109
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
вакилларидан 6 йил муддатга тузилади. Уларнинг функциялари марказий давлат хизматидаги тегишли
муассасалар функцияларига ўхшашдир.
Маҳаллий давлат хизмати тизимининг амал қилишини таъминлашда етакчи рол
Давлат ҳудудий
хизматининг миллий марказига тегишлидир. Марказга Маъмурий кенгаш раҳбарлик қилади. У давлат
хизмати маҳаллий ходимлари миқдорий таркибига мос равишда сайланадиган маҳаллий жамоалар
(коммуналар, департаментлар ва округлар) вакиллари ҳамда маҳаллий хизматчилар касаба ташкилотлари
вакилларидан тенг сонли миқдорда тузилади. Кенгаш ўз таркибидан президент ва икки президент
ўринбосарларини сайлайди. Кенгаш ўз йиғилишларини йилига камида уч марта ўтказади.
Давлат ҳудудий хизматининг миллий маркази маҳаллий давлат хизматчилари касбий уюшмаларининг
асосий йўналишларини белгилайди: давлат хизмати тизимида лавозимларни эгаллаш учун ўзлаштирилиши
зарур бўлган таълим дастурларини тасдиқлайди; бўш лавозимларни эгаллаш учун танловлар ташкил
этади; хизмат бўйича кўтарилиш, янги мартаба ёки янги лавозимга эга бўлиш учун касбий таълимлар
ва имтиҳонлар ташкил этади; бўш ўринлар ва янги ташкил этилаётган лавозимлар тўғрисида ахборот
тарқатади; таълим муаммоларига тегишли барча тадқиқотларда иштирок этади. Миллий марказ
маблағларининг асосий манбаи маҳаллий жамоалар ва муассасалар тўлайдиган (хизматчилар умумий
маошининг 1%ига қадар) бадаллардир. Миллий марказ маъмурий кенгашига касбий таълимга тегишли
барча масалаларда Йўналтириш бўйича кенгаш ёрдам кўрсатади. Маъмурий кенгаш кўрсатмаларига
мувофиқ Йўналтириш бўйича кенгаш ҳар йили таълим дастури лойиҳаларини, шу жумладан ўқитишнинг
аниқ режаларини ишлаб чиқади.
Миллий марказ департаментлар даражасида таълим дастурларини амалга оширадиган 28 та
департаментлараро ва ҳудудий шўъбаларга (“делегацияларга”) эга. Бунда уларга йўналтириш бўйича
ҳудудий кенгашлар ёрдам беради.
Йўналтириш бўйича (марказий ва маҳаллий) кенгашлар маҳаллий жамоалар хизматчилари
вакилларидан тузилади. Уларни шакллантиришда Маъмурий кенгаш, касаба уюшмалари ва бошқарув
марказлари иштирок этади.
Бошқарув марказлари ҳар бир департаментда мавжуд ва давлат маъмурий муассасаларини намоён
этади. Булар паритет маъмурий комиссиялар ва интизом кенгашлари ишини мувофиқлаштиради, зарурий
ҳужжатларни ишлаб чиқади, танловлар ва бошқаларни ташкил этишда иштирок этади.
Давлат ва маҳаллий жамоалар хизматчиларининг Умумий уставида кўзда тутилган ҳуқуқлар ва
мажбуриятлар тўғрисидаги барча қоидалар, умуман олганда маҳаллий давлат хизматчиларига ҳам
тегишлидир. Бироқ уларнинг ҳуқуқий мақомида айрим ўзига хосликлар мавжуд. Масалан, маҳаллий
жамоалар хизматчилари (мансабдор кадрлар ёки мансабдор шахслар деб аталган ҳолда) икки корпусга:
маҳаллий маъмурларга ва маҳаллий атташеларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: