Но древность лишней жизненностью ранит"...
Эркин Воҳидовда:
"Мефистофел
Аслида бизда ҳам уят йўқ, аммо
Ўта беҳаёдур кадимги дунё”...
Мефистофел кадимгилар ўз ортикча ҳаётийликлари билан кўнглимизни
яралайди демокчи булади. Бу албатта, оддий инсоннинг эмас, шайтонларча
маккорона фикрловчи Мефистофелга хос фикр. Лекин Эркин Воҳидов
талқинида нозик фикр равиши йўқолган. Маъно хам ўзгариб кетган:
Кадимги дунё нега бехаёга чикиб колди. Аслият бундай демокчи эмас асло.
Ёки Пастернакда:
"Премудрым стариканам-гривачам"
Эркин Воҳидовда:
"Хонимлар-у кекса донишманд гурух"...
Мефистофел бу ерда "Мен ушбу одамлар тўдасига гўзал хонимлар-у
сочлари узун ёлдор кекса донишмандларга ўз ҳурматимни биддираман",
демокчи бўлди. Ўша пайтнинг аъёнлари узун ёлдор соч қўйганлар ёки парик
кийганлар. Ўзбек шоирининг матнига “Гривач” детали сиғмайди. Эркин
Воҳидов бу ўринда "гурух" сўзини ишлатади. Чунки кейин келаётган
сатрларда бу сўзга катта эҳтиёж мавжуд. Мефистофелнинг сўзича Гриф
кадимги Бобилда ашур тилида "кириби" сўзи ярим бургут, ярим арслон сифат
махлукни англатган. Гриф олтин конларининг кўриқчиси ҳисобланган.
Пастернакда: Гриф шундай жавоб айтади.
Не гривачам, а грифам!
Очень странно
Нам удружил, зачислив в старикана!
Звучаньем корней живут слова.
В них слышны грамматические свойства
“Грусть», "грижа", "гроб"
приводят нас в расстройство
Мы не желаем этого родства".
Эркин Вохидовда
акли дониш ўзак товушга бокур.
Бизнинг номимизга бўлибди уйкаш:
Гиряю, гириҳу гирдлиг, гирифтор.
Do'stlaringiz bilan baham: |