101
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
ҳозирги вақтда 1987 йилги таҳрирда амал қилмоқда. Германия ЖКнинг сўнгги 28-қисми мансабга тегишли
жиноятларга бағишланган. Мансабдор шахс томондан хизмат вақтида тан жароҳати етказганлик учун
жавобгарлик, хизмат сирини, хизмат суриштируви сирини, почта ва телехабарлар (яъни телефон, телеграф
ва ҳ.к.) сирини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи моддалар ва параграфлар киритилган.
Германия ЖК “Герман ҳуқуқига биноан: а) амалдор ёки судья бўлганларни, б) бошқа оммавий-ҳуқуқий
муносабатда турганларни ёки, в) ҳукуматнинг бирон-бир органида ёки бошқа муассасада ёхуд уларнинг
топшириғига кўра оммавий бошқарув вазифасини бажариш учун бошқача тарзда чақирилганларни”
мансабдор шахс деб эътироф этади. ГФР ЖК 28-қисми “бевосита оммавий хизматга чақирилган” бироқ
мансабдор шахс бўлмаган ҳолда “ҳукуматнинг қандайдир органида оммавий бошқарув вазифасини адо
этувчи ёки бундай вазифани адо этувчи муассаса ёхуд уюшмада банд бўлганларни”
1
мансабдор шахс
сифатида жиноий жавобгарликка тортиш имкониятига йўл қўяди. Бу мана шу тарзда де-факто мансабдор
шахсларга тегишлидир, чунки улар оммавий мажбуриятларни адо этадилар.
Юқори даражадаги амалдорларни тайёрлаш давлат бошқарувининг олий касбий мактаблари деб
аталувчи кенг тармоқ орқали амалга оширилади. Федерациянинг тегишли олий мактаби билан бир қаторда
ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш мактаблар мавжуд. Бундан ташқари амалдорлар малакасини ошириш билан
шуғулланувчи айрим муассасалар махсус ўқув муассасалари ва ўқув марказларига эга. Олий касбий
мактабга қабул шарти давлат хизматига киришдир (ўқувчилар тайёргарлик хизматидан ўтаётган амалдорлик
лавозимига номзод ҳисобланиб уларга маош тўланади). Ўқиш уч йил давом этади, бунинг ярми, одатда,
назарий таълимга, иккинчи қисми бошқарув органларида амалиёт ўташга кетади.
Германияда бир неча йил давомида алоҳида мавқега эга оммавий хизматчиларнинг алоҳида тури
сифатидаги амалдорликни йўқ қилиш борасида мунозаралар бораётганлигини таъкидлаш жоиз. Бу
талаблар амалдорда кўплаб “имтиёзлар” борлиги, бошқарув ходимларининг ўта кўп сонли экани ва
ҳ.к.ларга асосланади.
Чидаб бўлмайдиган жойи шундаки, маъмурий-ҳуқуқий институт сифатидаги амалдорлик мамлакат
ижтимоий ҳаётининг барча томонларига ўз таъсирини ўтказган ҳолда бошқарувнинг бутун аппаратига
сингиб кетгандир.
Германия бошқарувининг турли тармоқларидаги амалдорлар сонига кўра маъмурий сиёсий аппарат,
ташқи алоқалар муассасаси, молия аппарати, полиция ва ижтимоий хавфсизлик етакчи ўринларни
эгаллайди. Энергетика, сув хўжалиги ва ҳунармандчилик, жамоат траспорти ва ахборот соҳасидаги
бошқарув органлари амалдорлар сонига кўра энг сўнгги ўринларни эгаллаган.
Германиядаги юридик адабиётда давлат-хизмат (ёки “амалдорлик”) муносабатлари вужудга келиши
учун қуйидаги асосларни фарқлаш қабул қилинган: муассаса раҳбарининг фикрига кўра маъмурий ҳужжат
асосида лавозимга тайинлаш; танлов имтиҳонларини муваффақиятли топшириш оқибатида лавозимни
эгаллаш; ишхона таркибини тўлдириш (кооптация) ва лавозимга сайлаш.
2
Германия Конституцияси 19-моддасининг 4-банди
3
давлат ҳокимияти томонидан манфаат ва
ҳуқуқларига зарар етган ҳар бир шахсга суд органларига мурожаат қилиш имкониятини кўзда тутади.
Бундай ҳолатларда жабрланувчилар ўз субъектив ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун оддий судларга даъво
аризасини бериши мумкин.
1
http://bugabooks.com/book/25-gosudarstvennaya-sluzhba/38-2-gosudarstvennaya-sluzhba-frg-predystoriya.html
2
Mayer F. Allgemeines Verwaltungsrecht:Eine Einfuhrung.- Stuttgart- Munchen, 1977.S.15
3
Основной Закон Федеративной Республики Германия – Ташкент, ООО “Art Line Group”, 2005. C.326
Do'stlaringiz bilan baham: