Ўқув қўлланма


Мавзуга оид савол ва топшириқлар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

Мавзуга оид савол ва топшириқлар 
 
1. Сел ҳақида тушунча беринг. 
2. Сел таркибига кўра неча гуруҳга бўлиб ўрганилади? 
3. Селнинг шаклланиш сабаблари хусусида сўзлаб беринг. 
4. Селнинг салбий ва ижобий хусусиятлари ва унга қарши кураш 
турлари қандай ташкил этилади?
Гравитацион кучлар таъсирида юз берувчи жараёнлар 
 
Ушбу гуруҳга сурилма, солифлюкция, нивация ва дефлюкциякаби 
табиий географик жараёнлар киради. 
 
Сурилма 
 
Сурилма деб, кўл, денгиз, жар шунингдек сув омборлари, карьер, 
каналларнинг тик қирғоғида, тоғ жинслари массасининг пастга сурилиб 
(сирғаниб) тушишига айтилади. 
Сурилма тушунчаси соф туркий ўзакдан иборат бўлган халқ табиий 
географик термини бўлиб, сурилиш, сирпаниш каби мазмун беради. Бу 
тушунча ушбу жараённинг табиий хусусиятлари ва худудий географик 
тарқалиш жихатларидан келиб чиққан ҳолда шаклланган. 
Сурилма табиатда қуйидаги сабаблар туфайли юз бериши мумкин: 

Тик ён бағирлар тагининг дарё оқими, сув омбор, денгиз абразияси 
туфайли жарликлар тарзида емирилиш; 


61 

Сув ўтказмайдиган қатлам устида, сув ўтказадиган ғовак (лёсс, 
тупроқ, қум, шағал аралаш) тўртламчи давр ётқизиқларининг қават-қават 
ҳолда ётиши; 

Содир бўлган атмосфера ёғинлари, эриган қор суви, қисман сунъий 
суғориш туфайли ғовак тўртламчи давр ётқизиқларининг сувга бўкиши; 

Сув ўтказмайдиган қатлам йўналиши бўйлаб гидрогеологик 
горизонтнинг шаклланиши ва сирпанувчи юза ҳосил бўлиши; 

Бўккан ғовак жинслар солиштирма оғирлигининг ортиши 
натижасида қия ён бағир бўйлаб тўпланган жинсларнинг гравитацион куч 
туфайли сурилиб кетиши. 
Сурилма юзага келишида иштирок этувчи ёрдамчи омиллар: 

Антропоген таъсир сурилма юз бериши мумкин бўлган худудларда 
мавжуд бўлган ўрмон қопламининг кесиб ташланиши; 

Сунъий суғориш туфайли грунтнинг меъёридан ортиқ даражада 
бўкиши; 

Кон қазиш, портлатиш, темир йўл ва автомобил йўлларини барпо 
этиш; 

Сейсмик таъсирнинг фаоллашуви, яъни зилзилаларнинг тез-тез 
такрорланиши. 
Сурилмаларнинг Д.С.Кизевальтер, Г.И.Раскатов, А.А.Рижова (1981) 
тўртта йирик гуруҳга бўлиб ўрганади. Улар қуйидагилардан иборат: 
1. Ўпирилиш билан бирга кечувчи сурилмалар. Бу туркумга хос 
сурилмалар йирик мустахкам бириккан тўртламчи давр ётқизиқ (лёсс, қум, 
шағал аралаш қатлам)ларнинг сурилиб бўлак-бўлак ҳолда кириб қолиши 
туфайли юз беради. Ушбу туркумдаги сурилмалар юз бергач, сурилган грунт 


62 
массаси ва сурилмадан ажралиб қолган турғун ён бағир бўйлаб цирк 
кўринишидаги тик қиррали деворсимон қиялик шаклланади. 
2. Ҳақиқий сурилмалар. Бу турдаги сурилмалар силжиган массанинг 
қалинлиги, сурилиш кўлами, шаклига кўра турлича бўлиши мумкин. 
3. Хандақсимон- кичик сурилмачалар. Бу турга мансуб сурилмаларда 
силжиш массасининг қалинлиги 5 м дан кам бўлиб, фақат юза қатламларни 
ташкил этувчи ғовакдор жинсларнигина қамраб олади. 
4. Оқмалар – силжиш массасининг қалинлиги 1 м дан қалин бўлмаган 
ҳолда нураш пўстининг энг юза қисминигина қамраб олади. Демак, ушбу 
тўрттала гуруҳ ичида энг муҳим аҳамият касб этувчиси иккинчи гуруҳга 
мансуб бўлган хақиқий сурилмалар экан. 

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish