ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

Адабиётлар рўйхати:
1. Зуммер Р., Пюлер К.-П. Правовые основы государственной службы в ФРГ. Мюнхен: Брюль, 2001.
2. Основной Закон Федеративной Республики Германия / Федеральный центр политического просвещения Германии. 
Берлин, 2004.


102
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
3. Россия и европейский опыт госслужбы. Доклады Института Европы. N 212. М., 2008.
4. Рюден Е.Ю. Административно-правовое обеспечение службы полиции (милиции) в федеративном демократическом 
государстве в условиях административной модернизации (сравнительно-правовая характеристика ФРГ и РФ): 
Дис. ... канд. юрид. наук. М., 2009.
5. Focused on the Future: Innovations for Administration: The Government’s Programme. Berlin, 2006. 
6. Mayer F. Allgemeines Verwaltungsrecht:Eine Einfuhrung.- Stuttgart- Munchen, 1977.S.15
7. Organisation information stechnickgestutzer Offentlichen Verwaltung. – Berlin, 1981.S.334
8.Preparing Europe’s digital future in 2010 Mid - Term Review. Brussels, 2008.
9.M.Renger. Der ffentliche Dienst. “Verwaltungs organisation” – 1991. № 3 S.13
10. C.Ule. Verwaltungsprozessrecht – Munchen, 1963.S.10
11.http://bugabooks.com/book/25-gosudarstvennaya-sluzhba/38-2-gosudarstvennaya - sluzhba- frg-predystoriya.html
Франция
5.2.
Агар француз манбаларига ишониладиган бўлса давлат хизматини давлат, маҳаллий жамоалар ва 
уларнинг маъмурий муассасаларида хизматда турган кишилар мажмуи сифатида тушуниш лозим. Шундай 
қилиб, “давлат хизматчилари” тушунчаси ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларида хизмат қилувчи 
барча кишиларни бирлаштиради. Худди бошқа мамлакатларда (ва бинобарин бошқа тилларда) бўлганидек, 
давлат хизмати расман “ижтимоий хизмат” деб аталади.


103
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Францияда оммавий юридик шахс сифатидаги давлатнинг барча хизматчилари давлатнинг ҳам 
пойтахтда, ҳам ундан ташқаридаги қонунчилик, ижроия, суд органларида ишловчи хизматчилари давлат 
хизматчиларидир. Давлат хизматидан ташқари 1984 йилдаги Қонун билан алоҳида йўлга солинадиган 
маҳаллий жамоаларнинг оммавий хизмати ҳам таъсис этилган.
1
Ҳар бир оммавий юридик шахс – мустақил 
иш берувчи бўлганлиги боис, унинг хизматчилари ҳуқуқий мақомида ўзига хосликлар мавжуд. Давлат ва 
маҳаллий ҳамжамоалар хизматчиларининг деярли ярми оммавий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида 
хизмат қилади. Сонига кўра улардан кейинги ўринни почтачилар ва йўл хизматчилари полиция ва армия 
эгаллайди. Соф бошқарув хизматлари орасида фақат молия хизматлари кўп сонли хизматчиларга эга 
бўлиб, булар асосан солиқчилар ва бухгалтерлардир.
Давлатнинг штатда турувчи хизматчилари доимий лавозимларга эга. Уларнинг мавқеи барқарордир. Улар 
маъмурият томонидан бўладиган ўзбошимчаликлардан кафолатланган ҳамда қонуннинг алоҳида ҳимояси 
остида турадилар. Хусусий сектордан фарқли ўлароқ давлат хизматида ишга ёллаш ва иш шароитлари 
тўғрисида жамоавий ҳамда хусусий шартномалар тизими амал қилмайди. Давлат хизматчилари мақомининг 
аксарият саволлари қонунлар билан тасдиқланадиган уставлар (статутлар) билан ҳал қилинади.
Барча давлат хизматчилари икки катта туркумга бўлинади. Булардан биринчисини давлат маъмурияти, 
шунингдек маҳаллий ҳамжамоалар ва оммавий муассасаларнинг фуқаролик хизматчилари (шу жумладан 
ўқитувчилар ва шифокорлар) ташкил этади; иккинчи гуруҳ ҳарбий хизматчилар, судлар ва парламент 
ходимларидир.
Биринчи туркум хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми 1983–1986 йиллардаги тўрт қонунда
2
келтирилган 
давлат ва маҳаллий ҳамжамоалар хизматчиларининг умумий устави билан бошқарилади. Ушбу устав 
ҳаракати ҳарбий хизматчилар, парламент ва суд хизматчиларига, оммавий савдо-саноат корхоналари 
ходимларига тегишли эмас, чунки улар ўз махсус уставларига эга.
Хавфсизликни таъминловчи хизмат ходимлари: полиция, жазолаш муассасалари, авиадиспетчерлар, 
фуқаролик авиациясининг айрим хизматлари, ички ишлар вазирлиги алоқачилари ҳам махсус уставларга 
эга. Мазкур хизматларнинг амалдорлари Умумий устав таъсири остидан қисман чиқарилган. Улар, масалан, 
иш ташлаш ҳуқуқига эга эмас, аммо бир қатор моддий имтиёзларга эга.
Маҳаллий ҳамжамоалар, арзон турар жойлар тақсимловчи оммавий хизматлар ва оммавий 
касалхоналар ходимлари ҳам кўп жиҳатдан умумий уставга ўхшаш бироқ ўзига хосликларига эга бўлган 
ўз уставларига эга.
Давлат хизматчилари сўзнинг кенг маъносида турли йўналиш ва даражага эга давлат муассасаларида 
ишловчи шахслар сифатида белгиланади. Давлат хизматчиларининг умумий сони 4 млн кишига яқинни 
ташкил этади; буларнинг – 2/3 давлат хизматида, 1/3 – маҳаллий жамоаларда хизмат қилади. Давлат 
хизматчиларининг деярли ярми таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида хизмат қилади. Булардан 
50% га яқини аёллардир.
3
Улар ижтимоий ҳимоя ва таълим тизимида кўпроқ ҳамда маҳаллий техник 
хизматларда анча камроқдир. Аксарият аёллар тобе лавозимларда ишлайди; давлат хизматчиларининг 
қуйи туркумида улар эркакларга нисбатан анча кўпдир.
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми (ҳарбий хизматчилар, судлар ва парламент ходимлари 
бундан мустасно, улар учун алоҳида қоидалар мавжуд) давлат ва маҳаллий жамоалар Умумий устави 
(статут) деб аталувчи ҳужжат билан йўлга солинади. Бу ҳужжат 1983–1986 йилларда қабул қилинган 
4 қонундан: давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги; марказий давлат хизмати 
1
Государственная служба и государственные служащие во Франции. – М.: 1994. С.85
Местная государственная служба во Франции – М.: 1993
2
Государственная служба и государственные служащие во Франции. – М.: 1994. 
Местная государственная служба во Франции – М.: 1993
3
Салон С. Государственные служащие во Франции: Вопросы правового статуса / Чиновник. - 2001. - № 4 (14). - http://
chinovnik.uapa.ru/modern/article.php?id=123


104
тўғрисидаги; маҳаллий давлат хизмати тўғрисидаги; касаллик давридаги давлат хизмати тўғрисидаги 
қонунлардан иборат. Кейинчалик устав қатор янги қонунлар билан тўлдирилди ва аниқлаштирилди. Алоҳида 
муассасалар ва давлат хизматчиларининг алоҳида туркумлари: полиция, ёнғин муҳофазаси, ҳавода юк 
ташиш тизими ва бошқалар учун алоҳида уставлар (статутлар) мавжуд.
1

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish