Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet136/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Деса сўзи икки компонентой бириктирувчи боғловчи сўз вазифа­сини бажариб, қуйидаги эргаш гаплар унинг ёрдамида бош гапга ■богланади: :

  1. Шарт эргаш гап: Агар даврада кураш тушаётган полвон ра- кибига суяброқ ур деса, полвон эмас(Саид Аҳмад).

  2. Пайт эргаш гап: Бегим тахта деса, тахта; ёғоч деса,

ёғоч; қовун деса, цовун ташиб бердим(Саид А ҳ м а д).
Деса сўзи орқали бош гап билан бирикадиган пайт эргаш гап­лар таркибида пайт равишлари ҳам иштирок этади: Илгари маши- налардан фойдалан д е с а к, еримиз оз, картамиз кичик дерди (Ш. Рашидов). Энди янги ер очайлик д е с а к, куч оз дейди. Энди чекинай десалар, вақт ўтган (Ш. Рашидов).

  1. Тўсиқсиз эргаш гап: Улар Ерматнинг кўз олдида унга қарши бир нима демасалар ҳам, орцаваротдан уни масхаралашар, ҳатто сўкишар эди(Ойбек). Козимбекнинг тили шундоқ деса ҳ а м, ёш кўнглининг аллақайси бурчи уни ёлғончи цилаётгандай эди (А. Қ аҳҳо р).

  2. Тўлдирувчи эргаш гап: Умрида касаллик кўрмаган чол тез- роқ тузалишга интиларди ва тиббий ходимлар кўришига норозилик билдириб, Ойқиз нима деса, шуни циларди (Ш. Рашидов). Майли, раис амаки, нима десангиз, шуни ҳаммасини ёзаман (Ш. Рашидов).

Деса ёрдамчиси тенг компонентларни бириктириб келади: Бири кўрдим деса, бири кўрмадим дейди. Қизларнинг бири ишлаймиз деса, бошқаси ишламаймиз дейди.
Деса ёрдамчиси гапирилмаган, фақат хаёл қилинган, гумон ёки тахмин қилинган, ўйланган ирреал гапни бошқа бир гап билан боғ- лайди. Бундай қўшма гаплардаги деса сўзи маъно жиҳатдан ўй- ласа, ҳисобласа феълларига деярли яқин бўлади: Ҳафиза билан Салтанатни чевар д е с ам, сизлар улардан ҳам чеварроц, экансиз- ку (А. Қаҳх.ор). Онахон опа, ...жуда чақчацлашиб цолдингларми д ё с а м, оғизларингга толқон солгандай ўтирибсизлар-ку (А. М у х- т о р).
Деса сўзи боғланган қўшма гапдай тузилган компонентлар сос­тавида келиб, қўшма гапдаги мазмунга таажжуб билан қараш маъносини билдиради: Ахир, халқ поёнсиз ерларни гулистон қила- миз деса-ю, раҳбар йўц деса, бундан ҳам катта фожиа булиш’л. мумкинми? (Ш. Рашидов).
Б ў лмо цфеъ ли: Бу сўз деярли ҳамма сўз туркумлари билай қўШилиб келиб эргаш гапнинг составли кесими таркибида келади ва шу эргаш гапни бош гапга бириктирувчи грамматик восита ва- зифасини бажаради.
Бўл сўзи феълнинг сифатдош, равишдош, ҳаракат номи, шарг майли формалари билан бирга келади ва қўшма гап қисмларинй боғлашда муҳим роль ўйнайди.
Бўл сўзи кўпинча эргаш гапда составли кесим таркибида ва от кесимлардан кейин келиб, қуйидаги эргаш гапларни бош гапга боғланишида боғловчи сўз вазифасини бажаради:

  1. Эга эргаш гапни: Ҳар кимки ўзига эҳтиёт б ў л с а, у бировни, ўғритутмас ('Мақол).

  2. Кесим эргаш гапни бош гапга боғлайди: Мени ҳайратда цол- дирган нарса шу б ў л д и к и, қиз оғир ярадор бўлишига қарамай жилмаяр эди.

  3. Тўлдирувчи эргаш гапли қўшма гап составида келади.

Компонентлари -са орқали бирикадиган тўлдирувчи эргаш
гапли қўшма гапларда бўлмоқ феъли қўлланади: Устахонадаги хотин-халаж Онахон нима дейдиган б ў л с а, шуни қилишади (А. Му хт о р). Пахтакор дещон нимага интиладиган б ў л с а, Ойқиз ҳам шунга интилади (III. Рашидов).

  1. Аниқловчи эргаш гапли қўшма гап таркибида ишлатиладн: Бизга шундай одам керак бўладики, у ҳаммага бир хил муоми- лада бўлсин. Кимда-ким меҳнатга чидамсиз б ў л с а, унинг иши- нинг ривожи ҳақида ўйлаш мумкин эмас.

  2. Равиш, ўлчов-даража ва чоғиштириш-ўхшатиш эргаш гаплар таркибида қўлланади: Башорат юзлари қип-қизил б ў либ щйтиб келди (А. Мухтор). Мунис щндай майин щз бў л с а, унинг ашуласи ҳам шундай майин эди (А. Қаҳҳор). Етим болалар нима б ў л с а, мен ҳам шу (П. Ту р су н). Комила унинг сиридан ҳамма вощф бўлаётгандай, теваракка ҳурхак қаради (О й- бек).

  3. Пайт эргаш гапли қўшма гаплар таркибида қўлланади: Сафаров йўл-йўриқлар олиш учун районга бормоқчи б ў л г а н д а, райкомнинг иккинчи секретари келиб қолди (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  4. Урин эргаш гапли қўшма гаплар составида келади: Қаерда дўстлик б ў л м а с а, шу ерда ишнинг ривожи ҳам бўлмайди (О.Ёцубов).

  5. Сабаб эргаш гапли қўшма гаплар таркибида қўлланади: Таътил б ў л г ан и учун ҳеч ким йўқ экан(Ойбек).

Бу уй илгари беданахона бўлганидан, дарчаси ҳам йў%~ эди (Ойбек).

  1. Мақсад зргаш гапли қўшма гаплар таркибида қўлланади: Унсин ҳафа бўлмасин деб, Шокир ота унга узоц. вақтгача тасалли: бериб ўтирди(Ойбек).

  2. Шарт эргаш гапли қўшма гаплар составида келади: Агар' уй ичингиз рози б ў л с а, артель эшиги ҳамиша сиз учун очиц.

Бўлмаса формасида келган сўз эргаш гапда составли кесим’ таркибида қўлланишдан ташқари шарт боғловчиси вазифасини ҳам, бажариши мумкин.
Мисоллар: Доим олға цараб ҳаракат қил, б ў л м а с а иш ўн- гидан келмайди (Ш. Рашидов). Кириб уларни ажратиб қўйи б ў л м а с а ёқалашиб кетади... (С. Бабаевский).Тез келинг,. б ў л м а с а кетиб қоламиз.

  1. Тўсиқсиз эргаш гапли қўшма гапларда қўлланади: Украина•. узоқ б ў л с а ҳам, уни яқин цилар цалб шеърим (С. А к б а р и й). Хатолари, нуцсонлари кўп б ў л с а ҳам, юраги асл кўринади. (А. Му хто р).

Баъзан тўсиқсиз эргаш гап компонентлари бўл феълининг бўй- руқ шакли орқали бирикади: Аммо бир арикдан сув ичганлар ора- сидасув оз б ў л с ин, кўп б ў л с инаҳён-аҳёнда бирон чал-- кашлик рўй беради-да(Ойбек).

  1. Натижа эргаш гапли қўшма гаплар таркибида жуда сийрак қўлланади: Бир оздан кейин бомбардимон цилинган ерда шундай: кучли портлаш б ў л дики, ҳавога қарағай, тахталар ва аллақан- дай темир-терсаклар совирилди(Саид Ахмад).

Бўл сўзи равишдошнинг -и(б) аффиксини олиб, тенг ҳуқуқли- дай тузилган қўшма гап компонентларини боғлаш учун хизмат қи- лади: Бу иш унга отадан цолган касб бўлиб, бутун оила щдим- дан шу касб билан шуғулланиб келган (С. Бородин). Буғдой- лар пояси ажаб тарзда қуруқ ва мўрт бўлиб, ясси бошоқлар• диккайиб туради (Г. Николаева).
Бўлиб сўзида «мавжудлик» оттенкаси ифодалангани учун баъ­зан «бор бўлиб» маъносини ифодалаб, компонентларни бир-бирига. боғлайди-.Хоразм подшосининг икки қизи бўлиб, булар жума. куни дарё лабига канизаклари билан чиқар эдилар («Тоҳир ва Зуҳ- ра»), Бу Чорбозорда машҳур Муҳаммадсаид деган одам бўлиб,. халқ уни «Афғон чойфуруш» деб атарди (А. Му хто р).
Бўлмоқ феъли айрим ҳолатларда эргаш гапларнинг составли? кесими таркибида қўлланмай, «тушиб қолиши» ҳам мумкин: Ранги. ўчган, кўзи нурсиз, юраги ғаш тинглади (Ҳ. Ш а р и п о в).
Демоқ ва бўлмоқ феълларидан ташқари яна бошқа феъллар хам эргаш гапларнинг кесими составида келиб, эргаш гапни бош гапга бириктирувчи боғловчи сўз вазифасини бажаради.
Қарамоқ феъли қарамай (қарамасдан) шаклида қўлланиб, тўсиқсиз эргаш гапни бош гапга боғлаш вазифасини бажаради. Бундай қўшма гапларда эргаш гапдаги воқеа, факт муҳим бўлиши- га қарамай бош гапдаги ҳодиса юзага келиши баён қилинади: Бугун ҳаво очи қ бўлишига.қ а р а м а й, у ғамгин ва хаёлчан (Ш. Р аши- д о в). Ваҳор фаслининг ўрталари бўлишига цар а май, ҳаво июнь ойидагидек иссиц. эди (С. А й н и й).
Эргаш гап бош гапга қарамоқ феълининг бўлишсиз аффиксини олган сифатдош формаси орқали бирикади: Жўрахон атрофдан
уурли саволлар ёғилишига царамасдан, аввал Онахондан сўради (А. Мухтор).Мартабаси улуғ бўлишига царамасдан, энг щин дўстдай ғамхўрлик цилган (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Турмоц феъли равишдошнинг -(и)б аффиксини олиб (туриб шаклида) пайт эргаш гапли қўшма гаплар составида қўлланади. Эргаш гапнинг кесими эса -масдан аффиксларини қабул қилган бў- лади. Бундай қўшма гапларда эргаш гапдаги ҳаракат юзага кел- масдан, бажарилмасдан туриб бош гапдаги ҳодиса юзага келмасли- ги ифодаланади. Қисман бундай гапларда шарт оттенкаси ҳам мав- жуд: ТЭС битмасдан туриб, унинг қулоғига гап кирмайди. Олим- жондан жавоб келмасдан туриб, масала ҳал бўлди (Ш. Раши­дов). Бундай конструкцияларда баъзан шарт, баъзан пайт маз­муни устун туради.
-гунча ёрдамчиси орқали бош гапга бирикадиган пайт эргаш гаплар таркибида улгурмай (улгурмасдан) сўзлари қўлланиб, эр­гаш гапдаги воқеа, ҳаракат тўла тугалланмасдан, бош гапдаги во- қеа-ҳодисанинг юзага келиши мумкинлиги ифодаланади: Назокат, жавоб бергунча улгурмасдан, Ҳайри «Вой» деб юборди.
Баъзан бундай эргаш гапларда улгурмай сўзи ўрнида бўлмай қўлланиши ҳам мумкин: Назокат жавоб бергунча бўлмай,
Ҳайри «Вой» деб юборди.

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish