Фразеологик бирикма тарзидаги тўлиқсиз гаплар
Айрим тўлиқсиз гаплар фразеологик бирикмаларни ташкил этиши мумкин. Улар саломлашиш, табриклаш, чақириш каби маз- мунни ифодалайди:
а) Хайрли кеч! Байрамингиз билан! Туғилган кунингиз билан!
б) Ватан учун!— яна бир марта ҳайцирди Брянский... (О. Гончар).
Қўшма гап таркибидаги ту л и қ сиз гаплар
Тўлиқсиз гаплар боғловчисиз боғланган қўшма гапнинг ёки эргаш гапли қўшма гапнинг бирор қисми бўлиши мумкин. Бу турдаги тўлиқсиз гаплар олдинги гапдан нуқта билан ажратилиши ҳам мумкин. Аммо ҳар иккала гап умумий бир фикрни ифодала- гани, айрим гап бўлакларининг умумий бўлгани учун ҳам, улар қўшма гапни ташкил этади. Қўшма гапларнинг бирор қисмини ташкил этган тўлиқсиз гапларда бирор бўлак тушиб қолади, ифо- даланмаган бўлак бошқа гап таркибидан осонлик билан топиб оли- !!1ади. Шундай қилиб, бир гапдаги бирор бўлак тўлиқсиз гап учун ҳам умумий бўлак саналади. Бу типдаги тўлиқсиз гаплар одатда қўшма гапларнинг иккинчи қисмини ташкил этади. Қўшма гапнинг составига кирувчи тўлиқсиз гаплар эгасиз, кесимсиз ёки иккинчи даражали бўлаксиз бўлиши мумкин:
Эгаси ифодалан маган тўлиқсиз гаплар. Тўлиқ- сиз гапларнинг эгаси ифодаланмаслиги мумкин. Бу ҳолатда отдан ёки феълдан ифодаланган кесим мавжуд бўлиб, унинг маъноси бўрттирилади, диққат шу кесимга жалб этилади. Яширинган эга у, улар сингари кишилик ёки у, бу каби кўрсатиш олмошларидан бў- лади, бу хил гаплар ёзувда олдинги гапдан нуқта ёки ундов белгиси билан ажратилади:
а) Уғилчангни янги яслида кўрдим, Қўзичоқдай ўйнаб юрарди. Тетик, соғлом, хурсанд, хўп етилган, Қизил олма каби тўлиб ту- рарди(Уйгун).
б) Елғон! — деди Самад яна. — Йигирматадан кўпроқ дўзан- даси бор эди (С. Айний). Гусанов Трубачёвнинг фамилиясини ўчирипти — кераксиз, ацлсизлик билан щлинган иш, бу билан у Трубачёвни оғир аҳволга солиб қўйган (В. Осеева). Ҳув кўряп- сизми? — деди. — Канал, Катта канал. Ўтган йили чщардик (А. Қаҳҳор).
Баъзан тўлиқсиз гапнинг яширинган бўлаги кейинги гапдан анг- лашилиб туради: Жуда пишщ одам-да! — деб ичида хафа бўларди полковник, Ҳарбий Совет аъзоси царшисида тик тургани ҳолда (Казакевич). Дўл!—деди у ҳовучидаги муз парчаларига қа- раб. — Дўл! — такрорлади жаҳли чищан чол Ойцизга цараб (Ш. Рашидов).
Кесими ифодаланмаган тўлиқсиз гаплар: Кечаю кундуз шамол, ёмғир, осмондан туман аримас эди (О. Гончар). Россиянина сиздан бўлак ҳам, мистер, ўзига яраша кори-хайри бор. Халқин севади, халқ эса уни (Т. Т ў л а ).О лам цуёш билан ёруғ ■— одам илм билан (Мақол). Олтин ўтда билинади, одам меҳнатда (Мақол). Билимсизга иш йўқ, ишсизга ош (Мақол). Буғдой устида бир қиз, кўзини уйқу босган (П. X.)
Иккинчи даражали бўлаги ифодаланмаган тў- лиқсиз гап. Баъзан тўлиқсиз гапларда бошқарувчи сўз феъл бўлиб, бошқарилувчи сўз ифодаланмайди, ифодаланган бўлак олдинги гап таркибида мавжуд бўлади: Унинг кичик щйиц, кўзлари ёмон ёнди, лаблари титради(Ойбек). Хотинимни ҳам камбағал- лик йщитди, бу ердаги оғир иш нобуд қилди (Ойбек). У ерда муҳаббат бўларди меҳмон, оромда ўтарди оқ ойдин тунлар (Ҳ. Ғ у- л о м).
Айрим тўлиқсиз гапларда бирданига бир неча гап бўлаги ифодаланмаслиги ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |