Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги



Download 0,67 Mb.
bet1/8
Sana26.06.2022
Hajmi0,67 Mb.
#705959
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалий машғулот баёни


МАШҒУЛОТ № 11


МАВЗУ: Юракнинг гемодинамик функцияси. Юрак мушаги, физиологик хусусиятлари.Юрак қопқоқларининг вазифаси. Юрак цикли.Юрак автоматияси. Экстрасистола


Юрак фаолияти. Юрак мускулли аъзо бўлиб, унинг деворлари уч каватдан ташкил топган: эндокард, миокард ва эпикард. Миокард қўндаланг тарғил мускуллардан иборат бўлиб, скелет мускулларидан физиологик ҳоссалари билан фарк қилади. Морфолагик ва функционал ҳоссаларига кўра, юракнинг мускуллари икки турга бўлинади: 1-бўлмачалар ва қоринчаларнинг типик толалари, 2-ритм етакчиси вазифасини ва ўтказувчи тизимни ҳосил қилувчи атипик толалар. Юракнинг кўндаланг тарғил мускуллари: кўзғалувчанлик, ўтказувчанлик, қисқарувчанлик ва автоматия ҳоссаларга эга. Юрак мускулларининг таъсиротларга қўзғалиш билан жавоб бериши қўзғалувчанлик дейилади. Қўзғалиши юрак мускулининг қисқаришига, яъни таранглигини ортиши ёки мускул толасининг калта тортишига сабаб бўлади, бу қисқарувчанлик деб аталади.
Юрак мускуллари утказувчанлик, яъни ҳаракат потенциалини тола бўйлаб тарқатиш ҳусусиятига эга.
Юрак автоматияси-унинг ўзида юзага чиқадиган импулслар ҳисобига қисқаришидир.
Юрак автоматияси. Ташқи таъсиротларсиз ҳужайранинг ўзида ҳосил бўладиган импулслар ҳисобига юрак мускулларининг қисқариши юрак автоматияси деб аталади. Агар бақа юрагини ажратиб олиб, рингер эритмасига солиб қў йилса, у бир неча соат қисқариб туриши мумкин. Иссиқ қонли ҳайвонлар юраги ажратиб олиниб, тегишли шароитлар яратилса, бир неча кун қисқариб туриши мумкин.
Юрак автоматияси табиати ҳозирги қунгача тўлиқлигича аниқланмаган. Буни исботловчи бир неча назариялар мавжуд бўлиб (нейрон, миоген, гормонал), миоген назария тўғри деб ҳисоблан-моқда. Қўзғалишларни ҳосил бўлиши атипик мускуллар пейсмек-керлар фаолияти билан боғлиқ. Бу мускулларда саркоплазма кўп, миофобриллалар оз бўлиб гўёки эмбрионал мускул тўқимасини тузилишига ўҳшаш. Атипик мускуллар юракни ўтказувчи тизимини ҳосил қилади. Улар юракнинг тугунларида жойлашган.
Юрак ритмини бошқарувчи тугун – синоатриал тугун ҳисобланади. У атипик ҳужайралар тўплами, юқори ва пастки кавак веналарни ўнг бўлмачага қўйилаётган жойлар оралиғида жойлаш-ган.
Атриовентрикуляр тугун ўнг бўлмачанинг пастки-бўлмача ва қоринча орасидаги тўсиқнинг ўнг қисмида жойлашган. Шу тугунлардан Гис тутами бошланади. Гис тутами атрио-вентрикуляр тўсиқдан ўтибоқ икки тармоққа қоринчалар бўйлаб тарқалувчи ўнг ва чап оёқларга бўлинади. Бу оёқчалар Пуркинье толаларини ҳосил қилиб, қоринчалар миокардига беради.
Атипик мускул толалари функционал жихатдан бир ҳил эмас. Синоатриал тугуннинг бир неча ҳужайралари хақиқий пейсмекрлар ҳисобланади, яъни спонтан ўз-ўзидан тарзда ҳаракат потенциалини юзага чиқара олади. Қолган хужайралар эса латент бошқарувчи-ларга киради.
Ҳақиқий ва латент пейсмеккерларда ишга миокардлардан қўзғалиш ритмларини ҳосил бўлиши билан фарк қилади. Бу ҳужайралар диастола вақтида юқори ион утказувчанлик ҳусусия-тига эга бўлиб пейсмеккер потенциалини секин диастолик депо-ляризацияси ҳосил бўлишига олиб келади. Бу вақтда маҳаллий тарқалмайдиган қўзғалиш вужудга келади. Ҳакикий пейсемеккерда латент пейемекерларга нисбатан бўсаға соҳаси тезроқ етиб боради. Бу диастолик деполяризация соҳасига етиб бориши билан, тарқалувчи ҳаракат потенциали юзага келади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish