93
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
V
БОБ
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СОҲАСИДА
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Президентлик республикалари ва дуалистик монархиялар раҳбарларининг, парламентлик
республикалари ва монархияларда давлат ва ҳукумат раҳбарлиги остида, ярим президентлик
республикаларида давлат ва ҳукумат раҳбарларининг муштарак раҳбарлиги (муайян мутаносибликда)
остида давлат хизматчиларининг улкан аппарати фаолият кўрсатади.
“Давлат хизмати” тушунчаси турли таърифларга эга. Бир томондан, давлат хизмати дейилганда оммавий
ҳокимият органлари тушунилади. Бошқа томондан, давлат хизмати бу – давлат хизматчиларининг давлат
органларида ўз вазифаларини адо этишидир. Бошқача қилиб айтганда бу – давлатнинг асосий мақсадлари
– иқтисод, маданият, ижтимоий соҳани ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик тартибини сақлаш ва миллий хавфсизликни таъминлаш,
давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишга йўналтирилган давлат ҳокимияти органлари аппаратида
лавозимни эгаллаб турган шахсларнинг фаолиятидир.
“Давлат аппарати” тушунчаси икки маъно – тузилмавий ва кадрларга оид маънога эга. Биринчи маънода,
бу энг аввало, давлат бошқарувини амалга оширадиган ижроия (маъмурий) органлар мажмуидир. Иккинчи
маънодаги давлат аппарати эса давлатнинг ижроия-кўрсатма бериш фаолиятини амалга ошириш бўйича
кундалик ишларни адо этадиган хизматчилар, бошқа ҳолатларда кадрлар ёки давлат хизмати персонали
деб аталувчи хизматчиларнинг муайян тарзда шакллантирилган мажмуидир.
Давлат хизмати ривожланишининг замонавий тенденциялари. Умуман олганда давлат
бошқарувининг анъанавий модели ҳозирги вақтда жаҳонда муайян даражадаги “қонунийлик инқирозини”,
яъни фуқароларнинг унга, унинг инсоний таркибий қисми амалдорларга ҳамда шунингдек, унинг бугунги ва
қолаверса эртанги кун даъватларига самарали жавоб топиб беришдаги аниқ салоҳиятига ишончи сусайиб
кетганлигини бошидан кечирмоқда. Шунга боғлиқ ҳолда давлат хизматининг ижтимоий обрўйи ва бинобарин
давлат хизматчиларининг ижтимоий мавқеи ҳам тушиб бормоқда.
Бошқарув аппаратидан кутилаётган ижтимоий умидларга йўналтирилган бу ўзгаришларга жавоб
сифатида маъмурий ташкилотнинг ва хусусан, давлат хизматининг концептуал негизларини жиддий қайта
кўриб чиқиш юз бермоқда. Масалан, постбюрократик ташкилот ғояси, яъни бошқарув соҳасидаги ҳамкорлик,
кооперация, бозор алмашуви каби горизонтал муносабатлар фойдасига бошқарувнинг анъанавий иерархик
тузилмасидан бош тортиш, янгича давлат бошқарувини ривожлантиришга ўтиш оммалашиб бормоқда.
94
Сўнгги йўналиш ўта урф бўлди. Деярли бутун дунёда давлат тадбиркорлигини ривожлантириш соҳасида
изланишлар олиб борилмоқда. Масалан, Англияда ва ҳатто Янги Зеландияда ўрта бўғин раҳбарлари билан
улар бошчилик қилаётан хизматда муайян натижага эришишни кўзда тутувчи аниқ муддатга шартнома
тузилади. Шартноманинг узайтирилиши шунга боғлиқ қилиб қўйилади. Анъанавий функциялар ва давлат
хизмати тузилмаларининг бир қисмини тижорат, шартнома асосига ўтказилиши (маркетизация) дастлабки
даврларда қуйидаги ижобий натижаларга олиб келди:
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
u
унинг самарадорлиги ошди;
u
бошқарув хизматларининг қиймати камайди;
u
буйруқбозликнинг сони қисқарди.
u
буйруқбозликнинг сиёсий роли ва ундан ўз корпоратив манфаатлари учун фойдаланиш
механизмларини таҳлил қилиш ва институционаллаштириш;
u
маъмуриятдаги сиёсий ва касбий ибтидоларнинг оқилона нисбатини излаб топиш;
Аммо кейинчалик бу тадбирларнинг салбий томонлари, давлат бошқаруви муаммоларини ҳал
қилиш ечими сифатида бозор механизмларига таяниш нуқсонлари: ижтимоий хизмат кўрсатиш
институти сифатидаги давлат хизматининг ўзига хос жиҳатлари сезилмай қолиши ва бинобарин ундаги
хизматчиларнинг ижтимоий эҳтиёжларни қондирувчи кишилар сифатида эмас, балки тижорат агентларининг
шунчаки алоҳида кўриниши тарзида обрўси тушиб кетиши ҳам кўзга ташланди.
Бироқ ўзгаришлар фақат шу йўналишдагина бораётгани йўқ. Бошқарувда, шу жумладан, давлат
бошқарувида маданий омилларнинг, давлат хизматининг, янгича маданиятни шакллантиришнинг биринчи
даражали роли англаб етилди. Масалан, Канада ҳукумати томонидан таклиф этилган давлат хизматини
ислоҳ қилиш режасининг 10% и – қонунчилик соҳасидаги ўзгаришларга, 20% и – органларнинг тузилмалари
ва функцияларидаги янгиликларга ҳамда 70% и – давлат муассасаларидаги ўзаро муносабатлар ва муҳит
маданиятини яхшилашга тегишлидир.
Давлат хизмати маданиятини такомиллаштиришнинг бош йўналиши уни “маънавийлаштириш”, яъни
давлат хизматчилари хатти-ҳаракатларининг ахлоқий-маънавий жиҳатларига эътиборни кучайтириш бўлди.
Масалан, кўп мамлакатларда, одатда, ҳам ҳуқуқий, ҳам маънавий меъёрларни ўз ичига олган, хизматчи
хатти-ҳаракати кодекси мавжуд ёки амалга киритилмоқда. Маънавий бўғинга эга бўлмаган ҳар қандай
маъмурий ислоҳот муваффақият қозониши қийин деб ҳисобланади.
Давлат хизматидаги туб ўзгаришлар жараёнининг яна бир томони – унинг аҳоли томон юз буришидир.
Эндиликда фуқарога “бошқариладиган” мавжудот сифатида эмас, балки давлат муассаларининг ўзига хос
мижози сифатида қаралмоқда. Фуқаро “васий шахс”, “илтимос қилувчи” мақомидан ўзига кўрсатилаётган
давлат хизматларига ўз ҳуқуқларини амалга оширувчи истеъмолчи мақомига ўтмоқда. Давлат билан
муносабатларда фуқаро ҳуқуқлари ва уларга риоя қилиш кафолатлари, шунингдек унинг бошқарувдаги
иштироки, маъмурий ташкилотнинг ошкоралиги, унинг кишиларга ҳозиржавоблиги ва яқинлиги, фуқаролар
учун ахборотга эга бўлишнинг осонлиги ва бошқа масалалар янада янгича долзарблик касб этаётгани ана
шулардан келиб чиқмоқда.
Умуман сўнгги ўн йилликларда Ғарбда юз бераётган давлат хизмати асосий тамойилларининг қисман
қайта кўриб чиқилишини қуйидаги асосий йўналишлар билан изоҳлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |