Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet7/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Бошқарув алоқаси. Бу алоқада тобе сўз ҳоким сўзнинг талаби билан маълум форма — шаклга киради: тобе сўз ё бирор келишик қўшимчасини олади, ё бирор кўмакчи билан бирга келади. Шунга қараб, бошқарув алоқаси икки турга ажралади: келишикли бошқа- рув ва кўмакчили бошқарув.
Келишикли бошқарувда тобе сўз ҳоким сўзнинг талаби билан тушум, жўналиш, ўрин-пайт ва чиқиш келишикларидан бирида қўлланади. Бу унинг тобелигини кўрсатувчи белгидир: Иложи бўл- са, сизни бу саройдан ҳовлига кўчирамиз (А.Қодирий).
Кўмакчили бошқарувда тобе сўз ҳоким сўзнинг талабига бино- ан бирор кўмакчи билан бирга қўлланади. Бу унинг тобелигини кўрсатувчи белгидир: У дарахтларнинг цуриган шохларини ток цайчи билан кесди. Чанг саломатлик учун зарарлидир.
Бошқарув алоқаси орқали объектли ва ҳолли муносабатлар ифодаланади: боғни томоша қилмоқ(объектли муносабат), дала- га бормоқ (ҳолли муносабат), китобга чизмоқ(объектли муноса­бат).
Бошқарув алоқасида тобе сўз от ёки от ўрнида қўлланадиган сўзлардан, шунингдек, инфинитив ва сифатдошдан бўлади. Ҳоким сўз функциясида эса кўпинча феъл қўлланади. Бироқ бу вазифада от, сифат, равиш ва бошқа сўзлар ҳам келиши мумкин. Бунда ҳо- ким сўзнинг ўзгариши тобе сўзга таъсир қилмайди. Мисоллар: Ой- ни этак билан ёпиб бўлмас (Мақол). Йиғлагани учун чўчидим («Муштум»), Пахтага кон Узбекистон (Қўшиқ) . Уят ўлимдан оғир (Мақол). Қўрққанга қўш кўринар (Мақол). Кўкалдош ҳам Алпо- мишдан кам эмас (Ф. Иўлдош).Узингда йўқоламда йўқ (Мақол). Барчин қизим Қоражонга лозимдир (Ф. Йўлдош).

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish