Ўқув қулланма Тошкент 2011 йил


LTE тармоқларида «биллинг» хизматини ташкил этиш



Download 9,38 Mb.
bet59/157
Sana13.05.2022
Hajmi9,38 Mb.
#602765
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   157
Bog'liq
Kitob-DD-2-last latin edin izmer

LTE тармоқларида «биллинг» хизматини ташкил этиш

  1. Телекоммуникация тармоқларида «биллинг» хизмати

Тўртинчи авлод кенг полосали мобил технологияларнинг ривожланиб бориши операторлар олдида мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда тармоқни самарали бошқаришни муҳим асосларидан бўлмиш «биллинг» хизматини ташкил этишда қатор мураккаб вазифаларни қўймоқда.
Мобил алоқа тармоқларида «биллинг» ни ташкил этишни ифодалаш учун замонавий мобил алоқа тармоқларининг умумий бошқарув тизимида ушбу хизматнинг ўрни ва вазифалари тўғрисида айрим тушунчаларни бериб ўтиш лозим топилди.
«Биллинг» хизматини эксплуатацияни қўллаб-қувватлаш тизими (ингл. Operations Support Systems, OSS) ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлаш тизими (ингл. Business Support System, BSS) таркибида кўриш одатга кирган. Ушбу тизимлар алоқа операторлари тармоқларида бошқарув ҳамда бизнес жараёнларини автоматлаштириш учун ишлатилади ва кўп ҳолларда биргаликда OSS/BSS деб номланади (баъзида, BOSS, BSS/OSS, B/OSS).
OSS нинг асосий функционал имкониятларига қуйидагилар киради: ҳисоб-китоб ҳамда телекоммуникация ресурсларини режалаштириш (мисол учун, рақам сиғимларини, трафикни); хизматлар кўрсатилишини бошқариш (англ. Service delivery software); QoS - хизмат кўрсатиш сифати даражасини ҳамда унинг кўрсаткичларини бошқариш кабилар киради. Шунингдек, OSS нинг функционал вазифаларига қуйидагилар хам киритилади: телекоммуникацион маълумотлар даражасида эҲТИмол қаллобликларни назорат қилиш (ингл. Fraud control software); хизматларга бўлган талабни таъминлаш ҳамда уни башорат қилиш (ингл. Service provisioning software); шунингдек, операторнинг дастурий инфратузилмасини телекоммуникацион муҳит билан ўзаро боғлаш - “медиация тизими” деб аталади (ингл. Mediation software).
BSS нинг вазифаларига мобил алоқа операторининг бизнес-жараёнларини қўллаб-қувватловчи воситалари, юқорида таъкидлаб ўтилгандек - «биллинг» (абонентлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ҳисоб варақаларини яратиш, тўловларга ишлов бериш, тарификация), CRM (абонентлар ҳақидаги маълумотларни бошқариш, улар билан ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш, хизматларни сотиш, маркетинг таҳлилларини ўтказиш) ҳамда ERP-тизимлари (молиявий менежмент жараёнларини таъминлаш, бухгалтерия ҳисоби, персонални, лойиҳани ва асосий жамғармаларни бошқариш) киради.
Шундай қилиб, «биллинг» мобил алоқа тармоғининг бошқарув тизимида умумий OSS/BSS ларининг муҳим ташкил этувчиси ҳисобланади ва телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, уларни тарификациялаш, абонентлар ҳисобларини яратиш, тўловларга ишлов бериш ва шу каби қатор вазифаларга масъул қарорлар қабул қилади ва комплекс жараёнларни амалга оширади. Амалда «биллинг» жараёнларини қўллаб-қувватлаш учун «биллинг тизими» деб номланувчи махсус амалий дастурий таъминот қўлланилади. Таъкидлаш жоизки, «биллинг тизимларини» яратиш юқори даромад келтирадиган бизнес27 деб ҳисобланади.
Одатда «биллинг» хизмати уч асосий блокларга бўлинади: ҳисоб-китоб операциялари, ахборот хизматларини кўрсатиш ва иқтисодий хизматлар кўрсатиш.
Кенгроқ миқёсда, «биллинг» хизмати даромадларни бошқариш хизмати (ингл. Billing and revenue management) билан биргаликда кўрилганда қўшимча қуйидаги вазифаларгаҳам масъул: даромад олишни кафолатлаш (ингл. Revenue assurance), абонент фойдалилигини бошқариш (ингл. Profitablity management) ҳамда тармоқда қаллобликни назорат қилиш(ингл. Fraud management).

Download 9,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish