Стандартлар
|
Мультиплекслаш
|
Wi-Fi (IEEE802.11a.g.n)
|
OFDM
|
WiMAX (IEEE802.16d)
|
OFDM/OFDMA
|
WiMAX(IEEE802.16e)
|
OFDMA
|
3GPP 7-Релиз (HSPA)
|
W-CDMA
|
3GPP 8,9,10-Релизлар (LTE, LTE Advanced)
|
OFDMA
|
DVB (Рақамли телеузатиш)
|
OFDM
|
Eureka-147, DRM, IBOC (Рақамли радиоузатиш)
|
OFDM
|
IEEE802.20 (КСУ тизими: тезлик 800 Mbit/sek дан юқори, диапазон 3.5 GGs дан паст, мобиллик 250 km/soat)
|
OFDM
|
IEEE802.22 (КСУ, регионал масштабдаги корпоратив радио WRAN тизими, диапазони -телеузатиш каналлари)
|
OFDM
|
3.4.2. Адаптив ва куп-элементли антенна тизимлари
Симсиз технологийяларни жадал равишда ривожланиши сабабли тармоқларнинг юқорироқ сиғими ва функционаллигига бўлган талаблар янада долзарблашмоқда. Симсиз тармоқларнинг спектрал самарадорлигини ошириш муаммоси янада мухимлашмоқда. Ҳозирги кунда алоқа индустрияси ўтказиш полосасини кенгайтириш, модуляция механизмларини такомиллаштириш ва кодли мультиплекслаш хисобига спектрал самарадорликни оширувчи маълум усуллар имкониятларини деярли тўлиқ ишлатиб бўлди. Бундай шароитда MIMO ва йўналтириш диаграммаларни адаптив шакллантириш каби антенна технологиялари симсиз тизимларни янада такомилаштиришда янги омиллар деб хисобланмоқда.
3.4.2.1. MIMO технологиясининг тавсифи
MIMO (ингл. Multiple Input Multiple Output – кўп сонли қабул қилиш –кўп сонли узатиш) – янги маълумот узатиш технологияси бўлиб, унга кўра дастлабки маълумотлар оқими демультиплексорда алоҳида узатиш трактлари бўйича ишлов бериш ва узатиш учун N сонли оқимларга ажратилади. Қабул қилиш томонида эса M сонли қабул трактлари бўлиб, уларда маълумотлар мультиплексордан ўтади ва қабул қилишдаги хатоликларнинг сонини камайтирувчи махсус алгоритмлар бўйича яна қайтиб бир оқимга йиғилади. Бу хатоликлар узатиш каналидаги бузилишлар ва сигналларнинг фазовий корреляцияси натижасида вужудга келиши мумкин (3.24-расмга қаранг).
3.24-расм. MIMO нинг соддалаштирилган кўриниши
Шундай қилиб, MIMO технологияси битта радиоканалда бир нечта узатувчи ва қабул қилувчи трактларни ишлатади. Амалда MIMO ни ишлаш тартибида икки хил режим ажратилади: Фазовий ажратиш (ФА) ва Фазовий мультиплекслаш (ФМ) режимлари34.
ФА режимида сигнал нусхаларини бир неча узатувчи ва мос равишда бир неча қабул қилувчи антенналарга ажратиш амалга оширилади (яъни, бир хил ахборот бир неча қабул қилиш/узатиш трактлари бўйича юбориб қабул қилинади).
ФМ режимида кетма-кет маълумотлар оқими бир неча параллел оқимларга бўлинади ва бир неча қабул қилиш/узатиш трактлари бўйича узатилади ва қабул қилинади (яъни маълумотлар оқимини узатиш тезлиги бир неча мартагача ошади). Шундай қилиб, ФМ режими каналнинг юқори сиғимини (ўтказувчанлик қобилиятини) таъминлаши мумкин, лекин сигнал сифатини яхшиламайди, аксинча уни хатто ёмонлаштириши хам мумкин. Бунинг аксига, ФА режими сигнал сифатини сезиларли тарзда яхшилайди ва қабул қилгич томонида юқори “сигнал-шовқин” нисбатини таъминлайди, лекин каналнинг ўтказувчанлик қобилиятини деярли ўзгартирмайди. Хусусан, кенг қамровли соталарда ФМ ўз имкониятлари чегарасида ишлайди, чунки алоқа масофаси қанча узоқ бўлса, шунчалик сигнал кучли бўлиши керак. Амалиётда MIMO нинг иккала режимининг комбинациясини ҳам қўллаш мумкин (масалан, 4*4 схемали MIMO да фазовий ажратилган икки жуфт мультиплексловчи антенналарни қўллаш мумкин).
MIMO технологиясининг афзалликларига қуйидагилар киради:
“Пастга” йўналишдаги каналларнинг ишини яхшилаш, бу радиотўлқинлар кучли тарқалиши шароитида сигналнинг турғун ва ишончлироқ узатилишида намоён бўлади. “Юқорига” йўналишдаги каналлар учун яхшиланишлар сезиларли эмас;
Бир неча мустақил оқимлар бир вақтда узатилганда юқорироқ даражадаги модуляция схемаларини ишлатиш ҳисобига каналнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш;
Тизимнинг, айниқса абонентларни юқори мобиллик холатларида, иш характеристикаларини стабиллигини ошириш.
MIMO нинг камчиликларига қайта аксланиш бўлмаган ҳолларда, масалан, иншоотлар нозич жойлашган туманларда, автомагистрал ёқаларида, дарё бўйлаб ва шунга ўхшаш ҳолларда сифат характеристикаларини пасайишини киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |