97
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Давлат топшириғига кўра ҳаракатларни, шу жумладан хўжалик ва илмий-техник ҳаракатларни адо
этувчи шахс амалдор сифатида белгиланади. Аммо давлат хизмати ҳуқуқи ёки амалдорлик ҳуқуқи
меҳнат ҳуқуқининг эмас, балки илгаригидек маъмурий ҳуқуқ тармоғи ҳисобланади; амалдорлар ўз ҳуқуқий
мақомига кўра ёллов бўйича ишловчи хизматчилардан фарқ қилади. Шунинг учун Германияда “амалдор”
ва “хизматчи” тушунчаси бир-бирига ўхшамайди. Амалдор ва давлат ўртасидаги хизмат муносабатлари
фақат қонунда кўрсатилган асосдагина тўхтатилиши мумкин, шундан сўнг амалдор (агар у бадном қилувчи
ҳолатларга кўра ишдан бўшатилмаган бўлса) истеъфога чиқади.
Бошқа Ғарбий Европа мамлакатларида бўлганидек, Германия амалдорлиги учун ҳам эскирган
ташкилий тамойиллар хосдир. Амалдорлар корпуси иерархик бўйсуниш тамойиллари асосида ташкил
этилади. Германиядаги амалдорлик юқори турувчи маъмуриятнинг доимий сиёсий, касбий ва юридик
назорати остида турувчи ёпиқ кастадир. Мавжуд аҳволни ўзгартириш учун сўнгги йилларда амалга
оширилган саъй-ҳаракатлар қотиб қолган анъаналар ўта кучлилиги боис унчалик самара бермади. Масалан,
амалдорлар хизмат интизомини бузганда мустақил юрисдикция қўлланишини бартараф этишга сўнгги
вақтгача муяссар бўлинмади. Буларнинг барчаси, немис юристларининг эътирофига кўра, амалдорлар
аппарати фаолиятидаги расмиятчиликка, қатор ҳолатларда ташаббуснинг бўлмаслигига, қарорларнинг
асосан юқорининг кўрсатмаси билан қабул қилинишига олиб келади.
1
“Етакчи вазирликлар амалдорларига
бюрократизмнинг мумтоз тамғаси босилган”.
2
Немис қонунчилиги “амалдорлик муносабатлари” бир
томондан амалдор, бошқа томондан диний уюшмалар ва уларнинг муассасаларни истисно этганда давлат,
федерация, жамоа ва оммавий тусга эга бўлган бошқа муассасалар намоён бўладиган оммавий-ҳуқуқий
муносабатлар кўриниши эканлигини алоҳида таъкидлайди. Бундан ташқари Германия ўз амалдорларини
йўллайдиган давлатлараро муассасалар, коммунал ижроия органлар, маориф, транспорт, телевидение
ва бошқа тизимларнинг нодавлат муассасалари ҳам муносабатлар субъекти сифатида намоён бўлиши
мумкин.
Давлат хизмати билан боғлиқ кишиларнинг алоҳида гуруҳи сифатида Германияда амалдорликнинг
мавжудлиги Германия Асосий қонуни 33-моддасининг 4- ва 5-моддаларига асосланади, унда давлат
хизматида “хизматнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлари ва садоқат ришталари билан боғланган кишилар”
3
турганлиги ҳақида сўз юритилади. Уларга оддий хизматчилардан фарқли ўлароқ “ҳукумат ваколатларини
амалга ошириш” топширилади. “Давлат хизмати ҳуқуқи касбий амалдорлар мақомига тегишли анъанавий
тамойилларни ҳисобга олган ҳолда йўлга солиниши лозим”.
Касбий амалдорликнинг мавжудлиги ва амал қилиши тарихий анъаналарга таянади, Асосий қонун
билан мустаҳкамланган ва қатор махсус қонунлар ҳамда ҳукумат қарорлари билан йўлга солинади
(ҳаммаси бўлиб, “Интизом кодекси” билан қўшиб ҳисоблаганда, 20 дан ортиқ меъёрий ҳужжатлар мавжуд).
Амалдорларнинг ҳуқуқий мақомига тегишли умумий қоидалар 1953 йилда қабул қилинган Амалдорлар
тўғрисидаги федерал қонунда шакллантирилган (ҳозирги вақтда у 1985 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда).
Мазкур қонун амалдорлар мақомига умумий таъриф беради, унда амалдорларни тайинлаш, хизмат бўйича
илгари суриш тамойиллари шакллантирилган, амалдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, у мос келиши лозим
бўлган шароитлар белгиланган.
Ҳудудларда иш олиб борувчи амалдорлар мақоми махсус федерал қонун ва ҳудудий қонунлар билан
йўлга солинади. Ҳудудий амалдорлар мақомини йўлга солувчи қонунларни ихчамлаштириш мақсадида
1957 йилда ҳудудий амалдор мақомини йўлга солувчи ҳуқуқларни ихчамлаштириш тўғрисида Федерал
қонун қабул қилинган эди. Ҳозирги вақтда у 1985 йилдаги таҳрирда амал қилмоқда. Мазкур қонуннинг
аксарият меъёрлари тавсия хусусиятига эга. 1986 йилда “Амалдорлар маоши тўғрисида”ги Қонун, 1987
йилда “Йиллик таътилларга ҳақ тўлаш тўғрисида”ги Қонун, 1973 йилда “Федерал амалдорлар, судьялар
Do'stlaringiz bilan baham: