Боғловчи сўзлар орқали бирикиш
Узбек тилида қўшма гап қисмларини бириктиришда боғловчи сўзлар мух.им роль ўйнайди.
Демоқфеъли. Бу феълнинг маънолари хилма-хилдир. Де- моқ феъли феълнинг сифатдош, равишдош инфинитив формала- рида ва турли майл аффиксларини олиб қўлланади. Бу феъл эргашган қўшма гап таркибида деб, дегунча, деса каби формаларда келиб бош ва эргаш гапни бириктирувчи восита сифатида хизмат :қилади.
Деб сўзи эргашган қўшма гапда боғловчи сўз вазифасини ба- жаради. У кўчирма гап каби шаклланган эргаш гапни автор гапи- .дай тузилган бош гапга боғлайди. Одатда бундай қўшма гапларда «эргаш гап» бир оз кўчирма гапга ўхшаш мазмунни билдиради ва кўчирма гап каби тузилган бўлади. Бундай эргаш гаплардаги фикр .айтилмаган бўлса ҳам, орзу қилинган, хаёл қилинган ёки мўлжал- ланган бўлади. Шунинг учун ҳам кўчирма гапга тўла эмас, қисман- гина ўхшайди ва кўчирма гаплардаги каби тиниш белгилар билан <\'1илмайди. Бундай конструкцияларда деб ўз лексик маъносини, тўла бўлмаса ҳам, сақлаган ҳолда компонентларни боғлаш учун хизмат қилади.
Деб қуйидаги эргаш гапларни бош гапга боғлаш учун ишлати- лади:
Мақсад эргаш гапли қўшма гапларнинг компонентлари деб орқали бирикади. Бундай мақсад эргаш гаплар қисман кўчирма гап характерига эга бўлиб, бошқа шахснинг гапирган гапини эмас, ўйлаган, орзу қилган фикрини билдиради: Етимлар ўқисин деб, совет ҳукумати кўп мактаблар очиб, катта имкониятлар яратиб берди (П. Т у р с у н). Украин циз кийсин д еб атлас, И пак қуртга пилла ўратар (А. У м а р и й).
Компонентлари деб орқали бирикадиган қўшма гапларда кесим- лар кўпинча буйруқ майли формасида келса ҳам, эргаш гапдаги ■мазмун буйруқни эмас, истакни англатади. Эргаш. гапнинг кесими феълнинг шарт майли формасида келса, истак маъносини, ижро майли формасида келса, истакни, мақсадни билдиради.
Айрим вақтда эргаш гапни бош гапга туташтирувчи деб ёрдам- -чиси дейишиб шаклида қўлланади, бош гапдаги кесим ҳам кўп- .ликда келади, чунки бош гапдаги фикр кўпликка қарашли бўлгани учун, деб ёрдамчиси ҳам кўплик формада ишлатилган: Сиримизни Iайтиб бермасин дейишиб, уни анча вақт ушлаб туришди.
Деб ёрдамчиси тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап компо- яентларини боглаш учун хизмат қилади. Бундай қўшма гапларда ҳам кўчирма гап ва автор гапи муносабати кучсизлана боргандир: Боласи билан ўралиб цолди, энди ишлай олмайди деб ўйласа •керак у(Ойбек). Жияним раҳм цилар, ёрдам цилар деб сенга умид қилувдим (Ш. Рашидов). Гавҳар муҳаббат ҳацида ёзиш- дан тортинган бўлиши мумкин деб сира ўйламади (П. Қоди- р о в).
Сабаб эргаш гапли қўшма гаплар составида ҳам деб ёрдамчиси компонентларни бириктирувчи грамматик восита сифатида ишлатилади. Бундай қўшма гапларда у сабабни эмас, ўйланган, хаёл қилинган фикрнинг бош гапдаги воқеани юзага келишида са- бабчи эканини билдиради: Ҳошимжоннинг ишларига цараб ғўза- ларимиз дуруст экан деб, оз бўлмаса ғафлатда цолай дедим (Саид Аҳма д). Шулар қувиб кетаётибдими деб жоним чиқа- езди (П. Турсу н). Фармощул узр тарищасида бўлса ҳам гап очармикан деб хавотирда эдим (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Do'stlaringiz bilan baham: |