Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet8/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Мослашув алоқаси. Бу алоқада тобе сўз ўз формасини ҳоким сўзнинг формасига тенглаштиради, бараварлаштиради. Бунда ҳо- ким сўзнинг формаси ўзгариши билан тобе сўзнинг формаси ҳам ўзгаради: тобе сўз ўз формасини ҳоким сўзнинг формасига муво- фиқлаштиради, мослаштиради. Демак, мослашув алоқасида ҳоким сўз формасининг ўзгариши тобе сўзга таъсир қилади. Шу жиҳат- дан, у бошқарув алоқасидан фарқ қилади (бошқарув алоқасида ҳоким сўз формасининг ўзгариши тобе сўзга таъсир қилмас эди).
Мослашув алоқаси орқали, асосан, предикатив муносабат ифо- даланади: Биз ҳаётни севамиз, тинчлик истаймиз. Бу гапда кесим вазифасида келган севамиз, истаймизсўзлари эга вазифасида кел- ган биз сўзи билан мослашган.
Узбек тилида мослашув шахе ва сон жиҳатдан бўлиши мумкин. Кесим вазифасидаги сўзнинг ўз ҳоким сўзига шахе ва сон жиҳат- дан мослашиши эга I ва II шахс олмошлари билан ифодаланган- да рўй беради. Демак, бу ерда тўлиқ мосликни кўрамиз. Мен кел- дим. Сиз айтдингиз каби.
Эга кўпликдаги III шахс олмоши билан ёки от билан ифода- ланганда, кесим вазифасидаги сўз у билан шахс жиҳатидан мос- лавдиш шарт, сон жиҳатдан эса шарт эмас. Сон жиҳатдан мосла­шиши эга вазифасидаги сўз кишиларни билдирганда рўй бериши мумкин. Эга жонсиз предметларнн билдирганда эса сон жиҳатдан мослик умуман бўлмайди. Масалан: Халқлар тинчлик истайди-
лар.— Халқлар тинчлик истайди. «Бахтине бор» деб эсади еллар (Ҳ. Олимжон). Кейинги ҳолда биз тўлиқсиз мосликни кўрамиз: фақат шахсда мослик бор, сонда йўқ. Бу — ўзбек тили учун асосий қонун. Бироқ айрим вақтларда эга вазифасидаги сўз кишилардан бошқа предметларни билдирганда ҳам кесим вазифасидаги сўз- нинг кўпликда қўлланиши учрайди. Бу нарса рус тилининг таъси- рида, шунингдек, айрим эмоционал-стилистик мақсадлар (масалан, жонлантириш приёми) натижасида пайдо бўлган: Бу колхозлар районда биринчи бўлиб маррага етиб келдилар(Газета). Булар синтактик жиҳатдан баравар, мазмунан уйғун бўлган икки бўлак- ни боғлайдилар (А. Ғуломов).Тераклар, ҳо тераклар! Посбон каби цад кўтариб турарлар («Узбекистон»),
Мослашув алоқаси сўз бирикмаси составидаги элементлар ора- сида ҳам учраши мумкин. Қаратувчи ва қаралмиш муносабатини ифодаловчи бирикмаларнинг элементлари орасида мослашув ало- қасини кўриш мумкин: менинг ўғлим, сенинг ўғлинг, днинг ўғли, оизнинг ўғлимиз, сизнинг ўғлингиз, уларнинг ўғли. Бироқ бундай бирикмаларнинг ташкил топишида бошқарув алоқасининг хусуси- яти ҳам бордек сезилади.
Бу ерда авВало шуни айтнш керакки, қаратувчи ва қаралмиш муносабатида қайси сўз ҳоким ва қайси сўз тобе эканлигини бел- гилаш қийин. Қаралмиш вазифасидаги сўзни ҳоким десак, у ўз формасини қаратувчи вазифасидаги сўзга мувофиқлаштиради: қа- ратувчи вазифасидаги олмошнинг қайси шахс ва сонда бўлишига қараб қаралмиш вазифасидаги сўз ўша шахс ва сондаги эгалик аффиксини олади. Қаратувчи вазифасидаги сўзни ҳоким десак, у қаралмиш вазифасидаги сўзнинг талаби билан қаратқич келишиги қўшимчасини олади. Бизнингча, бунда бир-бирига нисбатан тобе- лик ҳам, ҳокимлик ҳам бор. Шунга кўра, қаратувчи ва қаралмиш .муносабатини ифодаловчи сўзларнинг ўзаро боғланишини тобе алоқанинг алоҳида бир кўриннши сифатида тобедош алоқа деб баҳолаш ва уни бошқа тобе алоқа турларидан фарқли равиш- да мослашувли бошқарувдеб номлаш мумкин.
Бу алоқа туфайли қаратувчнлик-мансублик маънолари ифода- ланади: биринчи элемент қаратувчилик маъносини, иккинчи эле­мент эса мансублик маъносини билдиради.
Иккинчи элементи згалик аффиксини олиб, биринчи элементи бош келишик формасида қўлланган бирикмалардаги сўзларнинг 'боғланиши мослашув алоқаси дейиш, биринчи элементи қаратқич келишиги олиб, иккинчи элементи бош келишик формасида кел­ган бирикмалардаги сўзларнинг боғланишини бошқарув алоқаси дейиш керак: Батан, ишқи, она меҳри, эл бахти—мослашув ало- қаси; бизнинг мактаб, сизнинг уй — бошқарув алоқаси.
Битишув алоқаси. Бу алоқада икки сўз ҳеч қандай формал кўр- Саткичларсиз боғланади. Бунда тобе сўзнинг ҳоким сўзга муноса- бати тартиб ва интонациядан билинади: оппоц, пахта, олтин бошоқ, тез чопмоқ каби.
Битишув алоқасида ҳоким сўз ўз формасини ўзгартирса ҳам, тобе сўз ўз формасини ўзгартирмайди. Бу тобе сўзнинг лексик- грамматик хусусияти билан белгиланади. Узбек тилида тобе эле­мент одатда категориал хусусиятига кўра морфологик жиҳатдан ўзгармайдиган сўз туркумидан бўлади. Тобе сўз вазифасида асо- сан сифат ва равиш келади. Бироқ сифат ва равиш вазифасидаги, характеридаги бошқа сўзлар ҳам тобе сўз функциясида кела ола­ди: яхиги ҳаёт (сифат+от), секин ишламоқ (равиш + феъл), олтин соат(сифат вазифасидаги от+от), шундай ўйин(сифат харак­теридаги олмош + от), ашула айтган қиз (сифатдош+от), хайрла- шиб кетмоқ (равишдош + феъл) ва бошқалар.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish