113
бўлиб кетмади, фақатгина уруғнинг меҳнат маҳсулларига бўлган мулкчилиги
барҳам топди. Уруғнинг ижтимоий мулкчилиги емирилишининг 1-босқичи
уруғ мулкининг айрим қисмлари консорциумларга вақтинча фойдаланишга
эмас, балки доимий эгаликка берилиши билан якунланди. Бу даврдан
бошлаб айрим ашёлар – уруғ аъзоларига, айрим ашёлар эса –фақатгина
алоҳида консорциумларнинг аъзоларига тегишли бўлган. Шу тариқа,
мулкчилик Римда ўзининг ижтимоий моҳиятини йўқотиб, гуруҳ мулкчилиги
шакллана бошланди, бу эса, ўз навбатида, соф хусусий мулкчиликнинг
пайдо бўлишига олиб келди. Бу жараённинг биринчи натижаси – бир уруғда
мавжуд бўлган кўплаб консорциумлар манфаатларининг тўқнашуви
кўринишида рўй берди.
Рим жамияти ҳарбий демократия даврида тузилиши жиҳатидан жуда
мураккаб бўлгани, курия ва трибаларга бирлашган кўплаб уруғлардан
ташкил топгани ва уруғлардан ташқари жуда катта аҳолидан ташкил
топгани сабабли, ва бу аҳоли консорциум каби оилаларга ва patria potestasда
бўлган оилаларга бирлашиши натижасида мулкчилик масалалари бўйича
ана шу консорциумлар ва оилалар ўртасида кўплаб тўқнашувлар содир бўла
бошлади. Бу тўқнашувлар уруғ жамоси даврида амалда бўлган одат
нормалари билан тартибга солиниши етарли бўлмай қолди. Бу
тўқнашувларни тартибга солиш учун зарур бўлган янги қоидалар тобора
қатламларга бўлиниб бораётган ҳамда бадавлат ва зодагон қатламлар
муҳим роль ўйнаётган жамият томонидан қабул қилина бошланди. Бу
хусусиятлар мулкчилик муносабатларини тартибга солувчи янги қоидалар
мазмунида ҳам ўз ифодасини топа бошлади. Янги шаклланаётган давлат
ташкилоти ҳуқуқий мазмундаги қоидалар ёрдамида бойликни олдиндан
қўлга киритган қатламлар қўлида сақлаб қолиш учун ҳаракат қила бошлади.
Хусусий мулк ҳуқуқи асосида мулкдорлар барча мулкдан фойдаланиш
ва унинг маҳсулларини ўзлаштириш ҳуқуқига эга бўлдилар ҳамда бу ҳуқуқ
ва ваколатлар билан хусусий мулкка бошқа шахслар таъсирини
камайтирдилар. Шунга ўхшаш кўплаб воситалар ёрдамида хусусий мулкка
эга бўлган табақалар ўзи ва ўз оиласи учун моддий шароит яратиб бериш
имкониятидан маҳрум бўлган шахсларга катта таъсир чораларини қўлга
киритдилар. Бу таъсир чоралари қадимги даврдан шаклланиб келаётган қарз
муносабатлари ва бошқа мулкий ҳуқуқ қоидаларидан иборат бўлган ва, ўз
навбатида, бу таъсир чоралари мулкнинг мулкдорлар қўлида йиғилишига ва
мулксиз аҳолининг янада қашшоқлашишига олиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: