Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet136/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Interdictum unde vi
ни эгаликни куч ишлатиб олиб қўйилган шахслар 
қўллаши мумкин бўлган. Қадимги даврда interdictum unde vi эгалик 
қилувчилардан эгалик қурол ишлатиб (vi armata) олиб қўйилган бўлса, 
классик даврда эса оддий куч ишлатиб олинган бўлса қўлланилган (vis
quotidiana). Ўша даврдан бошлаб unde vi интердиктининг 2 тури мавжуд 
бўлган: 
interdictum de vi armata
ва
interdictum de vi privata
.
Interdictum 
de vi armata 
интердиктини ҳар қандай, ҳатто эгаликка эгри йўл билан 
эришган эгалик қилувчи ҳам қўллаши мумкин эди – vi, clam ёки precario 
– узурпаторга нисбатан. 
Interdictum de vi privata
интердикти тўғри 


111 
кўнгилли эгалик қилувчи томонидан қўлланилиши мумкин эди. Юстиниан 
бу 2 интердиктни жамлаштириб, эгалик масаласидаги ҳар қандай куч 
ишлатиш билан олиб қўйилган ашё реституцияси ва ашё қийматида пул 
жаримаси солиш билан бирга мулк ҳуқуқидан маҳрум қилинган. 
Эгаликни қайтариш учун чиқарилган бошқа реститутор интердикт
interdictum de precario
бўлиб, ашё precariumга олинган бўлса ва
прекариент уни қайтаришни истамаган пайтда қўлланилган. Бу 
интердиктнинг яхши ҳал бўлиши эгалик қилувчи унга интердикт қўллаётган 
шахснинг ҳақиқатан ҳам прекариентлигига боғлиқ бўлган.
Рим ҳуқуқи манбаларида эгаликни тиклаш ҳақидаги 3-интердикт –
interdictum de clandestina
ҳақида батафсил маълумот йўқ. Фақатгина бу 
интердиктнинг номи ва унинг интердиктлар тизимидаги ўрни маълум. 
в) Эгалик қилувчиларнинг интердикт ҳимояси катта аҳамиятга эга бўлган. 
Асосан мулкдорларнинг ўзи кўпинча интердиктларни қўллашган ва агарда 
уларни муваффақиятли қўллаш имконияти бўлса, rei vindicatioдан воз 
кечишган. Интердикт ёрдамида ўз мулкига эгаликни қайтариб олиш ва уни 
сақлаб қолиш мумкин бўлганлиги сабабли мулкдорлар қарама-қарши 
тарафни – ревиндикациявий даъво ёрдамида – ҳуқуқининг мавжудлигини 
исботлашга мажбур этганлар. 
Эгалик қилувчиларнинг бундай ҳимояси бир қатор тарихчилар томонидан
мулкдорлар ва 3-шахслар давлат органларининг иштирокисиз ўз кучлари 
билан аввал тикланган эгалик муносабатларини бузиши натижасида келиб 
чиқадиган ўзбошимчалик ва бошбошдоқликка қарши туриш ва тартиб 
ҳамда тинчликни сақлаш воситаси сифатида кўрилган. Бошқа тарихчилар 
эса эгалик ҳимоясининг асосий сабабини мулкчилик манфаатларидан келиб 
чиққан деб кўришган. Интердиктлар ёрдамида, одатда, ўз мулкининг эгаси 
ҳисобланган мулкдорлар эгалик ҳимоясининг тез ва оддий воситаларига 
эришганлар. Қайд этилган сабаблар эгалик ҳимояси тизимининг 
шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Интердиктлар киритишнинг 
асосий сабабини Рим эгалик институтининг яратилиши билан бирга Рим 
мулкчилигининг ривожланиш тарихида кўриш мумкин. Римнинг ҳоким
синфлари узоқ вақт ўзлари фойдаланиб турган латифундияларнинг эгаси 
ҳисобланмаган, улар ager publicusни ушлаб турувчилар ёки босқинчилик 
ёрдамида қўлга киритган деб ҳисобланмаган. Йирик ер эгалари 
манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга 
солиш мақсадида, шунингдек, барча ер майдонларининг латифундиялар
доирасида жамланиши учун мулкчилик масалаларини тартибга солишдан 
ташқари, ушлаб турувчилар ёки ашёга эгалик қилиб турувчиларнинг
муносабатлари ва ҳуқуқий ваколатлари тўғрисидаги қоидалар тизимини
шакллантириш жуда зарур эди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish