Ажратилган феълли конструкциялар
Ажратилган феълли конструкцияларни равишдош, сифатдош ва шарт феъли бонщарган конструкциялар ташкил этади.
Равишдошли конструкциялар
Равишдош ўзининг феъллик хусусиятларига кўра маълум гап бўлакларини — тўлдирувчи ёки ҳолни бошқариб, кенгайиб кела олади. Узига оид сўзлар билан кенгайиб келган равишдошлар равишдош оборот дейилади. Равишдош оборот мазмунан ҳол груп- пасига кириб, маълум мазмунни бўрттириб ифодалаш, алоҳида интонация билан талаффуз этилиб, бошқа гап бўлакларидан пауза билан ажралиб тургани учун, улар ажратилган бўлак саналади.
Равишдош оборот шаклидаги ажратилган ҳоллар ҳозирги ўз- бек адабий тилида кенг қўлланади.
Равишдош — бу иккинчи даражали кесимдир. У маълум бир эганинг ҳаракат-ҳолатини ифодалайди. Аммо бу ҳаракат-ҳолат бошқа, асосий ҳаракат-ҳолатни турли томондан изоҳлайди, тўлди- ради. Шунга кўра равишдош, асосий феълга ўхшаб, маълум бўлак- лар (тўлдирувчи, ҳол)ни бошқариб келади. Шунинг учун ҳам равишдош оборот ҳам мазмунан, ҳам грамматик-интонация жиҳат- дан маълум мустақилликни ташкил этади. Бу билан гапда икки марказ вужудга келади: бу марказларнинг бири тобе, иккинчиси ҳоким бўлади. Равишдош оборот тобе марказни ташкил этади (Шунинг учун ҳам кўп вақт равишдош оборотни алоҳида гап билан алмаштириш ҳам мумкин бўлади).
Равишдош оборот гапнинг бошида, ўртасида, охирида келиши мумкин. Ҳар уч ҳолатда ҳам мазмунни бўттириб, айириб, диққатни мазмунга жалб қилиб ифодалайди: Сайисхонанинг ўрта белидаги , зинахона устида гуриллаб ёнаётган олов теварагида еттинчи лампа остида гурунглаб, чой ичишиб, чилим чекишиб, сайислар ўтирмоцда эдилар (С. А й н и й).
Нима ишинг бор эди? — деб сўради Екатерина Алексеевна, ти- каётган ишни тиззасига қўйиб (В. О с е е в а).
Она келар йўлда югуриб,
Кўрингандан қизини сўраб (У й ғ у н).
Сен-чи? — деди қовоғи солиқ нонвой, қиздан кўзини узмай (М. Горький)
Равишдош оборот гапнинг охирида келиши шеъриятда учрайди ёки кўчирма гапдан сўнг келган автор гапи таркибида бўлади.
Гап бошида келган равишдош оборотнинг мазмунан ва интонация жиҳатидан ажратилиши аниқ бўлади: Янги йил арчасининг қалин шохларининг ич-ичигача нурга тўлдириб, ранг-баранг чироц- лар чарацлаб ёниб кетди (В. О с е е в а). Қаҳратон қишда ялангоёщ муз босиб, саратонда қизғин қум кечиб, иссщда, совуқда обдан пишган йигитни ҳам, ...кун хийла бетоцат қилган эди(Ойбек).
Узбек адабий тилида равишдош оборот ажратилмаслиги ҳам мумкин. Бундай оборот феъл кесим билан ёнма-ён келиб, ундан пауза билан ажратилмайди, умумий интонация билан талаффуз этилади. Масалан: ...кунини ўтказиб юрган экан (А. Қаҳҳор). Асрорцул хатни ўқиб бўғилди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Шунингдек, равишдош оборот кўмакчи феъл билан ёнма-ён келса, ажратилмайди; агар кўмакчи билан равишдош орасига бошқа сўз ёки сўз бирикмаси кирса, бундай равишдош оборот ажратилган ҳисобланади: Бунине устига, минут сайин ўзидан ҳадик- сираб, бир сўз билан айтишдан цалтйраб-титраб турар эди (Д о б- р о л ю б о в).
Ёлгиз равишдошларнинг ажратилиши учун улар ёки уюшиб келиши, ёки бошқарувчи сўз билан унинг орасида бошқа гап бўлак- лари бўлиши шарт: Эй Фарғона! Тушкун кунлар боласини тишида тишлаб, ювиб, тараб, севиб, ўпиб, қучиб, опичлаб, Эй бахтларни балоғатга етказган она! (Ҳ. Олимжон) Сўнг қиличини маҳкая ушлаб, букчайиб, оҳистагина ерга йиқилди (О й б е к). Ойциз Олим- жоннинг тирсагидан бўшгина ушлаган ҳолда, эркаланиб, у билан ёнма-ён борарди (Ш. Рашидов).Мен ҳамма вацт сенга айтаман- ку, — деди Хадичабегим, аччиғланиб (О й б е к).
Елғиз равишдошларнинг ажратилиши учун маълум шарт-ша- роитнинг туғилиши уларнинг бошқарувчи феълдан сўнг келиш йўли билан ҳам бўлади. Чунки бундай ҳолда анормал ҳолат, инверсия рўй бериб, фикрни, диққатни ўзига жалб этади, ажратилган интонация билан талаффуз этилади: Кўриндинг, чайқалиб, ўйнаб, оқиб оппоц кўпиклар-ла (Ҳ. О л и м ж о н).
Ёлғиз равишдошлар қуйидаги ўринларда ажратилмайди:
Агар равишдош эргаш гапнинг кесими бўлиб келса: Бухоро амири цочди дириллаб, Биз цувдик, ол байроқ қўлда пириллаб (Ғ. Ғ у л о м),
Равишдош феъл билан ёнма-ён келиб, ҳол функциясида қўл- ланса: Шура машинадан сакраб тушди-да, карвоннинг бошига борди (О. Г о н ч а р).
Равишдош, қўшма феълнинг таркибига кириб, кесим вази- фасйда келса: Кампир меҳмонларни анча ергача кузатиб қўйди (А. Қаҳҳор).
Кумакчи вазифасида қўлланадиган равишдош формалари бошлаб, бўйлаб, кириш бўлак вазифасидаги кўра кўмакчиси бош- қарган конструкциялар ҳам ажратилмайди: Йўлчи далага— катта ерга Келгандан бошлаб, бундаги қароллар, мардикорлар билан апоц-чапоқ бўлиб кетди(Ойбек). Бир минутга цадар цимир эт- масдан, щёщадир цараб турди, сўнг пақирни кўтариб, бедапоя бўйлаб юцорига-—бойнинг боғи томонга юрди (Ойбек).Унинг айтишига кўра, эртага келармиш.
Бундан ташқари,- равишга кўчган равишдошлар ҳам ажратилмайди: бундай равишдош шаклларига қуйидаги сўзлар киради: яхшилаб, бутунлай, бора-бора, қўярда-қўймай, цайта-цайта, қўша-қўша, цота-қота, ўта, бориб-бориб, озиб-ёзиб, туриб-туриб ва бошқалар. Бир амаллаб Асилбек ўтовининг эшигига етишди (М. Авезов).
Равишдош оборот идиоматик, фразеологик бирикмани ташкил этса ёки шундай бирикма таркибига кирса ҳам ажратилмайди (бу ўринда ҳам равишдош оборот мазмунан равишга яқинлашади) : Енгимизни шимариб ишга тушдик; кўзингга цараб юр; оғзингга цараб гапир: бошимизни оғритиб нима циласан.
Одатда, -(и)б шаклли равишдош обороти ажратилган бўлак сифатида кўпроқ қўлланади. Равишдошнинг бошқа шакллари ҳам бу вазифада қўлланиши мумкин: 1) -ганича (ва унинг фонетик ва- риантлари), 2) -(а)й: Омбордан олиб чищан бир сават пахтаси билан чиғириғини кўтариб, вайсаганича Муҳиддин бўлса, ўр- тоқлари сезиб қолишини ҳам ўйламай, цизнинг комсомол значогига узоц тикилиб турди (Д. Ф а й з и й). Шошилма!—деди нонвой, жойи- дан қўзғалмай ва унинг юзидан кўзини узмай (М. Горький). Она ўғлининг гапларига, қўрца-цўрқа, бутун берилиб, қулоқ соларди (М. Горький). Хотинлар..., хоҳолаб кула-кула, вайсаша-вай- саша, ўз хоналарига чопишиб кетишди(Казакевич)....юзлаб одамлар терга пишиб сўкина ва бақира, уларни тахта кўприклар- дан кемаларга таширдилар(А. Т о л с т о й).
-гач(ва унинг фонетик вариантлари): У меҳмонларни кўр~ гач, сапчиб ўрнидан турди ва ўзига югуриб келган Зафарни бар- рига босиб, Ҳабибга жой кўрсатди(Р. Узоқова). Бухородан келгач, Тошкент мактабларида ўқитувчилик қила бошлади (А.Қаҳҳор).
Феълнинг -масданшакли аслида сифатдош бўлиб (бўлишли шакли -р),ҳозирги ўзбек тилида равишдош функциясида қўлла- нади. Бу шакл феъллик хусусиятига кўра, маълум сўзларни бош- қариб, равишдош оборотини ташкил эта олади ва бундай оборот, мазмуни ҳамда интонадиясига кўра, ажратилган бўлак саналади: Лекин кўп ўтмай, ҳикоя эшитишдан чарчади-да, ўғлига ва меҳмон- ларга билдирмасдан, уларни кўздан кечира бошлади(М. Горький).
Бу типдаги конструкцияларнинг ажратилиши учун состави кен- гайиб келиши ва бошқарувчи сўз—феъл билан дистант ҳолатда бў- а лиши шарт: Она ечинди ва ибодатини ҳам қилмасдан, тўшакка \ кирди(М. Горький). Хаёли бошқа ёқда бўлган Павел, бу | гапга жавоб щйтармасдан, ёзув столига ўтиб ўтирди...(М. Горький).
Равишдош обороти гапда маълум мазмунни ифодалаш учун хизмат қилади. Бу мазмун равишдош оборотининг конкрет маъ- носи ва асосий феъл-кесим билан қандай муносабатга киришувига қараб белгиланади.
Бу мазмун турлари қуйидагича:
ҳаракат-ҳолатнинг қай тарзда рўй бериши: Шўрлик, айвон- дан йўлакка қараб, қучоғини очир, ҳовлиқиб югуриб, келиб, бўй- ним$ан қуяоқлаб олди(Г. Гулом). У ҳам, тезгина теварак-атро- фига қараб олиб, ҳам қўрқувдан кўзларини пил-пиллатгани ҳолда, ўрнидан турди(М. Г о р ь к и й). Уйноқи денгизнинг юзида акс этган бу юлдузлар, гоҳ йўқолиб, гоҳ яна ялтираб кўриниб, тўл- қинлар устида сакрашади(М. Горький).У гоҳ дўқ билан яли- ниб, гоҳ ёлворган овоз билан сўкиниб, морфий беринглар дерди (О. Г о н ч а р).
маълум ҳаракат-ҳолат бошқа ҳаракат-ҳолатга қиёсланади, ўхшатилади: Баҳслашувчилар баъзан мунозара алангасида ўзла- рини унутиб, бир-бирларига дағал иборалар айтишар, баъзан бур- гутдай ҳурпайиб, бир-бирларига чанг солмоща тайёрлангандай қизиқ бир вазиятда бир зумгина қотишарди.(Ойбек).Гўёки чанқаб, чўллаб, Хўп ўпади бемалол(Ҳ. О л и м ж о н).
От характеридаги ўхшатиш обороти бўлмоқбоғламаси билан қўлланади. Бу хил конструкция шаклан равишдош оборот, мазмун- нан от характеридаги конструкция саналади: Бирданига худди копдан тешиб чищан бигиздай бўлиб, кичкина Федя Мазин ўрни- дан турди ва ҳаяоюон билан деди (М. Г орький).
ҳаракат-ҳолатнинг рўй бериш пайти: — Шу чоцда эсига калиги маҳмадона тушиб, югуриб бориб воқеани сўйлаб, ундан хумни синдирмасдан сигирнинг бошидан қутқазиш чорасини сўраган (С. Айн ий). Шура, бир маҳал уйғониб, брезентни очиб қараса, тонг ота бошлапти (О. Гончар). ...Бургут бўлиб қайтарсиз,— деб минғирлади у, қизил сукно ёпилган стол олдига ўтираётиб ва ўқи- тувчиларга кулиб қараб (В. Осеева). Ана энди гаплашамиз,— деди аммаси, кухнядаги аллақандай ишларини битказиб келиб ва Васёкнинг қаршисидаги стулга ўтираётиб (В. Осеева).
ҳаракат-ҳолатнинг рўй бериш сабаби: Йўлчи лой этиги билан гиламга оёқ босишдан тортиниб, гиламни қайириб, эшик о л- дида тиз чўкди(Ойбек). Қиз, миясидаги ғувуллашнинг тобора йўқолиб бораётганини сезиб, тўйиб-тўйиб нафас оларди(О. Г о н- ч а р) .Қиз, фикрга чўмиб Мулла Бурхонни ҳаяжон ичида кўриб, яна гапиришга киришипти (С. А й и и й). Бола ...отасининг ғазаби- дан, онасининг аҳволидан қўрқиб, кампир ўргатганча дуо цилди (А. Қаҳҳор).Нима цилишини билмай, Туробжон уй ўртасида туриб қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Сабаб мазмунини ифодалаган равишдош оборот -ми юкламаси билан қўлланиши мумкин. Агар маълум ҳаракат-ҳолатнинг рўй бериш ёки бермаслиги шубҳали бўлса ёки бир қанча сабаб келти- рилса, равишдошнинг ана шундай шакли ишлатилади: ...Ойинанинг тарафини олибми ёки унга киноя қилибми, ҳар ҳолда ачиниб гапир- ганлар ҳам бўлди (Б. К е р б о б о е в).
Ҳаракат-ҳолатни бажаришдан мақсад: У гулхан олдида, икки тиззасини қучоқлаб ўтириб, аччиқ тутундан ўзини олиб қочмоқчи бўлиб, сочи цирщлган бошини у ёқ-бу ёща ташлар эди (Г. Брянцев). Шунинг учун, ашулани ўрганиб олиш мақсадида, Абай билан бирга овқат қилиб кетмоқчи бўлди ва орадаги фур- сатдан фойдаланиб, Кишкене Мўлданинг ҳузурига чиқиб кетди (М. Авезов).
ҳаракат-ҳолатни вужудга келтириш учун восита ёки асос бўлган ҳаракат, ҳолатни ифодалайди:/£ани, қани, ўртоқ Крдиров!— унга далда берди Ойқиз, елкаси билан тошни итариб (Ш. Р а ш и- д о в). Биз элимизнинг завқини, табиатини назарда тутиб, унинг ўз тилида қалам сурайликки, унинг кўнгли фикр гуллари билан тўл- син (О й б е к).
айрим ҳолларда равишдош оборот асосий қисмдан англашилган воқеа, ҳодиса, ҳолат билан баробар рўй берадиган, ўзи- га анча мустақил бўлган воқеа, ҳодиса-ҳолатни ифодалайди. Бухил равишдош оборотлар асосий гапнинг кесимига тобе бўлмайди. Аммо бу логик мустақиллик билан бундай равишдош оборотлар мустақил содда гап бўлмайди ёки асосий гап билан қўшма гапни ташкил эта олмайди, чунки: 1) уларнинг таркибида алоҳида эга бўлмайди, 2) конструкция тобе шакл — равишдош шакли билав тугалланади: Шонли аврорадан эмиб нурлар, Яна товус каби ца- нот ёздинг (Ҳ. Олимжон). Асрларнинг қайғусин қарғаб, Шод- лик ва бахт куйин чалдим (Ҳ. Олимжон). Қона-қона шуълалар- дан ичиб, Эриб ощан сувлардан кечиб, Ғунчаларнинг кўйлагин ечиб, Ҳаёт берар чўлларга баҳор (У йғун). Машқни эрталаб соат бешда бошлаб, кечқурун соат тўққизда тамом цилдик (Г. Б р я н- ц о в) .Арслонқул дастлаб ўз қишлоғи, тирикчилиги, севгиси тўғри- сида сўзлаб, бирдан Дилдор номини тилга олиши билан Султон- муроднинг ранги бўз оқариб ичидан титроқ босди (Ойбек).
Равишдош оборотнинг мазмун турлари юқорида қайд этиб ўтилганлар билан чегараланмайди.
Равишдошдан англашилган ҳаракат-ҳолатнинг рўй бериш пайти бошқарувчи феълдан англашилган ҳаракат-ҳолатга нисбатан ол- дин ёки баробар, бир вақтда рўй бериши мумкин.
Асосий бошқарувчи феълдан англашилган ҳаракат-ҳолат равишдошдан англашилган ҳаракат-ҳолатдан сўнг рўй беради (бундай муносабат -б, -гач шаклли равишдошларга тааллуқлидир): ...Улар ...сабрли кишилардан бўлсалар ҳам, лекин Лубенцовнинг қайтиб келганлигини эшитиб, ғоят суюниб кетдилар(Казакевич).У аризани ёнидаги пар ёстиқ, устига қўйиб, кичкина тўцмоқча билан эшикни уч марта қоқди (С. А й н и й). Узоқдан келаётган қо- рани кўриб, отининг жиловини бир оз тортиб қўйди.
Асосий феъл кесимдан англашилган ҳаракат-ҳолат билан равишдош орқали ифодаланган ҳаракат-ҳолат бир вақтда рўй беради (Бу кўпроқ -(а)й шаклли равишдошга тааллуқлидир): Хо- тинлар..., хохолаб кула-кула, вайсаша-вайсаша, ўз хоналарига чо- пишиб кетишди(Казакевич).
Шу билан бирга равишдошнинг -(и)б шаклли тури ҳам, умумий контекстга кўра, бошқарувчи феъл билан бир вақтда рўй берган ҳаракат-ҳолатни ифодалаши мумкин: Германия ҳақида ўз фикрла- рини айтишиб, шоигилмай, бемалол юриб борадилар(Казакевич). Гоҳ юмалоқ хонтахтага суяниб^ гоҳ кенг кафтлари билан тиззасига тиралиб, чуқур хаёлларга чумади (М. Авезов).
Равишдошнинг -гунча шаклидан англашилган ҳаракат, ҳолат бошқарувчи феълдан англашилган ҳаракат, ҳолатдан кейин рўй беради: Қишлоққа киргунча, у ёқ-бу ёқдан сўзлашиб бордик.
Равишдош оборот ва равишдош гапда кўпинча уюшиб келади. Бу ҳолат асосий феъл кесимнинг мазмунини турли томондан кенг изоҳлаш зарур топилган ўринларда юз беради.
Уюшиқ равишдош оборот ва равишдош боғловчиларсиз, ёлғиз, интонация ёрдами билан ўзаро боғланиши ёки бу алоқа тенг боғ- ловчилар ёрдами билан бўлиши мумкин.
Интонация ёрдами билан бирикиш: Езилиб, етилиб, тўлиб ёта- ди. Ёппасига янги кунга эришган қувонч (Ҳ. Олимжон). Йигит унга боциб, мўйловини чимириб, сартарошга раҳмат айтди (О й- бек). Минг-минг одамлар шу ғалтак аравани итариб, иссиқ-со- вуща қарамай, қор-ёмғир демай, бутун Донбассни кезиб, бошпана ёки гўр излаб юрарди (Б. Горбатов).
Маълум бир гап таркибида бўлган бирдан ортиқ равишдош обо- ротлар уюша бермайди. Бундай равишдош оборотлар асосий гапнинг турли бўлакларига ёки бири уюшиқ кесимларнинг бирига, иккинчиси уюшиқ кесимларнинг бошқасига боғланади: У, панжа- рали айвонга юзланиб, бир оёғига суяниб сигара чекиб турган гене- ралга ғазаб билан қаради, унга томон боиг бармоғини ўқталиб, жаҳл билан сўзлади (М. Ибрагимов).
Тенг боғловчилар билан бирикади: Икки дўст кулбанинг эши- гини зич беркитиб, гоҳ Йўлчининг фазилатларидан секин-секин сўз- лашиб, гоҳ ўзини тута олмай, аччиқ-аччиқ йиғлаб, кун цорайгунча ўтиришди(Ойбек). Ёлғиз Синицинагина, гоҳ қичитқоқ ўсган ердан чиқиб қолиб, гоҳ тиконни босиб олиб, секингина минғиллаб қўярди (Б. Осеева). Ҳовуз олдидан ўтаётган эди, кррачагина бир бо- лани эргаштириб мактабхонага томон бораётган бировни кўриб цолиб ва ҳозир бўлган воцеани уларга гапиргиси келгандай тўх- талиб беихтиёр тикилди (П. Т у р с у н). ...дерди у ҳамон, секин ва хириллаб (А. Гайдар). ...О йи нанин г тарафини олибми ёки унга киноя цилибми ҳар ҳолда ачиниб гапирганлар ҳам бўлди (Б. Кербобоев).Лубенцов ўзининг келганлиги ҳақида хабар бермоқчи эди-ю, лекин бундаги жиддий вазиятни кўриб, бу фикри- дан цайтди (К а з а к с в и ч).
Ажратилган равишдош оборотлардан олдин айрим ҳолларда тенг боғловчилар қўйилади. Бу боғловчилар равишдош оборотга тааллуқли бўлиб, уии асосий гап бўлаклари билан боғлаш учун хизмат қилади. Бошқа ўрииларда бу боғловчи равишдош оборотга царашли бўлмасдаи, асосий гап бўлакларини бир-бирига боғлаб келади: Она остонада тўхтади ва кафтини кўзига соябон цилиб, ич- карига қаради (М. Г о р ь к и й).
Бу жумладагива боғловчиси асосий гапнинг кесимларини бир- бирига боғлайди (тўхтади ва қаради). У кўзини очди ва шовқин со- либ, қўлини чўзгани ҳолда, олдинга томон чопди (М. Горький). У, қалин лабларини қаттиқ щсиб, йўқ деган маънода бош чайқар ва норози бўлиб, цовоғини солганча чициб кетар эди (М. Горький).
Тенг боғловчи равишдош оборотга тааллуқли бўлган ҳолатга ишол\Мужик қошларини чимириб,°соқолини тутамлади ва бошқа томонга тикилиб, жим қолди (М. Г орький). Коля Одинцов Са- шанинг кровати олдига ўтди ва Сашанинг болаларча боқишини ци- зицсиниб кузатиб, кроватнинг бир чеккасига оҳистагина ўтир- ди (В. Осеева). ...Улар ўз ҳис-туйғуларини камдан-кам из- ҳор қиладиган сабрли кишилар бўлсалар ҳам, лекин Лубенцовнинг қайтиб келганини эшитиб, ғоят суюниб кетдилар (Казакевич).
Равишдош оборот феълга боғланади; бу феъл кўпинча кесим функциясида келади, демак, равишдош оборот асосан феъл кесимга боғланади. Шу билан бирга феълнинг турли формалари—сифатдош, шарт феъли, равишдошнинг ўзи ҳам равишдош оборотни бошқа- риши мумкин. Бу ҳолда равишдош оборот гапнинг турли бўлакла- рига боғланиши мумкин.
Равишдош оборот шарт феълига боғланади: Юрагидаги дар- дини унга очиб ташлаб, ундан маслаҳат сўраса, қандай бўлар экан? (Казакевич).
Равишдош оборот сифатдош орқали ифодаланган бошқа бир ҳолга боғланади: Сўнгги гранаталарни ўзларига отиб, парчалан- ган ҳолда ётганларини кўз олдига келтираркан, Роман буни ғайри табиий ҳол деб ҳисобламади (О. Гончар).
Равишдош оборот сифатдошга боғланади ва у билан бирликда сифатдош конструкциясини ташкил этади: Тонг ғира-ширасида
Жадов йироқдаги ўтлоцдаги қишлоқдан, гоҳ чопиб, гоҳ ерга ётиб, бир-бирларидан ўзишиб югуриб келаётган одамларни кўриб қолди (А. Толстой). Ҳамма вақт ҳориб, терлаб, нафаси оғзига тиқилиб юрадиган Егор келиб, суҳбатга қўшилди ва ҳазил қилди (М. Горький).
Равишдош оборотлар бир гап таркибида бирдан ортиқ бўлиб, уюшиб келади, бу ҳолда асосий феълни турли томондан таъриф- ловчи муфассал фикр ифодаловчи конструкциялар ҳосил бўлади: Мен, қутирган тоғамнинг хавфли ҳужумидан хавотирланиб, аммо зиммамга юклатилган топширщдан фахрланиб, кўзимни кўчадан узмай, дераза ёнида қотиб ўтираман (М. Горький). Наби пол- вон, кўзларини очиб, қулоқларини диккайтириб, бойга қулоқ сол- моқда эди (С. Айний). Уйнаб, нафас олиб, ёзилиб, эркин қулоч отиб юраман (Ҳ. Олимжон). Одамларни мажбурий хизматга сафарбар қилиб, тепадан тупроц ташитиб, уларга ҳеч раҳм қилмай ва қистовини бўихаштирмай, кўлни кўмдириб ва унинг устини те- кислатиб, ўзи учун бир кўихк ва бир чорбоғ бино цилдирди (С. Айний).
Уюшган ажратилган ҳоллар доимо бир хил шаклда бўла бер- май, турли шаклдаги сўзлардан ҳам ифодаланиши мумкин. Қуйи- даги мисолда ажратилган ҳол -иб ва -масдан шаклли равишдош ҳамда ҳолда сўзи билан бириккан сифатдош орқали ифодаланади: ...маъюслик ҳиссидан ҳалимлашган юзири онанинг юзига яқин кел- тириб, кўз ёиш тўкмасдан, хўрсингани ҳолда, тез сўзлай кетди (М. Горький).
Равишдош оборотлар шаклланишлари, таркиблари билангина эмас, паузасига кўра ҳам эргаш гапларга ўхшайдилар. Эргаш гаплар каби, улар ўринлашиши ва мазмуни билан маълум даражада мустақил бўлиб, интонацияси жиҳатдан ажралиб ҳам туради. Бу билан оддий сўз бирикмаларидан фарқланади. Оддий сўз бирик- маларидан яна бир фарқи шуки, равишдош оборотда маълум даражада ҳукм, предикатив алоқа бўлади. Аммо таркибида ўз эгаси бўлган равишдош конструкцияларгина эргаш гап саналади, уларда оддий эргаш гаплардаги каби нисбий фикр тугаллиги бў- лади, таркибида эга ва кесим алоқаси, предикатив алоқа мавжуд бўлади: Сочларим тикка бўлиб, этларим жимирлаб кетди (А. Қ а ҳ- ҳор).Кундан-кунга бахтимиз қуёшдай порлаб, Улуғ коммунизм топмоцда камол (Ғ. Ғ у л о м).
Do'stlaringiz bilan baham: |