Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


Ноактив ҳолатдаги мобиллик



Download 9,38 Mb.
bet56/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

3.3.4.1. Ноактив ҳолатдаги мобиллик

«Ноактив LTE» ҳолатида АУ қувватни тежаш режимида бўлади ва тармоққа (ММЕ га) соталар аро харакити ҳақида хабар бермайди. Тармок АУ нинг жойлашувини бир ёки бир нечта TA лар аниқлигида билади. TAU процедураси АУ нинг эски ТА (ёки ТА гуруҳлари) зонасига кирмаган янги сотани (TA ни) зонасига ўтишида ишлаб кетади (3.14-расм).



“Ноактив LTE” ҳолатида АУ фақатгина бошқа ТА майдонига кирганда TAU процедурасини амалга оширади.

S-GW шлюзига “пастга” йўналишда пакет келганида АУ сўнги марта рўйхатга олинган ТА майдонидаги барча eNB ларга MMB модули хабар - “пейджинг” жўнатади.

3.14-расм. «Ноактив LTE» ҳолатида TAU процедураси ва “пастга” йўналишда трафикни ўтказиш жараёни


Яна мухим жойи шуки, TAU процедураси доимий даврий равишда АУ да ўрнатилган вақт интервали асосида бажаралиб туради.
Айни бир АУ учун чақирув келганда, ушбу АУ охирги марта рўйхатдан ўтган ТА зонасидаги барча сайтларга активация пэйджинги юборилади. АУ нинг бир неча ТА лар орасида харакат қилганида қайта-қайта TAU процедурасини бажаравермаслик учун, LTE тизимида АУ нинг бир вақтнинг ўзида бир нечта ТА зоналарида рўйхатдан ўтиши кўзда тутилган.
3GPP доирасида шу масала билан боғлиқ LTE тизимларида «афзал кузатув зонаси» механизмини ишлатиш бўйича қизғин мунозаралар олиб борилган. Илгариги технологияларда (мисол учун GSM да), одатда, турғун кузатув зоналари ишлатилган. Лекин, ҳозирги кунда TAU трафигини соталар орасида бир текис тақсимлайдиган ва ҳар бир АУ нинг «мобиллик» хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда TAU процедурасига сарфланадиган умумий юклатишни камайтириш ҳисобига (яъни, «пинг-понг» эффектидан ҳалос қиладиган) янада мукамаллаштирилган услублар мавжуд.
Ҳусусан, 3GPP лойиҳасида стандартга қўшиш учун бир неча қуйидаги номзод механизмлар таклиф қилинган эди: бир бирини қопловчи ТА лар, кўп сонли ТА лар ва масофа асосидаги ТА лар схемалари. Натижада, 3GPP доирасидаги мулоҳазаларга асосланиб кўп сонли ТА лар схемаси қабул қилинди ва у ортиқчалик (рус. дублирование) га йўл қўймайди деб хисобланди. Бундай схемада АУ бир эмас бир нечта ТА лар еғиндиси (ингл. TA set) да рўйхатдан ўтган бўлиши мумкин (3.15 расм).



3.15-расм. «Ноактив LTE» ҳолатида кўп сонли ТА лар схемасининг ишлаши


Шундай қилиб, бу схемада АУ ўз харакатида рўйхатдан ўтган ТА лар гурухи зонасида бўлганида TAU процедураси бажарилмайди. АУ ўз ТА лар гуруҳи чегарасидан чиқиши билан TAU процедураси бошланади. Натижада ушбу АУ учун қайд қилинган ТА лар гуруҳи янгиланади ёки уни таркиби ўзгаради. ТА лар гуруҳининг шаклланиши ҳар бир АУ учун «персоналлаштирилган» асосда амалга оширилади ва бундай мослашувчанлик TAU процедуралари хисобига умумий тармоқ юкланишини анча камайтиришга имкон беради.


Шунингдек, 3GPP томонидан ТА механизмлари LTE тизимлари ва LTE гача бўлган технологиялар учун фарқ қилиши таъкидланган, яъни, LTE даги eNB ва UMTS даги NB тугунлари ТА зоналарининг турли схемаларига тегишли бўлади, ва бу турли радиоуланиш технологияли тармоқлари орасида АУ ни харакатланишида унинг мобиллигини таъминлашни соддалаштиради. Бу эса ўта муҳим масала, чунки операторлар LTE тизимларига босқичма-боскич ўтишни кўзда тутишмоқда ва мавжуд бўлган 3GPP технологиялари - HSPA, UMTS, EDGE ва GPRS кабилар, яна бир қанча вақт эксплуатацияда бўлишлари кутилмоқда. Бу технологиялар орасидаги «хэндоверга» нисбатан 3GPP лойиҳаси АУ нинг турли технологиялар соталари орасида «ноактив LTE» ҳолатида бўлиб харакатланишида ички тизим сигнализациясини камайтириш усулларини таклиф этди. Масала шунда эдики, АУ ўз харакатланишида бошқа технология сотасига ўтганида ҳам ўзининг жорий ҳолатини (статусини) сақлаши керак эди. Мисол учун, LTE тармоғидаги «ноактив LTE» холати UMTS/GPRS тармоғидаги «ноактив PMM» (ингл. Packet Mobility Management-idle) холатига ўтиши керак. Хамда АУ нинг турли радиоуланиш технологиялари орасида харакатланиши жараёнида ТАU процедураси (LTE тармоқларида) ёки UMTS/GPRS тармоқларидаги маршрут зоналарини янгилаш - RAU (ингл. Routing Area Update) процедураси бажарилмаслиги лозим. Бу талабларнинг барчасига мос келиш учун LTE тизимларида АУ ҳам ТА зонасига, ҳам RА зонасига боғланган бўлишлиги белгиланган. Шу йўсинда АУ ўзининг TA ёки RA зоналарига мос соталар қамровида бўлганида (бу сота томонидан тармоққа зона идентификаторлари юборилиши асосида аниқланади) TAU ёки RAU процедураларида ҳожат бўлмайди. АУ га йўналтирилган янги трафик келиб тушганда, унга (АУ га) иккала технологиядахам пейджинг юборилади ва унинг жавоби қайси радиоуланиш технологияси асосида қайтишига қараб, трафик маълумотлари шу технологияда юборилади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, турли технологиялар асосидаги тармоқларда пейджингни бир вақтнинг ўзида юбориш механизми бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан стандартлаштирилган радиоуланиш технологияларида (3GPP-2 ва IEEE каби) ишламайди. Шунинг учун АУ мобиллигини таъминлаш мақсадида унинг LTE тармоқлари ва 3GPP оиласига мансуб бўлмаган технологиялар орасида харакатланишида тизим радиоуланиш технологиясининг ўзгаргани ҳакида хабар олади.
«Ноактив LTE» ҳолатида ISR (ингл. Idle-mode Signaling Reduction) номини олган сигнализация трафигини қисқартириш механизми АУ га бир вақтнинг ўзида ҳам UTRAN/GERAN тармоқларининг RA зонасида, ҳам E-UTRAN тармоғининг TA (TA лар гуруҳи) зонасида рўйхатланган ўтишга имкон беради. Бу АУга E-UTRAN ва UTRAN/GERAN тармоқлари соталарида АУ RA ва ТА гуруҳлари кўламида бўлгунга қадар TAU ёки RAU процедураларини амалга оширмасдан қолишга имкон беради. Шу йўсинда ISR механизми АУ аккумуляторларининг зарядини сақлашда, ва мобиллигини бошқаришда ёрдам беради.



Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish