Юракнинг ўтказувчи тизими. Оддий ҳолатда юрак ритмини етакчиси вазифасини синоатриал (синус, синоатриал, Кейт-Флек) тугун бажаради (расм). Тинч ҳолатда бу тугунда вужудга келадиган импулслар сони 60-80 тага тенг. Қўзғалишлар синоатриал тугундан бўлмачаларнинг ишчи миокардига тарқалади. Бахман толалари қўзғалишни ўнг ва чап бўлмачалар мио кардига тарқалишини таъминлайди. Синоатриал тугун юрак ритмини бошқарувчи тугундир. Бўлмачаларда қўзғалишларни тарқалиш тезлиги 1 м/с га тенг.
Қўзғалишлар аввало синоатриал тугунда ҳосил бўлишини турли усуллар билан исботлаш мумкин. Гаскел тажрибада шу тугунни совутиш ёки иситиш йўли билан қўзғалиш биринчи шу ерда ҳосил бўлишини исботлади. Энг ишончли усул, яъни ингичка электрод ёрдамида электраорязиологик йул билан электир потенциалларини ёзиб олиш усули билан ҳам исботланган. Электрик потенциаллар шу соҳада биринчи пайдо бўлар экан, уларни сони юрак ритми билан бир ҳиллиги исботланган.
Оддий ҳолатда ўтказувчи тизимнинг қуйи қисмлари автоматия ҳоссалари сино-атриал тугунидан келаётган импулслар ҳисобига яширин ҳолда туради. Агар бирон бир сабабга кўра синус тугуни соҳаси зарарланса, атриовентрикуляр (Ашофф-Товар) тугун бошқарувчилик вазифасини ўз зиммасига олади. Бу тугунларда импулслар сони бир минутда 40-50 тани ташкил қилади. Қўзғалишлар синус тугунидан атриовентрикуляр тугунга утаётганда, 0,04-0,06 с давом этувчи атривентрикуляр ушланиб қолиш деб номланувчи ҳолат келиб чиқади. Атриовентрикуляр ушланиб қолишнинг сабаби шуки, синус тугуни толалари атриовентрикуляр тугун билан ўзаро туташмайди, балки ишчи миокард орқали боғланган. Ишчи миокард орқали қўзғалишларни ўтиш тезлиги нисбатан пастроқ. Бу эса бўлмача ва қоринчаларни кетма-кет қисқаришини таъминлайди. Айрим сабабларга кўра иккинчи тартибдаги автоматия маркази ҳам ишдан чиқса, у ҳолда бошқарувчилик вазифасини Гис тутами бажара бошлайди. Гис тутамида қўзғалишлар сони минутига 30-40 тани ташкил қилади. Агарда Гис тутами ҳам ишламай қўйса, у ҳолда ритм етакчилик вазифаси Пуркинье толалари зиммасига тушади. Бу ҳолда юрак ишлаш ритми таҳминан минутига 20 тани ташкил этади.
Қоринчалар ва бўлмачалар мускул толалари орқали қўзғалишни ўтиш тезлиги 0,9-1 м/с ташкил этади, бўлмача ва қоринча орасидаги тугун толаларида эса 0,05, Пуркинье толаларида эса 3 м/с га тенг. Пуркинье толаларида қўзғалишни тез ўтиши қоринчаларни бир вактда тез қўзғалишини таъминлайди. Қоринчаларни тулик қамраб олиш вақти 10-10 мс га тенг.
Шундай қилиб, юракнинг ўтказувчи тизими бир қанча физиалогик афзалликларни келтириб чиқаради: 1. Импулсларни ритмик ҳосил қилиш (ХП); 2. бўлмача ва қоринчаларни кетма-кет қисқаришини; 3. қоринча миокордани бир вақтда қўзғалишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |