Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet9/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Девор соат, уй вазифа, от тўрва, нон завод каби хослик, ман­сублик муносабатини билдирадиган бирикмаларнинг компонентла- ри ҳам ўзаро битишув алоқасига киришган. Чунки улар формал- грамматик ёки лексик-грамматик воситалар орқали эмас, балки тартиб орқали бир-бири билан боғланади.
Битишув алоқасида ҳоким сўз от ва феълдан бўлади. Ҳоким сўз отдан бўлганда, атрибутив муносабат ифодаланади: кўм-кўк дала, яшил цишлоц, тиниқ сув каби. Ҳоким сўз феълдан бўлганда, ҳолли муносабат ифодаланади: тез юрмоқ, кўп ишламоқ, тутилиб гапирмоқ.
Баъзи сўзларда келишик қўшимчалари ўз грамматик функция- сини бажара олмайди. Масалан, яқинда келмоц, чиндан айтмоц, ёлғондан гапирмоқ, тезда қайтмоқкаби бирикмалардаги келишик формалари бошқарув алоқасини кўрсатмайди. Улар мазкур сўз- ларга қўшилган ҳолича «қотган» ва бу сўзлар бутунича равиш туркумига ўтган. Демак, булар ҳам битишув алоқаси деб қарали- ши керак.
Кейинги йилларда чиққан баъзи ишларда синтактик алоқанинг, юқорида кўрсатилган икки тури — тенг ва тобе алоқалардан таш- қари, учинчи тури — илова алоқа ҳақида фикр билдирилди. Бунда асосий гапдан кейин келиб, унга изоҳ, янги факт қўшадиган конс- трукцияларнинг асосий гап билан бўлган мантиқий алоқасини да- лил қилиб кўрсатадилар. Масалан: Мен Тўрахоновнинг участкаси- ,<Эаишлаяпман. У ша сен қо чган жойда(Ш. Раши­дов). У ни ўзим катта қиламан, фақатэ м из и к л и дав ри- да (Р. Файзий). Боя окуда бошқача эдингиз. Қувноқ,шўх (У. Умарбеков).Шу ошпазликдан озод қилсангиз, тағин бир марта ош қилиб берардим... Уз ё н им дан (У. Ҳ о ш и м о в).
Илова конструкциял ар жонли сўзлашув нутқигахос ҳодисадир. Улар автор нутқида жонли сўзлашув нутқига тақлидан қўлланади. Бунда таъкид, айириб кўрсатиш каби эмоционал-экспрессив мақ- садлар назарда тутилади. Бу ўринда синтактик алоқа ҳақида эмас, балки синтактик муносабат ҳақида гапириш мақсадга мувофиқдир.

СУЗ БИРИКМАЛАРИ
Тил системасида сўзлар ўзаро турли-туман алоқага кириша-ди. Сўзларнинг тобеланиш йўли билан ўзаро боғланиши ҳам ана шу системанинг жуда муҳим қисмини ташкил этади. Сўз бирикмасини ташкил қилган компонентлар мустақил маъноли сўзлар бўлиб, ўз, маъноларини сақлаган ҳолда бошқа бир бирикмани ҳосил қилиш- да иштирок этишлари мумкин, яъни сўз бирикмасида қатнашган компонентлар доим ҳаракатда бўлади сўз бирикмаларининг дина­мик характери шу нарсабилан белгиланади. Агар биз сўз бирик- маларини бошқа бир тил ҳодисаси билан —турғун (фразеологии) бирикмалар билан чоғиштириб кўрсак, идиома ёки фразеологизм деб аталган бирликни ташкил этган сўзлар ҳаммаси бирлашибги- на (бирликдагина) бир бутун маънони (лексик маънони) ифода- угайди ва у синтактик қисмларга бўлинмас бирликни ташкил эта­ди. Унинг компонентлари ўзаро жипслашган бўлиб, бошқа сўз бирикмаларини тузишда иштирок қилмайди. Бошқача қилиб айт- ганда, турғун бирикманинг формал томони эмас, балки бирикмани ташкил этган компонентларнинг жами, йиғиндиси бирликда бир бутун маънони ифодалайди: цулоқ осмоц. — тингламоқ, ҳолдан
тоймоц — чарчамоқ, кўзига қарамоқ — эҳтиёт бўлмоқ ва ш. к.
Сўз бирикмаси синтаксиси гап составидаги грамматик жиҳат- дан боғланган сўзлар группасини ўрганади. Сўз бирикмаси маз- мун жиҳатдан бирликни ташкил қилган ва тил қоидаларига кўра ажратилган сўзлар группасидир. «Пекин ҳар қандай боғланишлар, қўшилмалар ҳам сўз бирикмаси предметини ташкил этавермайди. Бир-бирлари билан тобеланиш муносабатига киришган бирдан ор- тиқ лексик бирликларнинг қўшилмаси сўз бирикмасидир. Тенг боғланиш йўли билан бириккан қўшилмалар (уюшиқ бўлаклар), ихчам лексик ва фразеологии бирликлар, қўшма сўзлар, жуфт сўз- лар, бир мустақил сўз + кўмакчи типидаги бирликлар ҳам сўз би­рикмаси ўрганадиган объект эмасдир. Грамматик жиҳатдан боғ- ланмаган (кириш, киритма, ундалма) бўлаклар, составли феъл- лар, қўшма феъллар, тўлиқсиз феъл иштирокида тузилган турли- 'туман формалар ҳам сўз бирикмаси системасида ўрганилмайди. Сўз бирикмаси билан ихчам иборалар оралиғидаги бирликлар ҳам шундай (хотин олмоцтипидаги ярим фразеологии иборалар).
Ҳозирги ўзбек тилида сўз бирикмаларининг хилма-хил конст- руктив кўринишларини қуйидаги асосий турларга ажратшн мум- кин.

  1. Соф сўз бирикмалари, яъни нопредикатив деб . аталган барча боғланишлар.

  2. Предикатив боғланиш билан сўз бирикма­лари ўртасидаги икки томонга ҳам мойил бўл- ган конструкциялар (маълум шароитда тегишли формага ва интонацион тугаликка эга бўлган конструкциялар гапни ҳосил: :қилади, бошқа ҳолларда улар сўз бирикмалари доирасида қарала- ди). Турли типдаги оборотлар — феълнинг функционал формалари

/иштирокида тузилган конструкциялар ҳам сўз бирикмаларининг мураккаб турлари сифатида ўрганилиши зарур.

  1. Предикатив л икни ҳосил қилувчи боғла- нишлар (қўшилмалар). Бундай конструкциялар сўз бирикмаси бобида махсус ёритилмайди, чунки, биринчидан, иредикативлик боғланиши ўзига хос формалар системасига — иарадигматикага эгадир, бинобарин, у сўз бирикмасидан фарқлидир. Бу хилдаги фарқ гаи тузишда иштироқ этган компонентларнинг ўзаро муноса- батида ҳам, тугаллик интонациясида ҳам, замон, шахс, модаллик категорияларининг иш кўриши ёки иш кўрмаслигида ҳам яққол кў~ ринади. Сўз бирикмаси гап тузишда потенциал материал вазифа- сини ўтаганлиги туфайли ҳам айрим бўлакларининг ўзаро алоқа- сини, табиатини очиш талаби шахсли боғланишнинг турли форма- ларини сўз бирикмаси бобида ўрганишни тақозо этади. Бошқача қилиб айтганда, масалан, феълли бирикмага алоқадор бўлган ки­тоб ўцимоқ, спорт билан шуғулланмоқ ва ш. к. ҳамда уларнинг китоб ўқидим, спорт билан шугулланади каби предикатив форма- лари ҳам сўз бирикмаларининг айрим турлари сифатида ўргани- лиши зарур: июсаласидаги формалар ҳар хил, лекин бош мучанвнг (феълнинг) бошқариш хусусияти жиҳатидан иккаласининг ўртаси- да ҳеч қандай фарқ йўқдир. Бундан ташқари,. шахсли форманн бу жиҳатдан ўрганиш иллюстратив материал беришдаги сунъийликни 'бартараф қилади, яъни ёзма нутқдан олинган мисоллар (тасдиқ- ловчи текстлар) аксар гап формасида келтириладикн, уни шахс- снз шаклга айлантириш сунъийликка олиб келмай иложи йўқ.


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish