 5фин тутади?
8. Ўзбекистон иқгисодиётини 2011-2015 йилларда ривожлантириш-
нинг асосий макроиқгисодий кўрсаткичлари қандай кўринишда бўлади?
282
Do'stlaringiz bilan baham: |