ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1
Mayer F. Allgemeines Verwaltungsrecht:Eine Einfuhrung.– Stuttgart- Munchen, 1977.S.15
2
Organisation informationstechnickgestutzer Offentlichen Verwaltung. – Berlin, 1981.S.334
3
Основной Закон Федеративной Республики Германия / Федеральный центр политического просвещения Германии. - 
Берлин, 2004. С. 58.


98
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
ва ҳарбий хизматчиларга йўл харажатларини қоплаш тўғрисида”ги Қонунлар
1
эълон қилинган эди. Бу 
қонунлардан ташқари ГФРда давлат муассасалари ходимлари манфаатларини ҳимоя қилиш борасида, 
федерал амалдорларнинг иш вақтлари тўғрисида, федерал амалдорларнинг таътиллари тўғрисида ва 
айрим бошқа масалалар тўғрисида ҳукумат фармойишлари
2
эълон қилинган. Ушбу масалалар рўйхати 
давлат оммавий хизматга қанчалик аҳамият бераётганлигидан далолатдир.
Қуйидаги шахслар:
1
http://bugabooks.com/book/25-gosudarstvennaya-sluzhba/38-2-gosudarstvennaya-sluzhba-frg-predystoriya.html
2
Россия и европейский опыт госслужбы. Доклады Института Европы. – М., 2008. С. 48.
u
давлат билан оммавий-ҳуқуқий “хизмат ва садоқат” муносабатида турган;
u
давлат ва жамият хавфсизлигини таъминловчи муҳим давлат функцияларини адо этадиган;
u
амалдорга лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги маъмурий ҳужжатда қайд қилинадиган оммавий 
хизмат муносабатига эга шахслар амалдор ҳисобланади.
u
лавозимга умрбод тайинланадиган амалдорлар;
u
алоҳида ҳуқуқий кўрсатмалар асосида муайян вақтга лавозимга тайинланадиган амалдорлар;
u
ноаниқ вақтга тайинланадиган амалдорлар. Мазкур гуруҳ энг ижтимоий ҳимояланмаган гуруҳдир. 
Бу гуруҳга тайёргарлик хизматини тугатган ва умрбод лавозимни эгаллашга даъвогар бўлганлар 
киради;
u
синов муддати билан лавозимга тайинланган амалдорлар. Олий таълим муассасасини тамомлаган 
амалдорга синов муддати белгиланади. Одатда, бундай амалдор дастлаб ноаниқ муддатга, сўнгра 
эса синов муддати билан лавозимга тайинланади. Синов муддати муваффақиятли тугагач у (агар 
бунинг учун барча ҳуқуқий шарт-шароитлар мавжуд бўлса) лавозимга умрбод сайланади. Синов 
муддатининг давомийлиги амалдорнинг даражасига боғлиқ бўлиб, у бир йилдан тўрт йилгача 
муддатни ташкил этади;
u
ўз функцияларини касб сифатида эмас, балки вақтинча адо этадиган фахрий амалдорлар. 
Уларнинг фаолияти сайлов асосида, одатда маҳаллий бошқарув доираларида амалга оширилади: 
бу масалан, бургомистр, унинг ўринбосари ва ҳ.к. лавозимлар бўлиши мумкин. Шундай бўлса-
да, умрбод сайланадиган амалдорлар мақоми асосан уларга ҳам тегишлидир. Ҳудди касбий 
амалдорлар сингари улар лавозимга тайинланганликларини тасдиқловчи ҳужжат оладилар.
Федерация, ҳудудлар, жамоалар уюшмаси, жамоалар, шунингдек бошқа оммавий-ҳуқуқий тузилмалар 
муассаса ва ташкилотлар амалдорни лавозимга тайинлаши мумкин. Қонунлар ҳуқуқий мақомига кўра 
амалдорларнинг қўйидаги туркумларини фарқлайди:
Федерал амалдорлар тўғрисидаги Қонуннинг 7-бандида улар мос келиши лозим бўлган шартлар санаб 
ўтилган. Амалдор руҳан ва жисмонан соғлом бўлиши, маъмурий ходим учун зарур бўлган феъл-атворга эга 
бўлиши лозим; миллатига кўра немис бўлиши зарур, Асосий қонунга таянган ҳолда доимо эркин демократик 
тузумни ҳимоя қилиши тўғрисида қасамёд қабул қилиши лозим.


99
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
1
Россия и европейский опыт госслужбы. Доклады Института Европы. N 212.– М., 2008. С. 45.
u
давлат имтиҳонини муваффақиятли топшириш билан ниҳоясига етадиган тизимли, кўп томонлама 
тайёргарлик;
u
лавозимга узил-кесил тайинлашдан олдин синов муддатидан ўтиш;
Амалдорлар тўғрисидаги Федерал қонунга мувофиқ “амалдор алоҳида партияга эмас, балки бутун 
халққа хизмат қилади”. У ўз мажбуриятларини ижтимоий фаровонлик йўлида “одил ва беғараз” адо этиши 
зарур. У ўзининг барча ҳаракатларида эркин демократик тузум асосларига ўз садоқатини намоён этиши, бу 
тузумни ёқлаб чиқиши, “сиёсий фаолиятда мўътадилликка риоя қилиши” лозим. ГФРда амалдорга нисбатан 
“сиёсатдан холи туриш” ёки “партиядан холи туриш” борасидаги талаблар қўйилмаган. Амалда ГФР давлат 
хизматчиларининг каттагина қисми муайян сиёсий қарашларга эга, 40%га яқин амалдорлар эса сиёсий 
партияларнинг аъзоларидир. Устига-устак сиёсий партиялар давлат аппаратига ўз тарафдорларини имкон 
қадар кўпроқ киритишга интиладилар.
Германияда худди кўплаб мамлакатларда бўлганидек “сиёсий амалдорлар” ва “мутахассис амалдорлар” 
ўртасида фарқланиш мавжуд. Сиёсий амалдорлар янги ҳукумат кабинетини ташкил этувчи бошқа партия 
вакиллари ҳукумат тепасига келиши билан ўз лавозимларини тарк этадилар. Амалда ҳукумат алмашганда 
одатда вазирлик ва муассасаларнинг 20% ига қадар раҳбар ходимлари алмашади. Мутахассис амалдорлар 
давлат функцияларини мунтазам адо этадилар. Улар касбий-маъмурий тайёргарликнинг ўта юксак 
савиясига эга бўлишлари лозим ва кўпинча бу борада ўз раҳбарлари – сиёсий амалдорлардан устун 
турадилар. Айнан шулар бошқарув жараёнининг узлуксизлигини таъминлайди.
Мутахассис амалдор гарчи сиёсий партияга мансублик ҳуқуқига эга бўлса-да (амалда 40% га яқин 
амалдорлар сиёсий партияларга мансубдир)
1
, хизмат даврида сиёсий бетарафликка риоя қилишга 
мажбурдир. Аммо давлат хизматида турган сиёсий амалдорлар ҳам ўзлари мансуб бўлган партиянинг 
эмас, балки умумжамият манфаатлари учун хизмат қилишга чорлангандир. Агар амалдор бундестагга 
сайланса депутатлик ваколатлари тугагандан сўнг олдинги лавозимига ёки шунга тенг лавозимга қайтиш 
ҳуқуқини сақлаган ҳолда узоқ муддатли таътилга чиқиши зарур.
Вазирлар ҳам давлат хизмати тизимига мансубдир, бироқ улар қонунда белгиланган маънода амалдор 
эмас. Уларнинг ҳуқуқий мақоми 1953 йилдаги вазирлар тўғрисидаги махсус қонун билан белгиланган. 
Улар хизматчилар эмас, балки мансабдор шахслар ҳисобланади ва сиёсий фаолият билан шуғулланиш 
ҳуқуқига эга.
“Сиёсий амалдор” ўз лавозимида турган бутун муддат давомида сиёсий қарашлари ва ҳукумат 
мақсадларини қўшиб олиб боришга мажбурдир. У ўз ҳуқуқий мақомига кўра “умрбод амалдор” туркумига 
яқин бироқ амалда исталган вақтда ўз лавозимидан сабаблари изоҳланмаган ҳолда вақтинча ёки бутунлай 
четлатиши мумкин. Сиёсий амалдорлар доираси қонунчилик билан белгиланган ҳамда ҳукумат органлари 
олий раҳбариятининг нисбатан кам сонли гуруҳини қамраб олади.
Федерал қонун амалдорга қўйиладиган талабларни санаб ўтган: амалдор немис фуқаролигига эга 
бўлиши, руҳан ва жисмонан соғлом бўлиши, маъмурий ходимга хос феъл-атворга, барқарор моддий 
мавқега эга бўлиши лозим. У Асосий қонунга таянган ҳолда доимо ГФР эркин демократик тузумини ҳимоя 
қилиш борасида қасамёд қабул қилади. Унга ўз мажбуриятларини одил ва беғараз адо этиш юклатилади.
Федерал қонуннинг 15–25-бандларига мувофиқ амалдорлар тўрт даражага: қуйи, ўрта, юқори ва олий 
даражаларга бўлинади.
Амалдорни даражалардан бирига киритиш билан боғлиқ ҳолда унинг бошланғич маълумотини назарга 
олиб унга муайян талаблар қўйилади:


100

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish