Узбекисто олий ва урта махс н республикаси ус таълим вазирлиги


Таянч тушунчалар:ракам, сонлар, тугри ва тескари санок, арифметик амаллар, арифметик масалалар, микдор, хисоблаш



Download 2,1 Mb.
bet38/70
Sana17.07.2022
Hajmi2,1 Mb.
#817708
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70
Bog'liq
Математик тасаввурларни шакллантириш (2)

Таянч тушунчалар:ракам, сонлар, тугри ва тескари санок, арифметик амаллар, арифметик масалалар, микдор, хисоблаш

    1. Сон- санок буйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни хисоблаш амаллари билан таништириш

«Сон-санок» булими «Элементар математик тасаввурларни шакллантириш» булимининг асосий узагидир. Мактабгача ёшдаги болаларнинг мазкур булим дастурий масалаларини узлаштиришлари мактабнинг бошлангич синфларида уларнинг математикани онгли узлаштиришларининг гаровидир.
Сон-санок. Мактабгача ёшидаги болаларни укитиш узига хос хусусиятга эга. Мактабгача ёшида ечилиши керак булган вазифалар хал килинмаса, мактабда укитиш муваффакиятли булмайди. Бу вазифалардан бири аник билимлар ва тафаккур усулларидан абстракт билим ва усулларга утишдан иборат. Бу хил утиш савияси, айникса, математика укитиш учун зарурдир. Бундай савиянинг булмаслиги ёки етарли булмаслиги икки томонлама кийинчиликка олиб келади. Бир томондан, мактабгача ёшидаги болалар купинча мактабга мавхум математик усулларни эгаллаган холда келадилар, буларни бартараф килиш жуда кийин булади. Иккинчи томондан, болалар мактабда абстракт билимларки эгаллар эканлар, купинча уларни формал, асл мазмунини тушуниб етмаган холда узлаштирадилар. Шунинг учун хам аник шарт-шароитларда математик билимларни кулланиш имконияти жуда чекланган булади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларни укитишнинг мухим вазифаси математик абстрактлашлар билан аник борлик орасидаги богликликни таъминлайдиган билим ва харакатларнинг оралик савиясини шакллантиришдан иборат булиши керак.
Текширишлар шуни курсатмокдаки, мактабгача ёшдаги болаларга математика укитишда утиш савияси мазмуни куйидагилардан иборат:


Биринчидан, шундай фаолият ва масалаларни узлаштириш керакки, уларда математик операцияларни куллашнинг зарурлиги
болаларга яккол куриниб туради. Бу бир томондан, боланинг амалий фаолияти билан бевосита боглик (тенглаштириш, таккослашга оид) масалалар, иккинчи томондан, уларга шундай шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб куйилган икки тупламни амалда тенглаштириш) амалга ошириш мумкин булмайди.
Иккинчидан, мухитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу муносабатларни кулланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларга утиш (масалан, буюмларни маълум белгилари буйича гурухга киритиш ва шу асосда туплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, кисм- бутун муносабатларини хосил килиш) имконини беради.
Текшириш натижалари шуни курсатадики, математик операциялар мактабгача ёшда узлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида киритилса ва кайта ишланса, математикани эгаллаш самаралирок. булади. Ё хаддан ташкари аниклик, ё математик билимларнинг формаллиги туфайли пайдо буладиган кийинчиликлар мазкур холда пайдо булмайди.
Мактабгача ёшидаги болаларни укитишда математик билимлар таркибини текшириш тенглик-тенгсизлик, кисм-бутун муносабатлари, билвосита тенглаштириш санок ва арифметик амалларни тулик ва онгли узлаштириш учун асос буладиган содда масалалар ва муносабатларнинг узидан иборат эканини курсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг содда шаклларини) болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машгулотларга катта кизикиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг узида узлаштирганлари (тенглик, кисм-бутун ва хоказо муносабатлари)ни уйинларга кучирадилар, турмушда амалий ишлар килишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва тайёрлов гурухи болалари) шунга ухшаш масалаларни таклиф киладилар.
Болажон” таянч дастури беш булимдан иборат: «Микдор ва санок», «Катталик», «Г еометрик шакллар», «Фазода мулжал олиш», «Вактга нисбатан мулжал олиш».

Download 2,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish