кўра, каби, сингари, ўрнига, устига, билан бирга, қарши, бўйича, биноан, туфайли, мувофиқ, қарамай (қарамасдан, цараганда), яраша, ҳолда, билан, сари. Аммо бу кўмакчили конструкциялар ҳам ажратилган бўлак саналиши учун маълум шарт-шароит за- рурдир. Бу шарт-шароитлар шулардан иборатки, кўмакчили конструкция ажратилиши учун: а) таркиб жиҳатдан ёйиқ бўлиши,.
б) мазмунни бўрттириб ажратиб ифодалаши, в) алоҳида интонация билан талаффуз этилиб, асосий гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туриши керак.
Қиёсланг: Сиз аслда туғилгансиз шараф-шон учун, Памир бўй- лаб лочин каби учгансиз отда (Ҳ. Олимжон).—Ажратилмаган ҳолли содда гап. Ҳозиргина бемалол ўйнаб юрган икки бола Йўлчини кўриш билан, ундан ҳурккан каби, ичкари ҳовлига қо- чишди (Ойбек).—Ажратилган бўлакли содда гап.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар ўзига хос айрим хусу- сиятлари билан оддий гап бўлакларидан фарқланади:
улар гапнинг умумий мазмунига алоқадор бўлиб, ҳаракат,, ҳолат, хусусиятларнинг нима асосда, нима билан рўй бериши ёки бермаслигини кўрсатади ёки икки хил мазмун бир-бирига қиёсла- нади.
улар маълум бир сўроққа жавоб бўлмайди, гапнинг кесими билан ёки бошқа бирор бўлаги билан грамматик алоқага кириш- майди, чунки улар гапнинг умумий мазмуни билан муносабатда бў- лади.
уларда маълум даражада предикативлик хусусияти бўлади» ҳукм англашилади. Бу хусусиятига кўра, кўмакчили конструкция я^исқартирилган гапга ёки эргаш гапга ўхшайди.
улар ифодалаётган мазмунни бўрттириб, уни бошқа гап бўлакларидан ажратиб ифодалайди.
шу хусусиятларига кўра, улар ажратилган интонация билан талаффуз этилади, бошқа гап бўлакларидан пауза билан аж- ралиб туради.
Ажратилган кўмакчили конструкциялар ўзига хос хусусиятлари билан оддий гап бўлакларига тенг бўлмайди ва эргаш гапларга яқинлашади. Аммо улар эргаш гап ҳам бўла олмайди, чунки уларнинг таркибида ўз эгаси бўлмайди. Шундай экан, ажратилган кў- макчили конструкция иштирок этган гап қўшма гап ҳам бўла олмайди. Шунга қарамай, таркибида ажратилган кўмакчили конструкция иштирок этган гапларда мураккаб фикр ифодаланади. Шунга кўра, бу хил конструкцияли гапларни мураккаб гаплар деб номлашга тўғри келади.
Ажратилган бўлакларга ажратилган сифатловчилар ва изоҳ- .лар ҳам киради: Епирилиб келинглар, азиз одамлар; Бу ер одам ери—муцаддас, куркам (Ғ. Ғулом). Бу ерларга келган у — халқ ўғли, шоир, Ватан тоғлари сари очиб цучоғин (Ойбек).
Ажратилган сифатловчилар ва изоҳловчилар ўз хусусиятлари билан оддий гап бўлакларидан фарқланади. Бу хусусиятлар маъ- нони бўрттириб, ажратиб ифодалаш, бирор бўлакни изоҳлаш, ажратилган интонация билан талаффуз этилишида кўринади. Бундан ташқари, бу хил ажратилган бўлаклар икки ёқлама семантик му- носабатга киришади. Аввало, улар маълум бир бўлакни аниқ- .лайди, изоҳлайди (юқоридаги мисолларда ер ва у сўзлари аниқ- ланади). Иккинчидан, ажратилган бўлак гапнинг кесими билан, у орқали бутун гап мазмуни билан семантик муносабатга киришади: биринчи мисолда муцаддас, куркам ажратилган сифатловчиси ■еряч аниқлаш ва бу хусусиятни ажратиб ифодалаш билан бирга, кесимга (ёпирилиб келинглар) ҳам боғланади — нима сабабдан ёпирилиб келиш зарурлигини кўрсатади («бу ер муцаддас, кўркан бўлгани учун, ёпирилиб келинглар»), Иккинчи мисолда ҳам ажратилган изоҳловчи халқ ўғли, шоир сўзлари у олмошини изоҳлаш билан бирга, кесимдан англашилган ҳаракат (келган) нинг нима сабабдан рўй беришини англатади («халқ ўғли, шоир бўлгани учун, бу ерларга келган»),
Ажратилган бўлаклардаги икки хил семантик функциянинг бири асосий бўлиб, иккинчиси қўшимча мазмун, оттенкадир. Бундай қўшимча мазмун сабабгина бўлиб қолмай, таъкид, пайт, шарт, тў- ■сиқсизлик мазмуни ва турли модал-эмоционал муносабатлар ҳам бўлиши мумкин.
Ажратилган бўлакларнинг характерли хусусиятларидан яна бири унда предикативлик мазмунининг бўлиши, ҳукмнинг маълум даражада англашилишидир. Шунинг учун ҳам улар тўлиқсиз гапга ўхшайди (Биринчи мисолда бу ернинг одам ери ва унинг муцаддас, кўркам эканлиги англашилади. Иккинчи мисолда унинг бу ерларга келгани ва унинг халқ ўғли, шоир экани ифодаланади). Ажратилган бўлакнинг гапга яқинлиги унинг алоҳида интонация- сидан, бошқа гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туришидаи ҳам билиниб туради. Ажратилган бўлаклардаги ҳукм баъзан шу даражада кучаядики, натижада ажратилган бўлак интонация ва маънода кесиМга яқинлашади: Заводларда йигитлар — илғор, Пў- лат куйиб, ҳаёт куради. Фабрикада қизлар — ижодкор, Озод мех- нат завқин су ради(Ойбек).Илғор, ижодкор сўзларининг кесим бўлмай, ажратилган бўлак экани хаёт қуради, завқин суради кесим- ларидан кўриниб турибди
Ажратилган бўлаклардаги бундай семантик ва интонацион мус- тақиллик, унинг мазмунидаги предикативлик элементлари, ал- батта, уларни маълум бир мустақил ёки тобе гапга айлантириб- юбормайди (махсус шарт-шароит асосида улар тўлиқсиз гап ҳи- собланиши ҳам мумкин). Чунки ажратилган аниқловчи ва изоҳ- ловчи аниқланмишининг шу жумлада ифодаланиши, айниқса, ёнма- ён келиши уларга тўлиц семантйк ва интонацион мустақиллик бермай, изоҳловчилик хусусиятини таъкидлаб туради. Ажратилган бўлакларнинг алоҳида бўлак эканлиги состави ва интонациясидак ҳам билиниб туради. Аммо бу бўлак оддий гап бўлагидан фарқ- ланади. Бу фарқ унинг мазмунидаги мураккаблик, яъни икки ёқ- лама семантик функциясида ва интонациясида кўринади; шунга қарамай ажратилган бўлак интонациясига кўра, гапга яқин туради^ бу интонацияда маълум даражада ҳукм англашилади.
Демак, ажратилган бўлаклар ўзига хос хусусиятлари билан, бир томондан, оддий гап бўлакларидан фарқланса, иккинчи томондан, улар тўлиқсиз ёки эргаш гаплардан ажралиб туради. Ажратилган бўлакли гаплар мазмун ва интонациядаги ўзига хос хусусиятлари билан мураккаб фикрни ифодалайди. Аммо мураккаб фикрни ифодаловчи бу гап қўшма гап бўла олмайди, чунки таркибида фақат битта асосий предикатив бирлик мавжуд. Шу билан бирга, бу хил гап конструкцияси содда гап ҳам бўлмайди, чунки таркибида асосий предикатив бирликдан ташқари, ярим предикативлик мазмуни бўлган ажратилган гап бўлаги бор. Шунинг учун ажратилган аниқловчи ёки ажратилган изоҳловчи иштирок этган гап конструкцияларини содда гап билан қўшма гап орасида турувчи мураккаб гаплар деб ажратиш зарур бўлади.
Мураккаб гапни ундалмалар ёки кириш бўлаклар иштирок этган гаплар ҳам ташкил этади. Бу хил сўзларнинг гап бўлаги бўла олмаслиги грамматик адабиётларда кўрсатиб ўтилади. Бунинг асо- сий сабаби қилиб ундалма ва кириш бўлакларининг гап бўлаклари билан грамматик алоқага кириша олмаслигини кўрсатадилар. Аммо ҳамма грамматик адабиётларда ҳам бу хил бўлаклар гапнинг умумий мазмуни билан семантик муносабатга киришиши ай- тиб ўтилади: бу хил бўлаклар сўзловчининг ифодаланаётган ҳа- ракат, ҳолатга муносабатини ёки фикрлар ўртасидаги муносабаг- ни кўрсатади ёки нутқ қарашли бўлган шахс ва предметларни ифодалайди.
Гап таркибида бирор сўз маълум бир маъно ифода қилар экащ. бундай суз маълум бир грамматик алоқага ҳам киришиши керак. Масала шундаки, ҳозиргача гапда сўзларнинг алоқаси тенг ва тобе- (сўнгги алоқа ўз ичига мослашув, бошқарув ва битишув алоқалаг рини олади) алоқа деб келинади ва бутун сўзлар шу алоқаларга мослаб ҳукм қилинади. Ундалма ва кириш бўлаклар ўзига хос грамматик усул билан муносабатга киришади. Бу грамматик алоқа усулини изоҳлаш деб номлаш мумкин. Изоҳлаш грамматик алоқа усули ҳозирги традицион тобе алоқа усулига ҳам, тенг алоқа усу- лига ҳам ўхшамайди. Бу грамматик усул ўзига хос бўлиб, грамматик муносабатларнинг учинчи турини ташкил этади. Ундалма ва кириш бўлаклар ҳам оддий гап бўлакларига ўхшаб мустақил сўз; туркумлари билан ифодаланади ва ўзига оид маълум бир бўлак- ларни бошқариб кела олади.
Ундалма ва кириш бўлаклар алоҳида интонацня билан талаф- фуз этилади, гап бўлакларйдан пауза билан ажралиб туради. Улар маънодагина эмас, интонадияда ҳам алоҳида мустақилдир.
Шундай қилиб, ундалма ва кириш бўлаклар иштирок этган гапларда содда бир фикр, ният ифодаланмай, мураккаб фикр, ният англашилади (яъии маълум бир ҳаракат-ҳолат, хусусият ҳақида хабар ва шу хабарга бўлгап сўзловчишшг модал муносабати). Бу хил гап коиструкцияси қўшма ганни хам ташкил этмайди, чунки бу копструкцняларпииг таркибида мкки хил предикатив бирлик бўлмайди. Ундалма ва кириш бўлакли гаплар мураккаб гапни ташкил этади.
Шундай қилиб, мураккаб гапнинг ўзига хос қуйидаги хусусият- лари бўлади:
мураккаб гапларнинг таркибида, асосий гап бўлакларидан ташқари, ажратилган бўлак ёки ундалма, ёки кириш бўлаклар бў- лади (баъзан бу бўлакларнинг бир нечаси бир жумлада бўлиши мумкин).
мураккаб гаплар орқали содда, биргина мақсад, ният ифода- ланиб қолмай, мураккаб фикр ифодаланади.
мураккаб гап таркибида икки хил предикатив бирлик, ҳукм бўлади. Бу предикатив бирлик ёки ҳукмнинг бири асосий бўлиб, иккинчиси тўлиқ бўлмаган ҳукм, ярим предикативликдир. Асосий ҳукм гапнинг умумий мазмунидан англашилса, тўлиқ бўлма- ган ҳукм, ярим предикативлик бу хил гапнинг ажратилган бўлак- лари ёки ундалмалари ва ёхуд кириш бўлаклари орқали ифодаланади.
мураккаб гапни ташкил этган бўлаклар гапнинг бошқа бў- лаклари билан ёки гапнинг умумий мазмуни билан изоҳлаш муно- сабатига киришади.
ундалма ва кириш синтактик конструкциялари ўзига хос гап бўлаклари саиалади. Ажратилган кўмакчили конструкциялар эса тўлдирувчи ҳам, ҳол ҳам бўлмай, ажратилган гап бўлакларининг алоҳида бир турини ташкил этади.
Мураккаб гаплардаги ярим предикативлик (тўлиқ бўлмаган ^укм) эргаш гапларга ёки тўлиқсиз гапларга ва ёки бир составли гапларнинг айрим турларига ўхшайди. Тўлиқ бўлмаган ҳукмни ифодалаган ажратилган бўлаклар, ундалмалар ва кириш бўлаклар семантик ва интонацион жиҳатдан маълум даражада мустақил- „ликка эга бўлсалар ҳам, аммо улар гап ҳисоблана олмайди.
Мураккаб гапни ташкил этган бўлаклар асосий гапнинг умумий мазмуни билан муносабатга киришади. Улар баъзан шак- лан айрим гап бўлагини изоҳлаш орқали гапнинг умумий мазму- нига алоқадор бўлади, бундай бўлакларнинг семантик муносабати икки ёқламадир. Аммо бу семантик муносабатлариинг бири асосий, етакчи бўлиб, иккинчиси қўшимча семантик муносабатдир.
мураккаб гапни ташкил этувчи бўлаклар: ажратилган бў- лаклар, ундалмалар, кириш ёки изоҳ бўлак ва бирикмалар ўзига хос интонация билан талаффуз этилади. Бу интонация бошқа гап бўлаклари интонациясига ўхшамайди, улар гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туради.
мураккаб гап ўзига хос синтактик конструкциядир. Улар содда гапдан ҳам, қўшма гапдан ҳам фарқ қилади. Маълумки, ҳар бир синтактик конструкциянинг ўзига хос таркибий қисмлари бўлади (содда гапнинг гап бўлаклари, қўшма гапнинг эргаш гап- лари каби). Мураккаб гап синтаксисининг таркибий қисмини ажратилган бўлаклар, ундалмалар, кириш ёки изоҳ бўлак ва бирикмалар ташкил этади. Бу синтактик категориялар оддий гап бўлакла- ридан ҳам, қўшма гапни ташкил этувчи конструкциялардан ҳам фарқланиб, алоҳида синтактик конструкция саналади ва шунинг учун ҳам бундай синтактик конструкциялардан ташкил топган гаплар алоҳида мураккаб гап конструкцияси деб юри- тилади.
АЖРАТИЛГАН БУЛАКЛАР
Гапнинг ажратилган бўлаклари муҳим стилистик воситалардан биридир. Мураккаб фикрни содда, ихчам ва таъсирли ифодалаш усулларидан бири ажратилган бўлаклардан фойдаланишдир. Шунинг учун ҳам ажратилган бўлаклар масаласи грамматика би- лангина эмас, стилистика, интонация, пунктуация масалалари билан ҳам боғланади. Ажратилган бўлаклар ўзининг грамматик, семантик, функционал хусусиятига кўра, синтаксиснинг махсус со- ҳаси — мураккаб гап синтаксисининг ўрганиш объектидир.
Ажратилган бўлаклар тилда қадимдан қўлланиб келади; бу грамматик категория ўзининг тарихий эволюцион тараққиёт йўли- га эга. Ажратилган бўлакларнинг равишдошли конструкцияларини, кўмакчили конструкцияларнинг кўп турларини, ажратилган аниқ- ловчиларни деярли ҳамма ва ҳар қандай ёзма ёдгорлик тилида уч- ратиш мумкин. Ажратилган бўлакларнинг адабиётда қўлланиши айниқса Улуғ Октябрь революциясидан сўнг авж олди. Бунинг са- баби ўзбек ёзма тилининг халқ тилига яқинлашиб, янада тако- миллашиши, рус тилининг ўзбек тилига баракали ва самарали таъсири бўлди.
Ажратйлгай бўлаклар ўзининг семантик функцияси ва шунга мувофиқ ўзига хос интонацияси билан ажралиб турувчи алоҳида синтактик конструкциядир. Ажратилган бўлакнинг семантикасидаги ўзига хос хусусият шундаки, унда ярим предикативлик, маълум даражада ҳукм ифодаланади: Аёл боланинг олдига келиб ва ачиниб, бошини силади (П. Турсун).Бугун кун бўлади, равшан ва бедоғ (Ҳ. О л и м ж о н).
Ҳар икки жумлада икки хил ҳукм ифодаланади: биринчисида аёлнинг бола олдига келиши ва ачиниши ҳамда аёлнинг бола бошини силаши; иккинчисида бугун (яхши) кун бўлиши ҳамда бу куннинг равшан ва бедоғ бўлиши. Иккала жумладаги икки хил ҳукм, характерига кўра, бир хил эмас: бу ҳукмларнинг бири асосий ҳукм бўлиб, иккинчиси ярим ҳукм, ярим предикативликдир. Ажратилган бўлакларда ана шундай ярим ҳукм, ярим предикативлик ифодаланади. Бу ҳукмнинг тўлиқ бўлмаслигига сабаб шуки, ажратилган бўлаклар асосий ҳукмга тобе бўлади, уни изоҳлайди, аниқ- лайди, тўлдиради. Бундан ташқари, ажратилган бўлакларда ҳукмнинг тўлиқ бўлиши учун грамматик асос (ўз эгасининг бўл^ маслиги) ҳам, интонацион асос (гапда интонация бўлмаслиги) ҳам йўқдир.
Шу асосларга кўра, ажратилган бўлакли гаплар қўшма гапни ташкил эта олмайди. Шу билан бирга, ажратилган бўлаклар оддий иккинчи даражали бўлаклардаи ҳам фарқланади. Шунинг учун ҳам ажратилган бўлакли гап оддий содда гап бўлмай, мураккаб гапни ташкил этади.
Ажратилган бўлакнинг ўзига хос семантик функцияси бўлади. Бу хусусият шундан иборатки, ажратиш орқали маълум бўлакнинг маъноси ажратиб, бўрттириб кўрсатилади, бошқа гап бўлаклари- дан айириб, диққатни шу бўлакка жалб этилади. Бу логик ажратиш интонацияда ҳам ўз ифодасини топади; ажратилган бўлак бошқа гап бўлакларидан фарқланувчи алоҳида интонация билан талаффуз этилади. Ажратилган бўлакнинг семантик хусусияти бу билан чекланмайди, ажратилган бўлаклар орқали бошқа, қўшимча маънолар ҳам ифодаланади: Бири Рогдай, қўрқмас баҳодир. Қи- личи юрт очишга цодир(Павленко).
Бунда ажратилган бўлаклар цўрқмас баҳодир — «Рогдай»нинг белгисини кўрсатибгина қолмай, нима сабабдан унинг қиличи юрт очишга қодир эканини ҳам кўрсатади.
Ажратилган бўлак орқали сабаб, таъкид каби қўшимча маъно оттенкалари ёки модал муносабатлар ифодаланади. Бундай қў- шимча маъно муносабатларининг ифодаланишига сабаб шуки, ажратилган бўлак фақат ўзи аниқлаётган бўлак билан алоқага киришиб қолмай, аниқланмиш билан муносабатга киришаётган бўлак билан ҳам ёки гапнинг умумий мазмуни билан ҳам алоқага кири- шади (юқоридаги мисолда бирикмали аниқловчи аниқланмиш билан ҳам, кесим билан ҳам алоқага киришган). Аммо бу икки ёқла- ма муносабатнинг бири ҳам семантик, ҳам грамматик бўлиб, иккинчи хил муносабат эса фақат сёмантикдир.
Ажратилган бўлакнинг содда гап сингари ўз мустақил, логик, урғуси бор, у гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туради, ўзига хос интонацияси бўлади. Ажратилган бўлаклардаги интонация оддий гап бўлакларининг интонациясига ўхшамайди, ажратилган бў- лак алоҳида, пасайган (баъзан кўтарилган) интонация билан талаффуз этилади. Одатда, ажратилган бўлакдан олдин келган, изоҳ- ланаётган сўзда интонация кўтарилади, ажратилган бўлакда эса интонация пасаяди ёки одатдан ташқари кўтарилади: Унсин учун, бечорациз у чу н, бу қандай мудҳиш, мотам!(Ойбек).
Агар ажратилган бўлак бир сўздангина иборат бўлса, аниқлан- мишнинг интонациясида ўзгариш бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо ажратилган бўлакнинг интонацияси ўзига хос хусусиятни йўқот- майди: Қадди-қомати келишган ёшгина бир аёл — врач, каретага тушириб олишни илтимос қилди(Казакевич).
Агар ажратилган бўлак гап бошида келса, табиийки, ундан олдин интонация кўтарилмайди; гап охирида келса, интонация пасаяди: Бахмал жабдуцлар уриб, сулув қизлардай юриб, арғумоқ- лар Чопдилар (Ҳ. Олимжон).Бири акс этар гулларда, Бири олим, ёқимли, хушфеъл (Ҳ. П ў л а т). Сафар ким? — яна сўради Акрамбой. — Менинг иним — мана бу одам... (С. А й н и й).
Ажратилган бўлаклар гапнинг бошқа бўлаклари билан маъно жиҳатдан муносабатда бўлади. Ажратилган бўлак билан ажратил- миш—аниқланмиш ўртасида «мелодик-ритмик» муносабат мавжуд,
Ажратилган бўлакнинг ўзига хос хусусиятлари мана шулардан иборат.
Ажратилган бўлаклар тузилишлари, маъно ҳамда вазифаларига кўра, бир томондан, уюшиқ бўлакларга, иккинчи томондан, қўшма гап таркибидаги эргаш гапларга ўхшайди. Аммо улар ўртасида маълум ва аниқ фарқ бор.
Ажратилган бўлак билан уюшиқ бўлак ўртасидаги фарқ қуйи- дагича:
Гапнинг ҳар қандай бўлаклари уюшиб кела олади, лекин ҳар қандай гап бўлаги ажратилиши мумкин эмас, фақат иккинчи даражали бўлакларгина ажратилиши мумкин.
Ажратилган бўлак бирор иккинчи даражали бўлакнинг маъносини бўрттиради, шу билан бирга, унга қўшимча изоҳ беради, асосий логик урғу ажратилган бўлакда бўлади. Бундай хусусият уюшиқ бўлакда йўқ.
Ажратилган бўлакнинг ўзига хос интонацияси бўлади, у гап бўлакларидан пауза билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам ажратилган бўлакдан олдин ва кейин (изоҳ маъносидаги ажратилган аниқловчилардан ташқари) вергул ёки тире қўйилади.
Уюшиқ бўлак бўлса санаш оҳанги билан талаффуз этилади. Уюшиқ бўлаклар орасида пауза бўлса ҳам, уюшиқ бўлак билан гапнинг бошқа бўлаклари ўртасида пауза бўлмайди. Шу сабабли уюшиқ бўлаклар орасида (бириктирувчи боғловчилар ишлатилма- ган бўлса) вергул қўйилади, аммо уюшиқ бўлаклар билан оддий гап бўлаклари орасида вергул қўлланилмайди.
Эргаш гап эга ва кесими бўлган, мазмунан ва интонацияга кура гап ҳукмидаги сўзлар бирикмасидир. Ажратилган бўлакнинг таркибида (кенгайиб келган ўринларда ҳам) эга ва кееим бўлмайди. Ажратилган бўлак яхлит ҳолда маълум гап бўлаги билан муно- сабатга киришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |