Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet74/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

МУРАККАБ ГАП СИНТАКСИСИ


Мураккаб гап синтаксисида содда гап таркибида келиб, уларни мураккаб гапларга айлантирувчи синтактик конструкция ва кате- чгориялар ўргаиилади. Булар қуйидагилар:

  1. Гапнинг ажратилган бўлаклари.

  2. Ундалмалар.

  3. Кириш бўлаклар.

  1. Гапнинг ажратилган бўлакларини ажратилған сифатловчи- лар, изоҳлар, ажратилган предикатив оборотлар (равишдош, си- фатдош ва шарт феълли оборотлар), махсус ажратилган кўмакчили конструкциялар ташкил этади.

  1. Равишдош, сифатдош ва шарт феъли бошқарган конструк- цияларнинг ажратилган бўлаклар саналишига сабаб уларнинг •мазмуни умумий гап мазмунидан ажратилиб ифодаланиши, улар­да маълум даражада мазмун тугаллигииинг, предикативликнинг бўлишидир: Ташландиц тегирмоннинг чирик повидан сув, майда кумуш томчиларини сачратиб, ғувиллаб отилади(Ойбек). Ат­рофии айланиб зерикканимиздан сўнг, ўртоқлар билан қишлоц. бозорини томоша щлгани чщишни маъцул кўрдик (Г. Гулом). Яхши билан юрсанг, етарсан муродга (Мақол).

Бухил равишдош, сифатдош, шарт феъли бошқарган конструк- циялар маълум гап бўлакларидан ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу ўзига хос хусусиятлар қуйидагилардир:
а) уларда мазмунан маълум мақсад ифодаланади (маълумки, гап бўлаги маълум бир тушунчани ифодалайди);
б) уларда маълум даражада предикативлик, ҳукм англаши­лади, бу мазмун равишдош, сифатдош, шарт феълининг феъллик хусусиятидан келиб чиқади;
в) бу хил конструкциялар да интонация эргаш гап интонация- сига маълум даражада яқин туради. Равишдош, сифатдош, шарт (феълли конструкцияларнинг бу ўзига хос хусусиятлари уларга маъ­лум мустақиллик беради ва бу билан улар оддий гап бўлаклари- дан фарқланади. Бу хусусиятлар уларни эргаш гапларга ҳам яқин- лаштирса-да, аммо улар эргаш гап саналмайди, чунки таркибла- 'рида ўз эгалари йўқдир. Бу хил конструкцияларда мустақил эганинг бўлиши уларга логик мустақиллик беради, бу ҳолда маъ­лум (албатта, тобе) мазмун тугаллиги ифодаланади.
Равишдош, сифатдош, шарт феълли конструкциялардаги се­мантик, грамматик, интонацион мустақиллик, эргаш гаплардаги мустақилликка қараганда нисбий бўлса-да, бу хусусиятлар уларни алоҳида синтактик конструкция сифатида изоҳлашга олиб келади. Бу хил конструкцияли гаплар қўшма гап билан содда гап орасида туради. Шунинг учун ҳам равишдош, сифатдош, шарт феълли кон- струкциялар иштирок этган гапларни алоҳида гап конструкцияси— мураккаб гаплар деб номлаш маъқул.
Ҳозирги ўзбек ва бошқа туркий тилларга оид грамматикалар ва илмий текшириш асарларида равишдош оборотлар ажратилган бў- лаклар сифатида қаралади. Бунда ажратилган бўлак сифатида ‘фақат -г(и)б, баъзан-(а)й шаклли равишдошли конструкцияларгина кўзда тутилади. -гач, -гунча, -ганича шаклли равишдошли кон­струкциялар нима учундир шу қаторда ажратилган бўлак сифатида кўрсатилмайди. Бундай шаклли равишдошли конструкцияларни ҳам ажратилган бўлак санамаслик учун ҳеч қандай асос йўқ. Мисоллар: Бу хородан келгач, Тошкент мактабларида ўқитувчилик цила бошлади (А. Қаҳҳор).Бекка етгунча, белдан. айриласан (Мақол). Умурзок ота, чойнакни ушлаганича, эшик олдида тўхта- еан Олимжонга кайрилди (Ш. Рашидов).
Равишдошли коиструкцияларнинг айрим турлари грамматикага •оид адабиётларда ажратилган бўлак сифатида ўрин олган бўлса- да, аммо сифатдошли конструкциялар ва шарт феълли конструк- циялар бирор гап бўлаги сифатида қатъий ўрин олган эмас.
Таркибида ўз эгаси бўлгаи сифатдош конструкциялар ёки шарт феълли конструкциялар, албатта, эргаш гап бўлади: Модомики, щщингизда шу қабилда сўз юрар экан, албатта бехуда бўлмаса керак деб ўйлайман(Ойбек).Қўйчивон кўп бўлса, қўй ҳаром ўлади (Мақол). Таркибида ўз эгаси бўлмай, умумий бир эгага та- аллуқли сифатдош ёки шарт феълли конструкциялар ҳам бўладики, уларни эргаш гап ҳисоблаб бўлмайди: Авазга отнинг юганини
тутщзар экан, насиҳат қилиб бир сўз деди... (Фольклор). Тарих ёзила бошлаган кунгача ва ундан сўнгги жамиятнинг яшаш усул- ларини ўқиб ва шулар устида ўй юргиза бошласангиз, кўп қизиқ даврларга рўбарў бўласиз (Ғ. Ғ у л о м).
Бу хил конструкцияларни (равишдошли конструкцияларни ҳам) эргаш гап ҳисоблаб бўлмагандек, уларни оддий гап бўлакларига ҳам киритиб бўлмайди. Улар гапнинг айрим бўлаклари билан эмас, гапнинг умумий мазмуни билан муносабатга киришади, уларда маълум даражада ҳукм, предикативлик хусусиятининг бўлиши, алоҳида интонация билан талаффуз этилиб, асосий гап бў- лакларидан пауза билан ажралиб туриши маълум даражада уларга семантик ва интонацион мустақиллик беради. Шу хусусиятларига кура, сифатдошли, равишдошли, шарт феълли коиструкцияларнинг бундай турлари ажратилган гап бўлаклари бўлади. Улар, мазмун ва интонацион хусусиятларига кўра, мураккаб гапни ташкил этади.
Ажратилган бўлак мураккаб гап синтаксисини ташкил этувчи; алоҳида бир гап бўлагидир; бинобарин, ажратилган бўлак содда гап синтаксисини ташкил этувчи гап бўлаклари — аниқловчи, тўл- дирувчи, ҳолнинг бошқа бир шакли, уларнинг ажратилган варианта эмас. Албатта, ажратилган бўлаклар шаклан гап бўлакларига ўх- шайди. Аммо улар маълум бир бўлаклар билан бирикиб, кенгайиб,, янги сифат касб этади. Айрим сўз бирикмалари маълум шарт-ша- роитда янги сифатга — гапга ўтганидек, равишдош, сифатдош,. шарт феъли, кўмакчили сўзлар ҳам ўзига оид бўлаклар билан: кенгайиб, маълум ҳукмни ифодалаб, мазмун ҳамда интонация жи- ҳатдан нисбий мустақилликка эга бўлиб, янги бир синтактик кате- горияни — ажратилган бўлакни ва мураккаб гапнинг таркибии қисмини ташкил этади.
Шундай қилиб, содда ва қўшма гап орасида турувчи мураккаб гапларнинг белгиланиши айрим синтактик конструкцияларнинг ўр- нини тўғри аниқлашга ёрдам беради.

  1. Ажратилган бўлакларнинг иккинчи группасини кўмакчили конструкциялар ташкил этади. Ҳар қандай кўмакчили конструк­циялар ҳам ажратила бермайди. Ажратилган бўлакни ташкил этувчи кўмакчилар қуйидагилардан иборат: ташқари, қараганда,.


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish