Ўқув қўлланма


Тоғ музликларининг харакат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берувчи



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

Тоғ музликларининг харакат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берувчи 
табиий географик жараёнлар ва рельеф шакллари

Тоғ музликлари материк музликларига нисбатан жуда кичик 
ўлчамларда кузатилади. Улар шаклан турли туман бўлиб, жойлашган 
водийларнинг кўринишига ўхшайди. Музлик жойлашган водий қайси 
томонган нишаб бўлса, муз массаси ҳам ўша тарафга томон харакатланади. 
Тоғ музликларининг айнан шу харакатланиши хусусиятиорқали бир қанча 
табиий географик жараёнлар вужудга келади. Шуни ҳам эътироф этиш 
керакки музликлар геоморфологик жиҳатдан уч (фирн-узоқ вақтдан буён 
босилиб ётган ва зичлашган, ўзаро муз учқунларидан иборат қор тўплами, 
яъни музликнинг юқори қисми, глетгер (немисча glatter-ялтироқ демакдир) 
фирнинг донадор тузилишига эга бўлган ҳолда музликнинг ўрта қисмларини 


74 
ташкил этади, тилмузликнинг энг қуйи қисмини ташкил этиб, уқаттиқ, 
бирмунча эластик ҳолатда, яъни рельефнинг ҳолатини ўзида акс эттира 
олувчи бирмунча ётиқ, тик, эгри-бугри ёки тўғри ва ҳ.к.ҳолатларда 
кузатилади) қисмидан иборат бўлиб, харакатланиш даражаси турли 
қисмларида турлича ҳолатларда кузатилади. Шундай бўлсада музлик 
харакати туфайли шаклланадиган музликларнинг иши уч гуруҳга 
табақаланади. Улар 1) эрозия, 2) транспортировка, яъни жинсларнинг олиб 
кетилиши ва 3) аккумляциядан иборатдир. Уларни қуйида алоҳида-алоҳида 
тарзда кўриб чиқамиз. 
Музлик эрозияси.
(Лотинча erosion-емириш дегани) Музликлар ўз 
харакати туфайли водийнинг таг қисми ҳамда ён бағрида мавжуд бўлган 
яхлит, монолит қоялардан парчалар юлиб олиб, ўзи билан олиб кетиши 
жараёнида, йўл-йўлакай қояли ён бағирларни гўё омоч билан ер хайдагани 
каби тирнаб, турли чуқурликдаги чизиқлар ҳосил қилади. Баъзан эса қояли ён 
бағирларни ойна каби силлиқлаб ялтиратади, водийларнинг тагини емиради 
(Экзорация-exaratio-хайдайман деган мазмун беради) бу жараён фанда 
экзарация дея аталади. Музликларнинг қояли жинсларни силлиқлаши 
сувнинг худди шу турдаги ишидан сон-саноқсиз ва турли ўлчамдаги 
чизиқларнинг мавжудлиги билан фарқланади. Экзарация туфайли хосил 
бўлган қоялардаги чизиқлар узунасига бир неча метрларни ташкил этган 
ҳолда, кенглиги 2-3 см, чуқурлиги бир неча мм дан иборат бўлади. Шуниси 
хусусиятлики, экзарацияни юзага келиши учун музлик таркибидаги қиррадор 
тоғ жинси бўлаклари, экзарацияга учраётган қоялардан қаттиқроқ бўлиши 
лозим. Акс ҳолда экзарацияга учраши мумкин бўлган қояли ён бағирлар 
бўйлаб тирналиш юз бермайди.
Музликларнинг транспортировка, элтиш ва йиғиш аҳамияти. Тоғ 
музликлари суткасига 20-80 см, йил бўйича 100-300 мгача харакатланиши 
мумкин. Айрим музликлар эса ўқтин-ўқтин тебраниш хусусиятига эга бўлиб. 
Улар даврий бўлмаган ҳолатда одатдагидан кучлироқ тезлик остида водий 
бўйлаб харакатланиши мумкин. Масалан Помир тоғидаги Федченко 


75 
музлигининг йирик тармоғи Хирсдара-Медвежий музлиги шундай 
ҳусусиятга эга бўлиб, айрим йиллари унинг тезлиги 32 км гача етади. 
Музликлар харакат қилганда унинг устига ҳар иккала ён бағри бўйлаб 
қулаб тушган тоғ жинси бўлаклари, қум, шағал, шамол натижасида 
келтирилган зарралар тўплами музлик билан биргаликда ҳаракатлана 
бошлайди. Музлик олиб келаётган ётқизиқлар мореналар дея аталади. Ушбу 
тушунча француз тилидаги morena сўзидан олинган. Мореналар музга 
нисбатан тўқ тусли бўлганлиги учун қуёш нури таъсирида тез қизиб, тош 
остидаги муз эриб чуқурча ҳосил бўлади. Бундай хосилалар муз ётқизиқлари 
дея аталади. Шу тариқа материклар музликларга табора сингишиб боради. 
Музлик устида қолган ётқизиқлар эса янги ёққан қор қоплами остида қолади, 
натижада мореналарнинг муз қатлами билан аралашуви жараёни янада 
ривожланади. Харакат қилганда музликлар бўйлаб зўриқиш юз бериб, у 
таранглашади. Натижада музликлар бўйлаб ёнлама, бўйлама, кўндаланг 
ёриқлар вужудга келади. Ушбу ёриқлар туб қисми бўйлаб турли 
ётқизиқларни музлик билан биргаликда харакатлана боради. Айрим 
ҳолатларда мореналар музлик томонидан ишлов олган ҳолда қиррадорлигини 
йўқотади, натижада йирик қайроқтошлар, ғўлатошлар тарзига киради. 
Йирик мореналар аксинча қуёш нурини тўсиб қолиб, музликни тез эриб 
кетишидан сақлайди. Натижада ўша йирик морена атрофидаги муз қоплами 
эриб кетгани ҳолида, унинг тагидаги муз тош соясида эримасдан сақланиб 
қолади ва муз курсилари қўзиқоринлари вужудга келади. 
Мореналар музликнинг ён томонида, ўртасида, ички қисмида, таг 
қисмида, охирги тил қисмининг тугаш қисмида учраган ҳолда бешта турга 
бўлиниб ўрганилади. Мореналар қандай туркумга мансуб бўлишидан қатъий 
назар музлик билан биргаликда харакатлана боради. Музлик асосан обляция-
музнинг эриши, буғланиши, қуёш нури, ёмғир ва шамол таъсирида 
кичрайиши кузатилади. Музликнинг тўйиниши унинг юқори фирн областига 
тўғри келгани ҳолида, унинг эриши энг қуйи тил қисмида кўпроқ юз беради. 
Чунки музликнинг тил қисми қор чизиғидан бирмунча қуйида ётади. Шу 


76 
боисдан музликнинг тил қисми эриши баробарида, унинг таркибидаги турли 
ётқизиқлардан таркиб топган мореналар ҳам тўплана боради. Лойқа, майда 
қум заррачалари йирик харсанглар, қайроқ тош, шағаллар орасидан ювилиб 
кетган ҳолда музлик тили тугаган жойда сараланган мореналар тўплами 
йиғилиб қолаверади. Бу жараён узоқ геологик даврлар мобайнида давом эта 
бориб, мореналарнинг йирик қатлами вужудга келади. Ушбу жараённинг 
барчаси музликларнинг элтиш-транспортировка ва ниҳоят аккуммуляция-
тўплаш фаолияти туфайли юз беради. 
Трог.
Немисча трог-тоғора деган мазмун беаради. Музликлар харакати 
натижаси, жойлашган водий тубини тоғарасимон тарзда ўйиб “ишлов” 
беради. Шунинг учун трог водийларининг асосий қисми кенг бўлиб, ён бағри 
тик кўтарилган зинасимон ҳолда ривожланган. 
Троглар қор чизиғидан юқори худудларда ҳозирги замон тоғ 
музликлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланар экан, табора чуқурлаша 
боради. 
Баъзи ҳолатларда троглар қор чизиғидан қуйи худудлар бўйлаб ҳам 
учрашини кўрамиз. Бу ҳолат қадимги геологик даврларда мавжуд бўлган тоғ 
музликларининг тарқалиш майдонларини кўрсатиб туради. 
Кар
(шотланд тилида corrie) – қуш (қалдирғоч) уясини эслатувчи 
ботиқлардир. Карлар циркларнинг юқори қисмини ташкил этган ҳолда, 
деворлари тик, туб қисмлари эса, ётиқ, эгарсимон бўлган ҳолда, алоҳида 
ажралиб турувчи фирн қопламидан иборат музликлари мавжуд бўлади, 
реликт тарздаги карлар тубида эса кичик тоғ кўллари кузатилади.
Реликт турдаги карлар замонамизда ҳам сақланган бўлиб, қор 
чизиғидан қуйи худудларда учарайди. Карлар баъзан устма-уст 
жойлашганлиги учун зинасимон ҳолат касб этади. 
Ривожланаётган карлар қор чизиғидан юқорида жойлашган ҳолда, кар 
ботиқларига мудом қор ва фирн тўплана бориб, ўз оғирлиги туфайли 
карларнинг қуйи деворидан ошиб туша бошлайди. Натижада фирн харакати 
туфайли карларнинг чуқурлиги орта боради ва улар ривожланишда давом 


77 
этади. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish