115
1) майда ер эгалари ўзлари билан чегарадош бўлган қўшни ер
майдонлари орасида 2,5 ишлов берилмаган чегара –
finis
қолдиришлари
шарт бўлган;
2) худди шундай ҳажмда шаҳар ҳудудида бинолар қурилишида ҳам
чегаралар (
ambitus
) қолдириш лозим бўлган;
3) ўз еридаги мевали дарахтларнинг шохлари қўшни ҳовлисига
осилиб
қолган бўлса, қўшни ҳовлидан меваларни териб олиш ҳуқуқига эга бўлган;
4) қишлоқ хўжалиги ерларнинг эгалари уларнинг ҳудудига осилиб
тушган дарахт шохларини кесиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлганлар;
5) ер майдонларининг эгалари ўз ҳудудларидан оқиб ўтадиган ариқлар
ўзанини ўзгартириши мумкин бўлмаган;
6) қўшнига зарар етказиши мумкин бўлган қурилиш
олиб бориш ман
қилинган;
7) дарё соҳилида жойлашган ер майдонларининг эгалари дарё бўйича
ҳаракат қилаётган кемалар ва одамларга тўсқинлик қилиши мумкин
бўлмаган;
8) носоз йўлларга яқин жойлашган ер майдонларининг эгалари
уларнинг
ҳудудидан ўтишга тўсқинлик қилиши ман қилинган;
9) олдин қурилишга сарфлаб юборилган қурилиш материалларининг
эгалари уларни қайтариб олиши мумкин бўлмаган;
10) қонун бўйича меросга эга бўлган меросхўрлар ўзига тегишли бўлган
мерос мулкини кераксиз сарф-харажат қилиши тақиқланган.
Классик ҳуқуқ бўйича асосан қадимги ҳуқуқ билан ўрнатилган мулк
ҳуқуқи чекловлари амалда бўлган. Бундан ташқари, бу даврда ўз мулкини
эркин иқтисодий тасарруф қилиш учун ҳам чекловлар киритилди.
Зодагонларга (нобиллар) 300 амфорадан ортиқ ҳажмдаги
кемага эгалик
қилиш ман қилинган, улар ўз эркин маблағларини ер майдонларига
киритиши лозим бўлган, ўша даврнинг ўзида қулдорларнинг қулларга бўлган
ҳуқуқлари ҳам чекланган.
Классик даврдан кейин хусусий мулкдорлар учун ўрнатилган
чекловлар
Римнинг ўша даврдаги иқтисодий инқирози сабабли рўй берди. Ўша
пайтда қурилиш материалларини сотиш мақсадида қурилган уйни бузиш
тақиқланган; руда қазиб оладиган кон
ишчилари учун руда мавжуд
бўлган жойларда конлар очиш рухсат берилган; ўз
ерларига ишлов
бермаган ер майдонларининг эгалари маълум шартларга асосан эгалик
ҳуқуқини ўша ерларга ишлов берган шахслар фойдасига йўқотганлар; уй-
жойини таъмирламаган эгалар ўша уйни таъмирлаган шахслар фойдасига ўз
эгалик ҳуқуқини йўқотганлар; куриаллар ер
майдонларидан олинадиган
фойдага бўлган ҳуқуқларини йўқотганлар ва ҳоказо.
Классик давр ва, айниқса, классик даврдан кейинги ҳуқуқ бўйича қайд
қилинган чекловлардан ташқари, ҳеч бир мулкдор ўз мулк ҳуқуқини бошқа
бировга зарар етказиш учун қўллаши тақиқланган: «male enim nostro jura
uti non debemus ` malitis non est indulgendum». Ўша даврдан бошлаб ҳар
бир мулкдор ўзига тегишли бўлган мулк ҳуқуқидан
маълум чегарада
фойдаланиш ва ўзгаларга қасддан зарар етказишдан ўзини тийиш бурчига
116
эга эди. Бу қоидага амал қилмаган мулкдорлар ўз ҳуқуқини таъминлаган
бўлса ҳам етказилган зарарни тўлашга мажбур қилинганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: