Позицион восита. Бу восита алоқага киришувчи элемент- ларнинг бир-бирига нисбатан ўринлашишидан, тартибидан ибо- ратдир. Узбек тилида синтактик алоқа лексик-грамматик ёки фор- мал-грамматик воситалар ёрдамида ифодаланганда, сўзлар тар- тибининг ўзгариши синтактик ҳолатга таъсир этмайди. Бунда тар- тиб стилистик функцияни бажаради: Биз экскурсиядан завқ-игавқ билан қайтдик.— Биз завқ-шавқбилан экскурсиядан қайтдик каби^
Узбек тилида сўзлар орасидаги синтактик муносабат тартиб орқали ҳам белгиланиши мумкин. Синтактик алоқа лексик-грамматик ёки формал-грамматик воситаларсиз ифодаланганда, тартиб муҳим роль ўйнайди. Бу нарса, асосан, сифатловчи. билан сифат- ланмиш ҳамда эга билан боғламасиз келган от кесим муносабати- да кўринади. Одатда сифатловчи сифатланмишдан олднн, кесим эса эгадан кейин келади. Шунга қараб, уларнинг тури, синтактик функцияси белгиланади: яхши бола (сифатловчи + сифатлан-
миш) — бола яхши(эга + кесим), бригадир Карим (сифатловчи+ сифатланмиш) — Карим бригадир (эга + кесим). Предикатив му- носабатда,эга билан кесимии белгилашда, тартибдан ташқари, интонациянинг ҳам хизмати бор.
Интонацион восита. Бу восита пауза, мелодика, логик ва рит- мик урғуни ўз ичига олади.
1Пауза — нутқ оқимидаги қисқа тўхтам — гап таркибидаги элементларнинг грамматик ҳолати ва мазмунини белгилашга ёр- дам беради. Пауза ўрнининг ўзгариши бир' хил материалдан ту- зилган битта конструкциями турлича талқин этиш учун имкон беради. Масалан: Баланд болохонали уй.Бунда баландсўзи боло- хона сўзига ҳам, уй сўзига ҳам алоқадор бўлиши мумкин. Конст- рукциянинг мазмуни паузадан маълум бўлади. Агар баландсў- зидан кейин пауза қилинса, болохонали уйнинг баланд экан- лиги маъноси англашилади, агар баландсўзи паузасиз, болохоналисўзи билан қўшиб талаффуз қилинса, болохонанинг баланд зканлиги маъноси келиб чиқади.
Пауза ундалма ва кириш сўзларни ҳам асосий гапдан ажра- тиш учун хизмат қилади. Бу билан элементларнинг синтактик полати аниқланади. Қиёсланг: Яхили, болалар дарсга ўз вац,тида ке- лишади (яхши — кириш сўз).— Яхши болалар дарсга ўз вақтида келишади (яхши—- сифатловчи).
Мелодика—товушнинг баланд-паст бўлиб товланиши — .гапнинг фикрий мақсадга ва эмоционалликка кўра турларини белгилайди: Онам келди (дарак гап).—■ Онам келди? (еўроқ гап)., — Онам келди! (дарак-ундов гап).
Мелодика гапларнинг фикрий тугаллигини, уларнинг компо- нентлари орасидаги маъно муносабатларини кўрсатади. Масалан, Уқитувчи келди, даре бошландиқўшма гапи турли мелодикада турлича маъно муносабатларини ифода этади. Бу қўшма гапнинг компонентлари тенг алоқага хос бўлган мелодика билан айтил- ганда, икки воқеа-ҳодиса ёки ҳаракатнинг бир вақтда, олдинма- кейин рўй бериши маъносини («Уцитувчи келди ва даре бошланди» мазмунини) билдирса, тобе алоқага хос мелодика билан ай- тилганда, бир воқеа-ҳодиса ёкн ҳаракат иккинчисига сабаб бўл- ганлигини («Уцитувчи келди, шунинг учун даре бошланди» мазмунини) билдиради. Бу қўшма гап мелодиканинг турига қараб, икки воқеа-ҳодиса ёки ҳаракатнйнг бўлишида орадаги вақт қис- қалигини {«.Уцитувчи келиши билан даре бошланди» мазмунини) ҳам англатиши мумкин.
Логик урғу — гап бўлакларидан бирининг бошқаларига нисбатан кучлироқ талаффуз этилнши — гапдаги мазмунан аҳа- миятли бўлакни ажратиб кўрсатиш учун хизмат қилади. Бу билан гапнинг мазмуннга аниқлик киритилади ва гапдаги бўлакларнинг қиммати белгиланади. Масалан, V уйга бормайди гапида логик урғу кесимга берилса, бориш ҳаракати умумун амалга ошмасли- ги маъноси англашилади. Агар бу гапда уйга бўлагига логик ур- ғу берилса, ҳаракат уйга нисбатан амалга ошмаслиги, бошқа жойга нисбатан эса амалга ошган бўлиши маъноси келиб чиқади.
Узбек тилида мазмунан аҳамиятли ҳисобланган сўз одатда ке- симнинг ённга келтирилади ёки унинг ўзи кесим ҳолатига кўчи- рилади. Қиёсланг: Мен уни биринчи бўлиб кўрганман.— Мен би- ринчи бўлиб уни кўрганман. — Уни биринчи бўлиб мен кўрган- ман.— Уни биринчи бўлиб кўрган менман.Демак, логик урғу маъ- лум даражада тартиб билан ҳам боғланади.
Ритмик урғу гапнинг катта бир қисмини ажратиб кўрсата- ди ва гапнинг мазмунига аниқлик киритади. Мисол учун Сиз кеча китоб ўқидингизми? гапини олиб кўрайлик. Бу гапда китоб сўзи логик урғу билан айтилиши мумкин. У вақтда ҳаракат объектини аниқлаш назарда тутилган бўлади. Мазмуни: Сиз кеча нима ўқи- дингиз: китобми, газетами ёки журналми? Бироқ бу гапда китоб ўқидингизми бирикмаси бутунича бир ритмик урғу билан талаффуз этилиши ҳам мумкин. У ҳолда ҳаракат объектини эмас, балки ҳаракатнинг ўзини аниқлаш назарда тутилган бўлади. Мазмуни: Сиз кеча нима қилдингиз: ишладингизми, ўйнадингизми, ки- нога бордингизми, китоб ўқидингизми?
Бирор синтактик муносабатни ифодалашда интонациянинг турли компонентлари (пауза, мелодика, урғу) баравар иштирок эти- ши мумкин. Масалан, тенг ҳуқуқли элементларнинг боғловчисиз алоқасида пауза ҳам, мелодика ҳам қатнашади.
Умуман, синтактик алоқа воситалари бир-бири билан боғлиқ, улар бир-бирини тўлдириб туради. Лекин маълум нутқ процесси- да уларнинг айримлари актив, бошқалари эса пассив роль ўйнаши мумкин. Баъзи воситалар (формал-грамматик ва лексик-грамма- тик воситалар) фақат икки сўзни алоқага киритиш учун хизмат қилса, бошқа воситалар (позицион ва интонацион воситалар) бутун гапга тегишли бўлиб, ундаги барча сўзларнинг алоқасини таъ- минлаш учун хизмат қилади. Баъзи воситалар фақат сўз бирикма- си доирасида амал қилса, бопща воситалар гап доирасида амал қилади. Масалан, келишик ва эгалик формалари, кўмакчилар сўз бирикмаси доирасида қўлланса, тусловчилар, боғловчи, юклама, боғлама ва интонация гап доирасида қўлланади. Сўз тартиби сўз бирикмаси доирасида ҳам, гап доирасида ҳам амал қилиши мумкин.
Нутқда бир синтактик муносабатни ифодалаш учун турли во- ситалардан фойдаланиш мумкин. Сўзлар орасидаги объектли ва ҳолли муносабатларнинг баъзи турлари формал-грамматик воситалар билан ҳам, лексик-грамматик воситалар билан ҳам ифода- лана олади: машинада термоқ.— машина билан термоқ, қўрққа- нидан титради — қўрщани учун титради — қўрққани сабабли тит- ради каби. Формал-грамматик ва лексик-грамматик воситалар ёрдамида ифодаланадиган баъзи муносабатлар позицион ва интонацион воситалар ёрдамида ҳам берилиши мумкин: Крр ва ёмғир аралаш ёғарди.—Қор, ёмғир аралаш ёғарди. У тез кетиб қолди, чунки ишга кечикаётган экан.— У тез кетиб қолди: ишга кечикаёт- ган Жан.— У ишга кечикаётган экан, тез кетиб қолди.— У ишга ке- чикаётгани учун тез кетиб колди.— У ишга кечикаётганидан тез кетиб цолди вабошқалар.
Бир турдаги синтактик муносабатларнинг бундай турли воситалар орқали ифодаланиши одатда синтактик синонимиянинг туғилишига олиб келади. Бироқ бу ҳар хил воситалар бир-бирига тамомила тенг эмас. Улар қўлл$нишдаги актив-пассивлиги, но- зик оттенкаси ёки маълум нутқ услубига хосланганлиги билан ўзаро фарқланади. Масалан: сен учун олдим (аталганлик маъно- сида)—китобий нутққа хос бўлса, сенга олдим — сўзлашув нут- қига хос; олма ва анор — китобий нутққа хос бўлса, олма, анор ёки олма билан анор — сўзлашув нутқига хос ва бошқалар.
Биз синтактик муносабатларни ифодаловчи воситаларни, асо- сан, сўз бирикмаси ва содда гап доирасида кўриб ўтдик. Қўшма гап доирасида синтактик муносабатларни ифодаловчи воситалар юқорида кўрсатилганлардан бошқача ҳам бўлиши мумкин. Масалан, эргаш гапли қўшма гап компонентларининг ўзаро муноса- батини ифодалашда феълнинг шарт, равишдош формалари, нис- бий олмошлар, айрим мустақил сўзлар ва ҳоказолар муҳим роль ўйнайди (бу ҳақда қўшма гап баҳсида фикр юритилади).
Do'stlaringiz bilan baham: |