Муз қўзиқоринлари.
Бундай музлик формалари муз стаканларининг
акси бўлган жараён натижасида шаклланади. Яъни бу ерда қулаб тушган тоғ
жинси бўлагининг тагидаги музликга нисбатан ён атрофдаги муз қатламлари
тез эриб кетади. Чунки йирик харсангтошнинг таг қисми қуёш нурида
80
қизимасдан, совуқ холича сақланади, атрофдаги муз эса қуёш нури таъсирида
эриб юза қисми пасая боради ва харсанг тош тагидаги музликка таянган
ҳолда “кўтарилиб” қолади. У баъзан қўзиқорин шаклини олган ҳолда, баъзан
бахайбат курсини эслатади. Шу боисдан айрим адабиётларда музлик
курсилари деб ҳам айтилади.
Муз қўзиқоринларининг бош қисмини ташкил этувчи харсанглар
айрим ҳолларда бир неча тоннагача бўлган ҳолатда, музлик сатҳидан 2-3 м
баландликкача кўтарилиб туради. Шу боисдан уларга яқинлашиш ва тегиниш
ўта хавфли ҳолатлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид савол ва топшириқлар
1. Музликлар ва уларнинг турлари ҳақида тушунча беринг.
2. Материк музликлари билан боғлиқ ҳолда шаклланадиган табиий
географик жараёнлар қандай кечади?
3. Материк музликлари таъсирида шаклланувчи рельеф формалари
қандай шаклланади?
4. Тоғ музликлари ва уларнинг табиий қисмлари тўғрисида тушунча
беринг.
5. Тоғ музликлари билан боғлиқ ҳолда юз берувчи қандай табиий
географик жараёнларни биласиз?
6. Тоғ музликлари таъсирида юзага келувчи рельеф формалари
ҳусусида сўзлаб беринг.
Тектоник харакатлар туфайли юз берувчи табиий географик
жараёнлар
Тектоник – textovixa – юнонча сўз бўлиб, қурилиш, тузилиш деган
маънони англатади. Тектоник харакатлар деганда ички кучлар натижасида ер
қобиғи қатламларининг силжиши, ётиш ҳолатининг ўзгариб эгилиб,
81
букилиши, узилишининг юзага келиши англашинилади. Тектоник харакатлар
туфайли ер пўстининг айрим қисмлари харакатга келиб узоқ геологик
даврлар мобанийда тоғ тизмаларининг кўтарилиши, тоғлар орасида
ботиқларнинг шаклланиши содир бўлади. Бундай харакатлар ер пўстининг
барча қисмларида ва барча геологик даврларда кузатилиб турган, ер шарида
кўтарилаётган жойлар билан бир вақтда чўкаётган ҳудудлар ҳам бўлади,
лекин вақтлар ўтиши билан бундай ҳудудлар ўрни алмашиб туради. Умуман
олганда ер шарининг геологик тарихида учта тоғ хосил бўлиш жараёнлари
кузатилган. Булар: каледон, герцин ҳамда альп бурмаланишларидир. Альп
бурмаланиш даври, тўртламчи давр тектоник харакатлари таъсирида
ҳанузгача давом этмоқда. Республикамизнинг ғарбий Тяншан, Олой, Хисор
тизмаларини ташкил этувчи қисмлари йилига бир икки мм кўтарилган ҳолда,
Чирчиқ, Оҳангарон, Фарғона водийси, Сурхондарё водийлари эса чўкмоқда.
Шу тариқа ўрганилаётган табиий географик жараёнларнинг барчаси
бевосита, балки билвосита тектоник харакатлар, тектоник харакатлар
туфайли шаклланувчи ёриқлар, ёриқлар атрофидаги яхлитлиги сусайган
майдонлар бўйлаб юзага келади.
Тектоник харакатлар туфайли надвиглар, сдвиглар, узилмалар каби тоғ
кўтарилиш жараёнида юз берадиган литологик қтламлар бурмаланишининг
ўзига хос кўринишлари шаклланади.
Узилмалар асосан чинк каби йирик рельеф шаклларнинг вужудга
келишига асос бўлади. Чинк этимологияси номаълум бўлган рельеф
кўриниши, ўзбек халқ табиий географик термини бўлиб, уни қорақалпоқлар
ва қозоқлар шинг, қирғизлар эса чинг деб аташади.
Чинклар асосан Устюрт платаси бўйлаб Шимолдан Жанубга томон 200
км масофада, баландлиги 200 м баъзи манбаъларда эса хатто 350 м гача
бўлгантик кўтарилиб турувчи баландликларни ташкил этади. Чинклар
Манғишлоқ ярим оролида ҳам мавжуд. Чинкларнинг орқа қисми текис плато
(масалан Устюрт платаси) бўлгани ҳолда, олд қисми эса, кўпинча
пастликлар, паст текисликлар тарзида ривожланади.
82
Do'stlaringiz bilan baham: |