ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
кенгаши давлат хизматчиларига сайлов ҳуқуқини амалга оширишдан ташқари ҳар қандай сиёсий 
ҳаракатларни тақиқлаши мумкин.
Давлат мансабдор шахсларини “алоҳида хизматга” мансуб қилувчи жиҳат бу уларнинг ишга имтиҳонсиз 
тайинланиши, маошни “оддий хизмат”да банд бўлган хизматчилар учун белгиланган маошлар стандарт 
шкаласига боғлиқ бўлмаган ҳолда олишларидир.
Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонунда “алоҳида хизматда” турувчи мансабдор шахслар доираси 
аниқ белгиланган. Буларга “оддий хизматни” ўтишни белгиловчи кўрсатмалар ва ҳуқуқий меъёрлар тегишли 
эмас. “Алоҳида хизматга” мансублар: бош вазир, вазирлар ва Ходимлар иши бўйича кенгашга ҳамда 
Тафтиш кенгашига раҳбарлик қилувчи маслаҳатчилар, маҳкама бош котиби ва унинг ўринбосарлари бош 
вазир умумий масалалар бўйича котибияти бошлиғи ўринбосари, маҳкама қонунчилик бюроси бошлиғи, 
парламентдаги вазир ўринбосарлари, бош вазир, вазирлар ва маҳкама бош котибининг шахсий котибларидир. 
Бундан ташқари парламент томонидан сайланадиган ёки парламентнинг икки ёхуд бир палатаси томонидан 
тасдиқланадиган барча давлат мансабдор шахслари; Император саройи бошқармасининг бошлиғи ва айрим 
амалдорлари “алоҳида хизматда” деб ҳисобланади. “Алоҳида хизматда” турганлар гуруҳига шунингдек 
фавқулодда ва мухтор элчилар, оддий элчилар, хорижга юбориладиган ҳукумат делигацияси аъзолари 
ҳамда Япония фанлар академияси аъзолари, судьялар, мудофаа бошқармаси хизматчилари, парламент 
депутатлари котиблари ва бошқалар киради.
Япон қонунчилиги меҳнатига давлат бюджетидан ҳақ тўланадиган, турли ижтимоий ишларда (кўпроқ 
коммунал хўжаликларда) фойдаланиладиган кунбай ишчиларни “алоҳида хизматда” турган ишчилар деб 
ҳисоблайди. Кунбай ишчилар “алоҳида хизматдаги” кишилар туркумига киритилишидан асосий мақсад – 
уларга нисбатан давлат хизматчиларининг имтиёзларини ва моддий таъминотини қўлламасликдир.
Давлат хизматчиларини маъмурий жазога ҳам уларнинг хизматдаги бошлиқлари, ҳам Ходимлар иши 
бўйича кенгаш тортиши мумкин. Маъмурий жазога тортиш учун қуйидагилар асос бўлади:
u
давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун ва Ходимлар иши бўйича кенгаш қоидаларининг 
бузилиши;
u
лавозим мажбуриятларини бажармаслик;
u
“бутун халқ хизматкори” сифатида давлат хизматчисига иснод келтирадиган қилмишларни содир 
этиш.
Маъмурий жазонинг асосий турлари: лавозимдан бўшатиш; бир кундан бир йилга қадар (бу давр учун 
давлат хизматчиси одатда маош олмайди) эгаллаб турган лавозимидан четлаштириш; лавозим маошидан 
(бир кундан бир йилга қадар даврга маошнинг учдан бирига қадар) ушлаб қолиш; ёзма ҳайфсан (танбеҳ) 
беришдир.
Давлат хизматчиси ўзига нисбатан чораларга “бўйсунмаслиги тўғрисида” юқори турувчи маъмурий 
раҳбарларга, шунингдек Ходимлар иши бўйича кенгашга ариза йўллаган ҳолда ҳуқуқларини тиклаш 
борасида мурожаат қилиши мумкин. Ариза танбеҳ берилаётган ҳаракат содир этилганлиги тўғрисида ёзма 
билдириш (тасдиқ) олинганидан сўнг 60 кун давомида берилади. 
“Бўйсунмаслик тўғрисидаги” ариза келиб тушиши билан Ходимлар иши бўйича кенгашнинг шикоятлар 
бошқармаси ходимлари ишни суриштиришга киришади, бу ошкора амалга оширилади. Юқорида келтирилган 
аризани берган давлат хизматчиси оғзаки суриштирувда шахсан иштирок этиши ёки ўз адвокатини юбориши 
мумкин; у гувоҳлар, ҳужжатлар ва исботлар келтириш ҳуқуқига эга. “Бўйсунмаслик тўғрисидаги” аризани 
кўриб чиқиш тартиби кўп вақт олади ва энг муҳими, катта моддий харажатларни (адвокатга ва ҳ.к.) талаб 
қилади. Шунинг учун амалда олий ва ўрта бўғиндаги давлат хизматчилари Ходимлар иши бўйича кенгашга 
бундай ариза билан мурожаат қилади. Дастлабки суриштирув босқичида шикоятлар бошқармаси ходимлари 


127
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
давлат хизматчиси ва унинг маъмуриятини яраштириш борасида воситачилик хизматлари кўрсатади. 
Агар можоро бартараф этилмаса Ходимлар иши бўйича кенгаш “бўйсунмаслик тўғрисидаги” ариза бўйича 
қарор қабул қилади.
Агар Кенгаш ариза билан мурожаат қилган давлат хизматчиси фойдасига қарор қабул қилса, Давлат 
хизматчилари тўғрисидаги қонунга мувофиқ суриштирув мавзуси бўлган маъмурий жазо бекор қилинади, 
шунингдек, хизматчига нисбатан йўл қўйилган адолатсизликни бартараф этиш борасида (масалан, 
ишдан адолатсиз четлатилганлик даври учун унга маош тўлаш борасида кўрсатма берилади) чоралар 
кўрилади.
Кенгаш томонидан давлат хизматчиларининг аризалари бўйича қабул қилинадиган қарор қатъийдир 
ва фақат Кенгашнинг ўзи томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Давлат хизматчилари тўғрисидаги 
қонунга мувофиқ (92-модда) “бўйсунмаслик тўғрисидаги” аризанинг Ходимлар иши бўйича кенгашда кўриб 
чиқилиши аризанинг судда кўриб чиқиш имкониятини рад этмайди. Аммо бунга фақат иш Ходимлар иши 
бўйича кенгашда кўриб чиқилгандан кейингина йўл қўйилади.
Адабиётлар рўйхати:
1. Конституции зарубежных государств. – М.: Изд-во “БЕК”, 1996. 
2. Закон о государственных публичных должностных лицах (№ 120 - 1947 г.) // Государственная служба в 
странах основных правовых систем мира. Нормативные ак-ты / Под ред. А.А. Демина.– М., 2001. Анисимцев Н. 
Центральный аппарат административно-государственного управления современной Японии/ Н. Анисимцев//
Проблемы Дальнего Востока, 2003, №5.
3. Базилевский И. А. Вопросы государственной службы Японии.//Бюллетень Министерства юстиции РФ, № 6, 
1999.
4. Иванов В. П. Реформирование государственной службы: вопросы и перспективы. //Журнал российского права, 
№5, 2003, 
5. Илышев А.Кадровый баланс японских чиновников/А. Илышев//Служба кадров,2002.-№11.
6. Литвинцева Е.А. Государственная служба в зарубежных странах. М.: Изд-во РАГС, 2003.
7. Панов А.Н. Японская дипломатическая службы. М., 1998.
8. Саханова А.Н. Новая парадигма государственного управления «Good Governance»: пример Японии как перспектива 
для стран СНГ//Менеджмент в России и за рубежом.-2004.-№1.
9. Фатхутдинов Р. Опыт Японии: инновации и развитие//Управление персоналом.-1999.-№10.
10. Чиркин В.Е. Конституционное право зарубежных стран: Учебник.- 4-е изд.- перераб. и доп.-М.:Юристъ,2005.
11. Чубинский В.В. Государственное управление и государственная служба за рубежом: Курс лекций/под общ. ред. 
Проф. В.В.Чубинского. -СПб.: изд-во «Образование - культура»; изд-во СЗАГС,1998.
12. Kubota A. The Political Influence of the Japanese Higher civil service// Japan Quarterly – Tokyo. V.28.1981. № 1 Р.46 
13. Statistical Handbook of Japan- 1996. 
14. http://www.allbest.ru/



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish