Юракни қон билан тўлиши. Юракка қоннинг қайтиб келиши бир неча омилларга боғлиқ. Улардан биринчиси, юракнинг олдинги қисқарган вақтдаги қолдиқ кучи.
Иккинчидан-скелет мускулларининг қискариши ва бунда тана ва қўл-оёқларнинг вена томирларини қисиши.
Учинчидан-вена қон томирларида клапанлар мавжудлиги. Клапанлар қонни фақат бир томонга, яьни юракка йўналтириб боради.
Тўртинчидан- кўкрак қафасини сўриб олиш хусусияти билан боғлиқ. Кўкрак қафаси герметик камера бўлиб, нафас олганда ўпканинг эластик тортишиш кучи манфий босим ҳосил қилади. Нафас олганда кўкрак қафасининг кўтарилиши ва диафрагмасининг пастга тушиши, шу бўшлиқни катталаштиради. Кўкрак қафаси аъзолари ва асосан ковак веналар чўзилувчан бўлганлиги учун, у ерда ва бўлмачаларда босим манфий бўлиб қолади. Шу омиллар ҳисобига қон юракка оқади.
Юрак цикли босқичлари. Қонни узлуксиз ҳаракатини юракнинг тўхтовсиз ритмик қисқариши ва қон томирлардаги босимлар фарқи таъминлайди. Юрак мускулларининг қисқариши систола, бўшашини диастола деб аталади.
Бўлмачалар систоласи натижасида қон қоринчаларга хайдалади, диастоласида эса қон веналардан тушади. Қоринчаларнинг ҳар бир систоласида қон чап қоринчалардан аортага, ўнг қоринчадан ўпка артерияларига хайдаб чиқарилади. Диастала вақтида эса бўлмачалардан келаётган қон ҳисобига тўлади.Нормал ҳолатда систола ва диастола бир-бирига мувофиқ содир бўлади. Юрак мускулларини бир маротаба қисқариши ва сўнгра бўшашиши юрак цикли деб аталади. Агар юрак бир минутда 75 маротаба қисқариб бўшашса, унинг давомийлиги 0,8 сек ни ташкил килади. Юрак цикли қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: бўлмачалар систоласи, қоринчалар систоласи, умумий пауза (диастола).
Ҳар бир циклнинг бошланиши бўлмачалар систоласи бўлиб 0,1 сек давом этади
Систола даври ичида бўлмачаларда босим ортади. Ўнг бўлмачада 4-5 мм см уст, чап бўлмачада 5-7 мм сим уст тенг бўлиб, қонни қоринчаларга ҳайдайди. Қоринчалар бу вақтда бўшашган бўлиб, атривенрикуляр клапанлар очиқ, қон эркин ҳолда қоринчаларга ўтади. Бўлмачалар қисқарганда қон вена томирларига қайтиб ўтмайди. Систоланинг бошланишида вена томирларининг халқасимон мускуллари қисқариб, уни ёпиб қўяди.
Бўлмачалар систоласи тугагач қоринчалар систоласи бошлан-ганда бўлмачалар бўшашган ҳолда бўлади. Ҳар иккала қоринчалар систоласи бир вақтда бошланади.
Қоринчалар систоласи уларнинг мускулларини асинхрон қискариши билан бошланади. Унинг давомийлиги 0,05 сек га тенг. Қисқариш тўлқини миокард бўйлаб аста-секин тарақалиб қоринча-ларнинг ҳамма толаларига бирдан ёйилмайди. Қоринчаларнинг шакли ўзгаради, ичидаги босим ўзгармайди. Қоринчалардаги барча мускуллар қисқаришга киришгач, қоринчалар бўшлиғида босим орта бошлайди, атривентрикуляр клапан ёпилади. Бу даврда ярим ой клапанлар ҳам берк бўлади, чунки қоринчалардаги босим аорта ва ўпка артериясидаги босимга қараганда ҳали паст бўлади. Бу даврни изометрик қисқариш вақти деб аталади ва 0,03 сек давом этади. Асинхрон ва изометрик қисқариш даври биргаликда қоринчаларнинг таранглашиш даврини ҳосил қилади (0,08 сек давом этади).
Изометрик қисқариш даврида атрио-вентрикуляр клапанлар ёпилади. Натижада бўлмачаларда босим ортади. Коринчаларда ҳам босим тез орта боради чап қоринчада 70-90 мм см уст, ўнг қоринчада эса 15-20 мм см уст га етади.
Тавақали ва ярим ой клапанлар ёпиқ холда бўлганлиги учун қоринчалардаги қон хажми ўзгармайди. Миокард толаларининг узунлиги ўзгармаган ҳолда таранглиги ортади. Қоринчаларда босим орта боради. Чап коринча думалоқ шаклга кириб, кўкрак қафасига куч билан урилади. Шу вақтда V қобирға соҳасида ўрта ўмров чизиғидан 1 см ичкарида юрак турткисини хосил қилади.
Таранглашиш даврининг охирида босим ўнг қоринчада 25 мм см уст, чап коринчада 120 мм см уст гача кўтарилади, аорта ва ўпка артерияларидаги босимда юқори бўлиб қолади. Ярим ой симон клапанлар очилиб қон шу томирларга қараб ҳаракат қилади. Қонни хайдаш бошланади, у 0,25 сек давом этади. Қонни хайдаш даври икки босқични ўз ичига олади: тез хайдаш (0,12 сек) ва секин хайдаш (0,13сек). Бу даврда қоринчаларда босим орта бошлайди: чап қоринчада 120-130 мм см уст, ўнг қоринчада 25-30 мм см уст гача. Қоринчалар мускулларининг қисқариши, атриовентрикуляр клапанларнингёпилиши, пайсимон ипларнинг тарангланиши ўзига хос товушларни хосил қилади ва бу товушлар систолик тон дейилади.
Қонни секин хайдаш босқичининг охирида қоринчалар миокарди бўшаша бошлайди ва қоринчалар диастоласи бошланади. Қоринчалар диастоласининг давомийлиги 0,47 сек га тенг. Қоринчалар миокарди бўшаша бошлагач, у ерда босим аста секин туша бошлайди, натижада ярим ойсимон клапанлар беркилиб, қонни ўпка артерияси ва аортадан қоринчаларга қайтишига тўсқинлик қилади. Бу вақтда юракнинг иккинчи тони ҳосил бўлади (диастолик тон).
Қоринчалар миокарди бўшаша бошлаши ва яримойсимон клапанларни ёпилишигача кетган вақтни протодиастолик даври деб аталади. Бу давр 0,04 сек давом этади. Яримойсимон клапанлар ёпилгандан сўнг қоринчаларда босим пасаяверади. Тавақли клапалар ҳали берк. Қоринчаларда қолган қон хажми ўзгармайди. Миокард толалари узунлиги ўзгармайди. Шунинг учун ҳам бу даврни изометрик бўшашиш даври деб аталади ва 0,08 сек давом этади. Бу давр охирида босим қоринчаларда бўлмачалардагидан пасаяди ва натижажа атрио-вентрикуляр клапанлар очилаб, қон бўлмачалардан қоринчаларга ўта бошлайди. Бу даврни қоринчаларни қон билан тўлиш даври деб аталади ва 0,25 сек давом этади. У ўз навбатида тез тўлиш босқичи (0,09сек), секин тўлиш босқичларига (0,16 сек) бўлинади.
Қоринчаларга қонни тез тушиши натижасида унинг деворлари тебранади. Натижада юракнинг III тони ҳосил бўлади. Учинчи тонни оддий ҳолда стетескоп ёки фонедоскоп ёрдамида эшитиб бўлмайди. Қонни секин тўлиш даври охирида бўлмачалар систоласи содир бўлади. Бўлмачалар қоринчаларга қўшимча қон хайдайди. Бу даврни пресистолик (систоладан олдинги) давр деб аталади. Унинг давомийлиги 0,1 сек га тенг.
Бўлмачалар систоласи натижасида қоринчаларга қўшимча қон тушиши юракнинг IV топини ҳосил қилади, оддий холатда I ва II тонларни эшитса бўлади, III ва IV тонларни эса график тарзда қайд қилиш усули ёрдамида аниқлаш мумкин. Қоринчалар циклини айрим даврларини қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |