111
кўнгилли эгалик қилувчи томонидан қўлланилиши мумкин эди. Юстиниан
бу 2 интердиктни жамлаштириб, эгалик масаласидаги ҳар қандай куч
ишлатиш билан олиб қўйилган ашё реституцияси ва ашё қийматида пул
жаримаси солиш билан бирга мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Эгаликни қайтариш учун чиқарилган бошқа реститутор интердикт
interdictum de precario
бўлиб, ашё precariumга олинган бўлса ва
прекариент уни қайтаришни истамаган пайтда қўлланилган. Бу
интердиктнинг яхши ҳал бўлиши эгалик қилувчи унга интердикт қўллаётган
шахснинг ҳақиқатан ҳам прекариентлигига боғлиқ бўлган.
Рим ҳуқуқи манбаларида эгаликни тиклаш ҳақидаги 3-интердикт –
interdictum de clandestina
ҳақида батафсил маълумот йўқ. Фақатгина бу
интердиктнинг номи ва унинг интердиктлар тизимидаги ўрни маълум.
в) Эгалик қилувчиларнинг интердикт ҳимояси катта аҳамиятга эга бўлган.
Асосан мулкдорларнинг ўзи кўпинча интердиктларни қўллашган ва
агарда
уларни муваффақиятли қўллаш имконияти бўлса, rei vindicatioдан воз
кечишган. Интердикт ёрдамида ўз мулкига эгаликни қайтариб олиш ва уни
сақлаб қолиш мумкин бўлганлиги сабабли мулкдорлар қарама-қарши
тарафни – ревиндикациявий даъво ёрдамида – ҳуқуқининг мавжудлигини
исботлашга мажбур этганлар.
Эгалик қилувчиларнинг бундай ҳимояси бир қатор тарихчилар томонидан
мулкдорлар ва 3-шахслар давлат органларининг иштирокисиз ўз
кучлари
билан аввал тикланган эгалик муносабатларини бузиши натижасида келиб
чиқадиган ўзбошимчалик ва бошбошдоқликка қарши туриш ва тартиб
ҳамда тинчликни сақлаш воситаси сифатида кўрилган. Бошқа тарихчилар
эса эгалик ҳимоясининг асосий сабабини мулкчилик манфаатларидан келиб
чиққан деб кўришган. Интердиктлар ёрдамида, одатда, ўз мулкининг эгаси
ҳисобланган мулкдорлар эгалик ҳимоясининг
тез ва оддий воситаларига
эришганлар. Қайд этилган сабаблар эгалик ҳимояси тизимининг
шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Интердиктлар киритишнинг
асосий сабабини Рим эгалик институтининг яратилиши билан бирга Рим
мулкчилигининг ривожланиш тарихида кўриш мумкин. Римнинг ҳоким
синфлари узоқ вақт ўзлари фойдаланиб турган
латифундияларнинг эгаси
ҳисобланмаган, улар ager publicusни ушлаб турувчилар ёки босқинчилик
ёрдамида қўлга киритган деб ҳисобланмаган. Йирик ер эгалари
манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга
солиш мақсадида, шунингдек, барча ер майдонларининг латифундиялар
доирасида жамланиши учун мулкчилик масалаларини
тартибга солишдан
ташқари, ушлаб турувчилар ёки ашёга эгалик қилиб турувчиларнинг
муносабатлари ва ҳуқуқий ваколатлари тўғрисидаги қоидалар тизимини
шакллантириш жуда зарур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: