ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


) ходимларни танлаш, ўқитиш ва илгари суришни бошқариш; 2)



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

1)
ходимларни танлаш, ўқитиш ва илгари суришни бошқариш;
2)
ҳуқуқий меъёрлар бузилиш ҳолатларини суриштириш; 
3)
бундай бузилишлар бўйича қарорлар чиқаришни адо этиш топширилди. 
Булардан ташқари 1978 йилдаги Қонун
1
ходимлар ишини йиллик баҳолашдан ўтказишни кўзда тутди, 
мукофотлашни кенгроқ қўллаш йўли билан хизматчиларни рағбатлантишни кенгайтирди ва хизматчиларнинг 
янги гуруҳини – Катта раҳбарлар хизматини яратди. Фуқаролик хизмати бўйича кўп сонли ва ўта батафсил 
ҳуқуқий меъёрлар, асосан, АҚШ қонунлари Тўпламининг кодификациялаштирилган бешинчи қисмида 
жойлашган.
АҚШдаги давлат хизматчилари туркуми ҳам давлат-ҳукумат ваколатларини амалга ошириш билан 
боғлиқ мансабдор шахсларни ва ёрдамчи-техник ходимларни, ҳам ёлланма ходимларни (шу жумладан, 
давлат ўқув муассасаларининг ўқитувчилари, давлат корхоналарининг ва коммунал хизмат соҳалари 
ишчилари) ўз ичига олади. АҚШда кенг маънода меҳнати учун федерация, штат ёки ҳукумат маҳаллий 
органи бюджетидан маош оладиган ҳар бир шахс “давлат хизматчиси” (“government employee”) ёки 
“ижтимоий сектор хизматчиси” («public employee») ҳисобланади. Бинобарин, америка адабиётида кенг 
қўлланиладиган “фуқаролик хизмати” (“civil service”), “оммавий хизмат” («public service»), “ҳукумат хизмати” 
(«government service») атамалари кўпинча синоним сифатида ишлатилади.
Айни вақтда Америкадаги махсус адабиётларда қатор ҳолатларда касбий алмашмайдиган амалдорлар 
туркумини қамраб олувчи “фуқаролик хизмати” асосида алмаштириладиган давлат амалдорларининг 
олий тоифасини англатадиган “ҳукумат хизмати” тушунчалари фарқланади. Ушбу барча атамалар ўзбек 
тилига “давлат хизмати” тарзида таржима қилинади ва мамлакатимиздаги адабиётда айнан шу атама 
қўлланилади.
Америкача давлат хизматига давлат бошқарувининг федератив шакли, бошқарувнинг президент шакли, 
ҳокимиятлар тақсимланишининг “бир-бирини тийиб туриш ва мувозанатлар” конституциявий тамойиллари 
ҳамда жамиятни сиёсий ташкил этишнинг бошқа ўзига хосликлари катта таъсир ўтказган.
АҚШ давлат қурилишининг федерал шакли марказий ижроия аппарати ва штатлар, графликлар 
ҳамда муниципалитетлар функцияларининг чегараланишини олдиндан белгилаб берди. Штатларнинг 
мустақиллиги XVIII аср охиридаёқ рад этилганлига қарамасдан Америка ижтимоий-сиёсий ҳаётида штатлар 
доимо шунчаки маъмурий-ҳудудий бирликларга нисбатан доимо аҳамиятлироқ ролни ўйнаб келган.
Конституцияда жойларда давлат хизматини ташкил этиш борасида сўз юритилмагани боис штатлар 
ва маҳаллий органлар бошқарув аппаратидаги амалдорлар фаолиятини ташкил этиш штатлар ҳукумати 
1
Kahn R. et al. Americans Love Their Bureaucrats//Bureaucratic Power in National Policy Making. Boston, 1986.


117
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
ва маҳаллий бошқарувга тегишли ҳуқуққа айланди. Федерал бюджетдан молиялаштириладиган штатлар 
ижроия органлари шахсий таркибининг хизмат фаолияти унинг айрим турларини истисно қилганда федерал 
қонунчилик томонидан йўлга солинмайди. Ҳокимият маҳаллий органларининг иши аксарият ҳолларда штат 
ҳукуматидан мустақил равишда амалга оширилади.
Бунинг натижасида юридик нуқтаи назардан АҚШда ягона давлат хизмати мавжуд эмас. У маъмурий-
ҳудудий тамойилга кўра кўп сонли мустақил тизимларга ажратилгандек туюлади, бу эса АҚШда 185 мингга 
яқин маъмурий-ҳудудий бирликлар мавжудлиги сабабидан унинг тузилишини ўта мураккаблаштириб 
юборади. Бундан ташқари ҳуқуқий нуқтаи назардан энг муҳим бўлган федерал фуқаролик хизмати ўз 
навбатида ҳуқуқий асоси фақат қисман мос келадиган маъмурий-бошқарув тузилмалари аралашмасидан 
иборат. Мустасно федерал хизматлар деб аталувчи хорижий хизмат (ФБР), МРБ (ЦРУ) ва ҳокозолар сингари 
хизматлар ҳам мавжуд.
1
Барча федерал хизматчилар фуқаролик хизматчилари жумласига кирмайди. Қуйидагилар: “Ҳукумат 
хизматида” турган мансабдор шахслар, яъни янги сайланган президент томонидан алмаштириладиган 
департаментлар ва муассасалар раҳбарлари; ҳарбий хизматчилар; ҳукумат органларининг танловсиз 
тартибда қабул қилинадиган хизмат кўрсатувчи ходимлари; хизматчиларнинг айрим бошқа туркумлари 
фуқаролик хизматчилари эмас. Асосан юқорида номлари келтирилган бошқармалар ва кенгаш 
юрисдикцияси остидаги хизматчиларгина фуқаролик хизматчиларига мансубдир. 1988 йилда булар 60%ни 
ташкил этган. АҚШда мажбуриятлар ва жавобгарликнинг нисбатан мураккаблигига боғлиқ ҳолда ишлар ва 
лавозимларнинг батафсил таснифи мавжуд бўлиб меҳнатга иш ҳақи тўлаш шунга чамбарчас боғлиқдир. 
Ходимларни бошқариш бўйича бошқарма юрисдикциясига кирувчи хизматчилар 18 тоифага (босқичга) 
бўлинган.
2
Уларнинг маошини хусусий сектордаги тегишли меҳнатга тўланадиган иш ҳақига қиёслаш 
мумкин. Олий раҳбарлар хизмати учун танлаш, рағбатлантириш, илгари суриш, ишдан бўшатиш ва нафақа 
таъминотиннг ўзига хос тартиби мавжуд. 
Хизматчиларни бошқариш бўйича бошқарма амалга оширади. Ёш бўйича деярли чеклашларсиз ва ҳар 
қандай босқичга хизматга киришга рухсат этилади. Бошқарма ўзи белгилаган дастур бўйича имтиҳонлар 
ўтказади ва маъмурий судларга даъвогарлардан имтиҳон олади. Янада юқорироқ тоифага кўтарилиш учун 
ҳам хизматчи имтиҳон топшириши лозим.
Бошқарма хизматчиларни ўқитиш ва малакасини оширишга жавоб беради. У хизматчилар ишини 
йиллик баҳолаш услубиятларини ишлаб чиқади ва департаментлар ҳамда муассасалар томонидан 
баҳолаш ўтказилишини назорат қилади. 1988 йили барча федерал хизматчиларнинг деярли 97%и ўз 
касбий салоҳиятларини баҳолашдан ўтган. Баҳолаш муассасаларнинг раҳбарлари ва уларнинг ижрони 
текшириш бўйича ўзига хос кенгашлари томонидан ўтказилади. Хизматчининг мартабаси ва маоши ҳажми 
тартиби баҳолаш натижаларига боғлиқ. Меҳнати ижобий баҳоланган хизматчиларга (бироқ ходимларнинг 
ярмидан кўпига эмас) мукофот берилиши лозим. У йилига бир марта ягона қийматда (чегирмаларнинг бир 
қисмидан озод этилган ҳолда) тўланади.
Барча хизматчилар касаллик бўйича ижтимоий таъминот тизимидан фойдаланадилар. Улар кексалик 
(50 ёшдан бошлаб) ва ногиронлик бўйича нафақага чиқиш ҳуқуқига эгалар. Шунингдек, улар ўз касаба 
уюшмаларини тузишлари, маъмурият билан жамоавий шартномалар тузишлари, уларнинг манфаатларига 
тегишли қарорларни қабул қилишда иштирок этишлари мумкин. Бироқ уларнинг иш ташлаш ҳуқуқлари 
чекланган. Хизматчиларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳам чекланган, чунки улар сиёсий жиҳатдан бетараф 
бўлишлари лозим. Олий раҳбарлар учун хизматда туришда алоҳида имтиёзли шароитлар кўзда тутилган. 
Бундай раҳбарларнинг сони ҳаммаси бўлиб 11 мингга яқиндир. Булар учун тоифаларга ажратиш мавжуд 
эмас, Лавозимга тайинлаш ва муассасалараро жой алмаштириш фақатгина уларнинг меҳнати раҳбар 
томонидан баҳоланиши орқали амалга оширилади. Улар учун малака оширишда, таътилларда, нафақа 
таъминотида имтиёзлар мавжуд.
1
Государственная служба в цифрах - http://www.xserver.ru/user/gossls/2.shtml

Государственная служба США – www. 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish