Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet138/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Учун, билан кўмакчилари билан бирга келганда эса, сифатдош- дан кейин эгалик аффикси деярли ҳамма вақт қўлланади. Бу эга­лик аффикси эргаш гапнинг эгаси билан мослашган бўлади.

  1. Чиқиш ва ўрин-пайт келишиклари формасида келганда си- фатдошдан кейин эгалик аффикси қўлланиши ҳам мумкин, қўллан- маслиги ҳам мумкин.

  2. Келишик қўшимчалари ва кўмакчилар (кўра, сўнг кўмакчи- лари) билан бйрга қўлланади: Далаларимизда ёввойи ўтлар ўсган- дан кўра, гуллар ўссин. Пахта цийғос очилгандан-с ў н г, терим< машинаси ишга тушди.

  3. Пайт билдирувчи айрим отлар билан бирга келади. Сифат- дошдан кейин келган бундай отлар пайт маъноси билан боғлиқ бў- либ, кўпинча бош келишик формасида қўлланади: Отаси улга№

йили, у 3—4 яшар щзча эди.
Пайт билдирувчи бундай отлардан сўнг’ келишик қўшимчалари. қўшилади: Бригадир келган вақтда, дала шийпонида ҳеч ким йущ. эди.

  1. Урин келишиклари формасидаги пайт равишлари билан бир­га қўлланади: Рухсат берилгандан кейин биз ҳам кетдик. Раис гап бошлагандан кейин, залда шовқин тинди.

  2. Айрим равиш ясовчи аффиксларни олиб келади: Чанцаб< ҳолдан кетган киши булоц. суви тўла челакни кўрганда бош кў- тармай ичганидек, ўз ерига сув чиқарган олтинсойликлар ҳам янги.' ерда бош кўтармай ишладилар (Ш. Рашидов). Капалак гулзорда. айланганидек, ул жаноб ҳам то гўзалликдан бошлаб арбоб, илм,. фикр, шеър ва санъат орасида кезадилар (Ойбек).

  3. Тўлиқсиз феълнинг эди, экан формалари билан бирга келади: Мард унга ёлланиб шилашни таклиф қилган экан, номард роза бўлибди («Афгон эртаклари»).

Бундай қўшма гапларда эргаш гапнинг кесими—сифатдошдаи сўнг -ча аффикси ва йўц сўзи қўшиб ишлатилиши мумкин: Мен уй- га ящнлашганимча йўқ эдики, болаларнинг қий-чуви эшитилиб қолди. Баъзан тўлиқсиз феъл билан сифатдош орасида ҳам сўзш ишлатилади: ...У самоварчига энди чой буюрган ҳам эдики, Ра- жаббобо кўча ўртасидан қўй етаклаб ўтиб цолди. Ҳали ашула тамом. бўлганича йўқ эдики, гулдурос қарсаклар бошланди.
Урин-пайт келишиги формасидаги сифатдош эди тўлиқсиз-. феъли, шунингдек ҳам ёрдамчиси билан бирга ишлатилади: Район- дан юборилган комиссия келганда эди, ишни бошлаб юборар эдик. Булоқ. қазиётган барча колхозчилар чарчаб уйщуга кетганда ҳам, Олимжон безовталаниб айланиб юрарди (Ш. Рашидов).
-(а)р аффиксини олган сифатдош экан тўлиқсиз феъли билан бирга эргаш гапларнинг кесими бўлиб келади: Йўлчи аҳволни бир оз енгиллаштирадиган бир йўл устида ўйларкан, эшикдан бир киши кириб келди(Ойбек).Сиз щерга борар экансиз, биз ҳам ўша ерга борамиз.
Сифатдошнинг бўлишли ва бўлишсиз формада жуфтланиб кел- тан шакли ҳеч қандай аффиксларсиз ёки сўзларсиз эргаш гаплар­нинг кесими бўлиб келади: Тонг отар-отмас, биз йўлга чицдик. Кун ботар-ботмас, уйга қайтдик.
Сифатдошлар қуйидаги эргаш гапларнинг кесими бўлиб келиб, эргаш гапни бош гапга бириктирувчи грамматик восита саналади.

  1. Пайт эргаш гапнинг кесими бўлиб келганида асосан бош гап­даги воқеа билан бир вақтда юзага келадиган ҳаракатни ифода- лайди: Турсунойнинг гугурт цутичага қамаб олган олачипор капа- лаги қўлдан чициб кетганда, тиконзорга яланг оёк кириб тутиб

чиқди (А. Мухтор). Пайт маъносини чегаралаш учун -оқ(-ёц), -гина юкламалари қўшилиб келади: Чорбозордаги боғимни пуллаш- ни учини чиқарганимдаёц, важоҳати бир хил бўлиб, тутуни осмонза чицувди (А. Мухтор). Поезд келгандагина, кичик станцияга юк машинаси- келиб тўхтади (Р. Файзий). Баъзан бундай пайт эр­гаш гапда авжи сўзи қўшиб ишлатилади: Авжи қовун пишганда, меҳмонлар келишган эди.
Утган замон сифатдоши ўрин-пайт келишиги ва пайт бил- дирувчи вақт, чоғ, пайт, кез, давр, момент каби сўзлари билан бирга келади: Уста Самарқандда ишлаган вақтда Султонмурод уч яшар бола эди(Ойбек).Шафтолилар гуллаган кезда, биз боща . кўчардик.
Пайт билдирувчи замон, заҳоти сўзлари эса келишик аффикс- ларисиз қўлланади: Колхоз чегараси кўринган замон, юрагим шув. этиб кетди. . ,
Чиқиш келишиги формасидаги ўтган замон сифатдошидан сўнг кейин, олдин, аввал, сўнг каби пайт равишлари ёки баъзи кўмак- чилар қўшиб ишлатилади: Сен цайтиб келганингдан кейин, планни бажариш ҳақида амалий тадбирлар ишлаб чиқамиз (С. Ба­баевский). Нащош кетгандан сўнг, шоир эшикка чиқди (О й- бек). Алишер Ҳиротга келгандан буен, жаҳоннинг у нодир сий- моси тўғрисида яхши таърифлар эшитиб тураман (Ойбек).
Утган замон сифатдоши эди тўлиқсиз феъли билан бирга қўлла- нади: Тўцлимерган мақташга бошлаган эди, Тўғонбек уни тўхта- тиб қўйди(Ойбек). Қизлар йўлакдан чщиб бўлишмаган ҳам эдики, Башоратни чақириб қолишди (А. Мухтор).
Баъзан сифатдош ва тўлиқсиз феъл орасида йўқ сўзи кела оли- ши мумкин: Ҳали хотин-цизлар артеллари очилганича йўқ эдики, бўзчи аёллар шунга кириб ишлай бошлашди (А. Мухтор).
Эргаш гапнинг кесими сифатдошнинг келаси замон формаси ва экан (кан) тўлиқсиз феъли орқали ифодаланиб, компонентлардаги воқеа бир вақтда ёки тўсатдан юзага келишини билдиради: Йўлчи кўзлари билан атрофни сайр этаркан, рўбарўсидаги ичкари ҳовлидан ёш-ёш цизлар чувиллашиб чиқишиб цолишди(Ойбек). Назокат шундай хаёллар билан келаркан, бирдан қулоғига ғалати овоз кирди (С а и д Аҳмад).
Сифатдошнинг бўлишли-бўлишсиз формаси жуфтланиб, компо- нентларни бириктириб келганда, эргаш гапдаги воқеа бажариб ту- галланмай, бош гапдаги воқеа-ҳодиса бошланади: Кун ботар-бот- мас, биз цишлоща чщиб бордик.

  1. Сабаб эргаш гапли қўшма: гапларда эргаш гапнинг кесими -ганидан, -гани учун, туфайли, орқасидан, сабабли ёрдамчисини Олиб, бош гапдаги воқеанинг юзага келиш сабабини кўрсатади: Данғиллама ҳовлида фақат ота ва киз турганидан, жиҳозларга гард юқмас эди (О й б е к) .Урмонжон бошига каттакон оқ калпоц кийиб олгани учун юзи кичкина ва қопцора кўринар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Далада цишнинг энг тиғиз вақти ўтганлиги туфайли мардикор- ларга бундан бир неча кун илгари жавоб берилган эди:(О й б е к).

  2. Шарт эргаш гапли қўшма гап компонентлари -ганда (эди),,. ~(а)р экан, -ган + да борми ёрдамчилари орқали бирикиб, бош гап­даги воқеанинг юзага келиш шартини кўрсатади: Сув ҳам ҳаводек мўл бўлганда эди, щшлогимиз гулистон бўларди (Ш. Рашидов). Халқ ҳақсизликка қарши бош кўтарар экан, унга кимдир раҳнамо> бўлиши муқаррар (Ойбек). Агар фермага ўтаман деганингизда борми, қўлимни ювиб цултища урардим (Саид А ҳ м а д).

  3. Тўсиқсиз эргаш гап бош гап билан -ган+да ҳам (ки), -гандан кейин ҳам, -ган вацт (пайт, чоғ)да %ам ёрдамчиси орқали боғла- ниб, пайтга нисбатан тўсиқсизлик маъносини билдиради: Булар>Мирзачўлга кучиб кетганда ҳам, Қаландарав колхозда бригадир■ эди (А. Қ а ҳ ҳ о р). Уртага ош цўйилган ва^тда ҳам, уларнинг суҳг бати бўлинмади(Саид А ҳ м а д).. Одамлар тарцалгандан кейин ҳам, Ефим Данилович ҳеч қаерда кўринмади (А. хМ у х т о р.),.

Утган замон сифатдоши билан кўмакчиеи билан бирга келиб) ҳам тўсиқсизлик маъносини билдиради: Умрзоц. ота насщат қил- гани билан, Ойқиз кўнмади (Ш. Рашидов).

  1. Улчов-даража эргаш гаплари сифатдошнинг -гани+сари (сайин) ёрдамчилари орқали боғланади: Бойчибар аста-аста чоп- ган сари, у ёш болалардек завцланар эди(Ойбек).

  2. Чоғиштириш ва ўхшатиш эргаш гаплари -ган + дан кўра,

-ганидек, -гани каби ёрдамчиларини олиб бош гапга боғланади: Доим бойнинг ташқарисида хизматчи бўлиб яшашдан кўра, Йўлчи учун «Катта ер» билан шаҳар ўртасида аравада цатнагани яхшароқ. эди(Ойбек).Рус ишчиси Петров Йўлчининг онгини уйғотгани- дек, Йўлчи ўз халцини курашга отланишга чац.ирди (О й б е к) .,

  1. Равиш эргаш гап бош гапга -гани %олда ёрдамчиси орқали боғланади: Қаландаров кабинетдан ранги бўзрайган ҳолда чициб кетди (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  2. Сифатдошнинг -(а)р аффиксини олган формаси эга, |рин ва бошқа эргаш гапларнинг кесими бўлиб келади: Кимки биравни ҳур- мат цилар экан, у албатта ҳурмат кўради (Мақол). Қаердв колхоз- чилар манфаатини ҳимоя қилар эканмиз, ўша ерда артель устави ҳам, колхоз демократияси ҳам бузилмайди (С. Бабаевский).


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish