Боғловчисиз эргашишI
Узбек тили турк тиллари системасидаги айрим тиллардан эргашган қўшма гап қисмларининг боғловчисиз бирикиши йўли устунлиги билан фарқ қилади. Ҳақиқатан ҳам ўзбек тилида Элгина эргаш гаплар бош гапга боғловчисиз — феълнинг турли фор- лмалари, кўмакчилар, юкламалар, пайт билдирувчи баъзи отлар :ёки равишлар, ўрин келишиклари қўшимчаси, нисбий сўзлар, интонация ва бошқа шунга ўхшаш йўллар билан бирикади.
Эргаш гапларни бош гапга бириктирувчи грамматик воситалар қўлланишига кўра икки группага бўлинади: 1) бошқа воситалар
билан бирга келмай, ёлғиз ўзи бириктириш вазифасини бажарувчи асосий ёрдамчилар. Бу группага равишдош, сифатдошнинг бў- лишли-бўлишсиз шакли, шарт феъли каби воситалар киради;
бошқа воситалар билан бирга келиб, бириктирувчи восита вазифасини бажарувчи ёрдамчилар. Бу группага сифатдош, кўмак- чилар, келишик қўшимчалари, нисбий сўзлар ва бошқа шунга ўх- шаш бириктирувчи воситалар киради.
Феълнинг функционал формаси орқали бирикиш
Эргаш гапларни бош гапга боғлашда феълнинг шахссиз фор- ималари муҳим роль ўйнайди. Феъл формалари эргаш гапни бош ■гапга бириктирувчи асосий грамматик воситалардан ҳисобланади ва кўпгина эргаш гапларни бош гапга боглаш учун хизмат қилади.
Сифатдош ёрдамида бирикиш
Сифатдошлар эргаш гапларнинг кесими бўлиб келганда, шахе, сон қўшимчаларини олмай, буларнинг ўрнига эгалик ва келишик аффикслари билан бирга қўлланади. Сифатдошга қўшилиб келган эгалик аффикси отлардаги эгалик аффиксидан маълум даражада •фарқ қилади: отлардаги эгалик хосликни билдирса, сифатдошдаги эгалик эса тўла маъноси билан бундай хосликни билдирмайди. Бунда эгалик олган сўздан олдин қаралмиш бўлиши шарт эмас, ҳатто айрим ўринларда қаралмиш қўйиб бўлмайди. Сифатдош- даги эгалик қисман субъектни ҳам кўрсатади: Китобим (менинг
китобим). Келганимда (менинг келганимда эмас). Эргаш гапнинг кесими бўлиб келган сифатдошлар ҳамма келишик формаларида кела бермайди. Сифатдошлар (кўпроқ -ган аффиксини олган фор- маси)чиқиш ва ўрин-пайт келишиклари аффиксларини олиб эргаш гапларнинг кесими бўлиб келади. (Жўналиш келишиги формасида келиши деярли учрамайди): Ефим нима цилишини билмай турга- нида, телефон жиринглади (А. Мухтор). Узоқ тортишувлар бў- либ ўтганидан кейин, охири чўлда икковлари учрашиш қарорига келдилар (М. Иброҳимов).
Кўпинча сифатдошнинг -ган, -(а)р аффиксини олган формалари эргаш гапнинг кесими бўлиб келади.
Сифатдошнинг -ган аффиксини олган формаси қуйидаги эле- ментлар билан бирга эргашган қўшма гап составида бириктирувчи восита саналади:
Сари (сайин), учун, билан кўмакчилари билан бирга келади. Сари, сайин кўмакчилари билан бирга келганда сифатдошнинг -ган формасидан кейин эгалик аффиксининг ишлатилиши жуда кам учрайди: Кунлар исиган сари, кўкатлар хам қуюқлашар, ўсиб- улғайиб чиройига чирой қўшарди (Ш. Рашидов).Шиша бўша- ган сайин, Саидий ўзини Салимхонга янада яқинроқ сеза бош- лади (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Do'stlaringiz bilan baham: |