Ўқув қўлланма



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/44
Sana06.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#744886
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
4. Ўқув қўлланма

Карст ғорлари.
Горизонтал ёки бирмунча қия ривожланганер ости 
бўшлиқлари ғорлар деб юритилади. Улар корбонатли, сульфатли, хлоридли 
жинслар бўйлаб ер ости сувларининг вертикал, горизонтал ҳамда сифонли 
тарзда харакатланиши туфайли юзага келади. Ғорлар турли давр ва генетик 
келиб чиқишига эга метологик қатламда шаклланиши баробарида турли 
ўлчам, ҳамда геоморфологик тузилишига ҳам эгадир. Шу боисдан уларни 
бир қаватли, кўп қаватли, икки томонлама очиқ каби турларга бўлиб 
ўрганилади. Кесмадаги кўринишга кўра ғорларни чизиқли ривожланган, 
тиззасимон ривожланган, тармоқланувчи турчалари мавжжуд. 


54 
Кўр карст бўшлиқлар.
Ер ости карст хосилаларининг ушбу тури 
кириш ва чиқиш йўллари кузатилмайдиган бўшлиқлар тарзида намоён 
бўлади. Кўр карст бўшлиқлари газ, нефт, сув ва бошқа қазилма бойликлар 
захирасини аниқлаш ёки уларни қазиб олиш, шахта, штольнялар ўтказиш 
ишларини амалга ошириш жараёнида намоён бўлади. Кўр карст бўшлиқлари 
Жанубий Фарғона, Чумқартов, Зарафшон тоғининг ғарбий қисмлари, 
Зарабулоқ-Зиёвуддин тоғлари, Марказий Қизилқум қолдиқ тоғлари, Хисор 
тизмаси бўйлаб (Кетмончопди тоғининг жанубий-шарқий ён бағридаги, 
Бойсун кўмир конини қазиш ишлари жараёнида) аниқланган. Уларнинг 
аксарияти хақиқ-оникс қатламлари билан қопланган сталактит, сталагмитлар 
ривожланган ҳақида намоён бўлади.
Суффозия 
 
Суффозия (лотинча suffosio-қазиш деган мазмун беради), фанда 
псевдокарст (псевдо-ёлғон деган маъно беради), яъни ёлғончи карст деб ҳам 
аталади. Чунки суффозия шаклланиш жараёнига кўра, карстни эслатади. 
Аммо карст жараёнида кўпроқ денудация эритиш ва қисман ювиб олиб чиқиб 
кетиш жараёни иштирок этгани ҳолда, суффозия жараёнида эса ювиб олиб 
чиқиб кетиш катта роль ўйнайди. 
Суффозия айниқса, ювилувчанлик хусусияти юқори бўлган лёёсли 
худудларда кенг тарқалгандир. Чунки суффозия лёсс каби увоқ тоғ 
жинсларидан таркиб топган ювилувчан юза бўйлаб оқиб ўтаётган сув ўзи 
билан биргаликда майда заррачаларни ювиб олиб кетади. Натижада ўша жой 
бўйлаб бўшлиқлар ҳосил бўлади, баъзан эса бўшлиқларнинг юқори қисми 
ўпирилиб тушиб, ер юзасида ўпирилмалар, ботиқлар таркиб топади. 
Суффозия халқ табиий географик терминларида “обгурда” номи билан 
аталади. Форсча об-сув, гурда-буйрак маъносини беради. Яъни инсон 
танасида ичилган сувнинг буйракка бориб қуйилишини эслатувчи жараёнга 
ишора тарзидаги ҳолат. Баъзан оббурда шаклида ишлатилади. Бунда об-сув, 


55 
бурда парчаламоқ маъносини беради. Жараённинг ҳусусиятига кўра хар 
иккала ҳалқ терминини ҳам тўғри, дея қабул қилиш мумкин.
Суффозия юз бериши учун ер юзаси бўйлаб харакатланаётган оқим, 
қуйи қатламларга томон қуйилиши лозим бўлади. Бу ҳолатни келтириб 
чиқарувчи қуйидаги сабаблар мавжуд: 
1. Кемирувчи (дала сичқони, юмронқозиқ ва х.к. каби) баъзан (тулки, 
бўри, бўрсиқ ва ҳ.к. каби) жониворлар қазиган инлар бўйлаб сув қуйи 
қатламлари қуйилганда; 
2. Қуриб қолган кўп йиллик ўсимликлар, буталар, дарахтларнинг 
илдизлри ўрнида шаклланган бўшлиқлар бўйлаб гидрологик оқимнинг ер 
остига йўналиши натижасида, оқим ғовак жисмларни ювиб олиб кета 
бошлайди; 
3. Зилзила, сурилма, механик харакатлар туфайли шаклланган ёриқлар 
бўйлаб ер усти сувларининг, ер остига қуйилиши натижасида; 
4. Лёссли асосда шаклланган тупроқ қопламининг (асосан оч тусли бўз 
тупроқлар) суғорилгандан сўнг, қуриб кейин дарз кетиши туфайли юзага 
келган ёриқлар бўйлаб ер усти сувларининг пастки қатламларга қуйилиши
туфайли. 
Суффозия юз берган қатламда бўшлиқлар ҳосил бўлади, баъзан 
уларнинг шифти ўпирилиб ер юзаси бўйлаб даханалар, ўпирилмалар 
шаклланади. Шу боисдан суффозия авж олган ҳудудларда жарланиш 
жараёни кучаяди. Бу ҳолат ўша жойда деҳқончилик қилиш, қурилиш 
ишларини олиб бориш каби юмушларни қийинлаштиради.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish