ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

нафақага чиқиш 
ҳисобланади. Давлат хизматчиси қонунда белгиланган ёшга тўлиши билан, белгили хизмат муддатини 
адо этганлиги сабабли нафақа олишга ҳақли. Давлат хизматчиси ўз хизмат вазифаларини бажариши 
мобайнида ҳамда унинг давлат хизматидан четлаштирилгандан кейин вафот этса, унинг оила аъзолари 
боқувчисини йўқотганлиги бўйича нафақа олишга ҳақли, унинг белгиланиши тартиби қонунчилик асосида 
амалга оширилади. 
Фуқароларга ёш бўйича нафақа тўлаш шартлари «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 
1993 йил 3 сентябридаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинадиган энг асосий ва 
оммавий нафақа турларидан ҳисобланади. Ёш бўйича нафақа фуқароларга умрбодга тайинланади, ёши 
ва иш тажрибаси эса, мазкур нафақанинг асосий шартларидан ҳисобланади.
Ёш бўйича белгиланадиган нафақа ҳуқуқининг умумий ва имтиёзли шартлари мавжуд.
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи:
эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Имтиёзли шартлар бўйича нафақаларни белгилаш ўз хусусиятларига эга бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддасига биноан, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатларга асосан, алоҳида 
тоифадаги фуқароларга тайинланади.
54 ёшга тўлиб, 20 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган аёллар, ёш бўйича умумий белгиланган 
нафақани имтиёзли равишда 1 йил олдин олиш ҳуқуқига эгадирлар. 
Ёш бўйича имтиёзли нафақа таъминотини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб 
чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш 
тўғрисида»ги 250-сонли Қарорига асосланиш лозим.
Шунингдек, ёш бўйича нафақа тайинлаш ва тўлашнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада 
такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 252-сонли 
Қарори қоидаларига асосланмоғи даркор.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish