114
(ижтимоий таъминот агентлиги) 60 000дан ортиқроқ хизматчига эга бўлган бўлса, айрим кичикроқ
агентликларди 100 тадан камроқ хизматчи мавжуд эди. Ҳажмларида (ва функцияларида) шунчалик катта
фарқ бўлишига қарамасдан агентликлар учун айнан бир хил қоидалар мавжуд эмас. 1993 йилдан сўнг
яна йигирмата хизмат (28 000 дан кўпроқ амалдор) агентлик мақомига эга бўлиш учун танловга қўйилди,
уларнинг энг каттаси – 10 000 хизматчига эга бўлган суд хизмати 1995 йилнинг апрелига келиб шундай
мақомни қўлга киритди.
1
Агентликларнинг бош бошқарувчиларини тайинлашда муҳим янгиликлар пайдо бўлди. Улар уч ёки беш
йилга шартнома асосида, аксарияти эса очиқ танлов натижасида тайинланиб, ўтмишда давлат хизматига
алоқадор эмас эди.
1991 йилда Фуқаролик хартияси қабул қилинди, унда ҳукумат ижтимоий хизматлар ишини яхшилашга
ва уларни истеъмолчига йўналтиришга ваъда берди. Шундан сўнг хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим
сингари соҳаларда янада юксакроқ натижаларга эга бўлиш режаси тузилган эди.
Марказлашган менежмент аппаратини ишлаб чиқишдаги сўнгги қадам 1993 йилнинг май ойида
ижтимоий хизматлар ва фан муассасасини ташкил қилиш бўлди. Унга ҳукумат вазири раҳбарлик қилади
ва унда 1200 дан ортиқроқ амалдор ишламоқда. Қатор бўлимлар, шу жумладан самарадорлик бошқармаси,
Фуқаролик хартияси бошқармаси, шунингдек уч агентлик ва давлат хизмати коллежи мазкур муассаса
таркибига киради. Давлат хизматига “бозор синовидан”, лозим бўлган агентликларни яратиш воситасида
хусусийлаштириш ва тижоратлаштириш унсурларини жорий этилиши Буюк Британияда мухолиф партиялар
томонидан баҳслар ва танқидга сабаб бўлмоқда. Шу билан бир вақтда амалда агентликлар устидан
парламент назоратининг ўрнатилганлиги анча самарали ҳисобланади.
Маҳаллий кенгаш хизматчилари, асосан, турли касб вакилларидан ёлланади, улар шартнома
асосида ишга олинади ва аксарият ҳолларда бутун ҳаёти даврида шу ерда меҳнат қилади. Ўз соҳасининг
мутахассислари, одатда, энг масъул лавозимларга тайинланади.
Хизматчилар бутун таркибининг иши ҳар йили раҳбарият томонидан баҳоланиши лозим. Хизмат мақоми
талабларига боғлиқ ҳолда ҳар бир алоҳида ҳолатда ўқиш заруратини аниқлаш баҳолашнинг энг муҳим
якунларидандир.
Фуқаролик хизматчилари ва ижтимоий секторнинг барча хизматчиларини ўқитишга келганда эса, Буюк
Британияда ишчиларнинг малакасини оширишга амалий урғу берилмоқда. Ҳар бир вазирликда тайёргарлик
ва кўникмалар бўйича тегишли бўлим, махсус ходимлар ва менежерлар мавжуд: мазкур муассаса учун
тайёрланган дастурлар бўйича ишловчи курслар фаолият кўрсатади. Ўқишга қатнаб ёки сиртдан билим
олиш мумкин. Ходимларнинг айрим тоифалари (энг аввало ёш ходимлар) бўш кунлар берилиши ва ҳ.к.
шаклида муайян имтиёзларга эга.
Маҳаллий кенгашларда ходимларни ўқитиш зарурати ҳокимиятнинг барча босқичлари ва соҳалари
вакилларидан иборат бўлган марказий ўқув маслаҳат гуруҳи ёрдамида белгиланади. Ҳокимиятнинг
маҳаллий органи зарур деб ҳисобланган ўқишнинг барча харажатларини кўтаради.
Фуқаролик хизматчиларидан фарқли ўлароқ маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув хизматчилари билан
ёлланиш шартномаси тузилади, унга риоя қилмаслик суд аралашувига олиб келиши мумкин.
2
Айрим
ходимларни ёллаш тегишли вазирликлар розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. Маҳаллий
бошқарувнинг барча органларида таркиби маъмурият ва хизматчиларнинг тенг сонидан ташкил топган
миллий ва маҳаллий бирлашган кенгашлар томонидан ишлаб чиқилган хизматчилар меҳнатига ҳақ тўлаш
ва бир хил меҳнат шароитларининг ягона шкаласи мавжуд. Маҳаллий бошқарув хизматчиларининг нафақа
ҳуқуқи қонунчилик томонидан тўла йўлга солинган.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
1
Зенков М.Ю. Зарубежный опыт управления: Государственная служба: Учебное пособие. — Новосибирск: НГАУ, 2004,
С 21.
Do'stlaringiz bilan baham: