ЎҚув қЎлланма ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви


V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА Сингапур 5.6



Download 3,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/125
Sana23.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#181982
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
un uzb Civil Service

128
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Сингапур
5.6.
Сингапурдаги давлат хизмати расман 1955 йилда ташкил этилган, аммо аслида унинг тарихи 1819 
йилда инглизлар томонидан Сингапурга асос солинганидан бошланган. Британия мустамлака империяси 
доираларида маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқининг қўлга киритилиши, 1965 йилда мустақилликка 
эришилиши давлат хизмати ташкил этилишига жиддий таъсир кўрсатмади. 1990 йилдан сўнг дастлабки 
бош вазир тартиботи ўрнига демократик тарзда шакллантирилган Ли тартиботи келгандан сўнг айрим 
жиддий ўзгаришлар юз берди. Дастлаб давлат хизмати сонига кўра унча катта бўлмаган ва анъанага кўра 
ҳар қандай давлат хизматига хос бўлган кундалик бошқарув функцияларини бажарган.
1
Давлат хизмати ўз ичига: президент, бош вазир, 14 вазирлик ва 26 доимий қўмиталар хизматларини 
олади. 15 вазирликда (агар бош вазир идораси қўшиб ҳисобланса) ишловчи хизматчиларнинг сони 65 000 
кишини, қўмиталардагилар сони эса 49 000 кишини ташкил этади. Мазкур қўмиталар муайян функцияларни 
адо этиш учун парламент ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган мустақил давлат агентликликлари 
тарзида тавсифланади. Давлат вазирликларининг юридик имтиёзлари уларга тегишли эмас, бироқ 
улар катта мустақиллик ва мослашувчанликка эга. Булар давлат хизматининг ўтмиши бўлганлиги боис 
мазкур қўмиталарга ишга қабул қилиш ва ходимларни илгари суриш билан Давлат хизмати комиссияси 
шуғулланмайди, аммо уларда хизмат муддати ва шартлари бошқачадир. Уларнинг ҳисоботлари Сингапур 
Бош аудитори томонидан текширилади. Доимий қўмиталар давлат хизмати иши ҳажмини камайтиришга 
ёрдам берди.
Сингапур давлат хизмати фаолияти асосида 10 тамойил қарор топгандир. Сингапур давлат хизматининг 
муваффақияти ва мукаммаллиги шундан иборатки, ушбу тамойиллар ва амалий ҳаракатлар ягона мажмуага 
бирлаштирилган ҳамда булар тегишли захиралар, пухта ўйланган режалаштириш, қатъий интизом ва ҳар 
томонлама кўрсатмалар билан қўллаб-қувватланади. Ўзаро алоқалар ва изчил ижро Сингапур тизимининг 
муҳим унсурларидандир.
1
Государственная служба в зарубежных странах. – М.: Юристъ, 2007. – 240 с.
Конституционное (государственное) право зарубежных стран. Учебник. – М.: Бек, 2003. – 427 с.


129
ДАВЛАТ ХИЗМАТИ
Илк бор инглизлар томонидан тамойил сифатида жорий этилган меритократия мамлакат раҳбарияти 
хизматда кўтарилиш инсоннинг салоҳиятига боғлиқ эканига урғу бера бошлаган 1959 йилда кенг 
тарқалди.
Давлат истиқболли ўқувчиларни эрта ёшданоқ аниқлаб олади, кузатиб боради ва уларнинг бутун ўқиши 
давомида рағбатлантириб боради. Улар университетларга кириш учун нафақалар олади, айримлари 
хорижга кетади. Ўз навбатида умидбахш ўқувчилар тўрт-олти йил давомида ҳукуматга ишлаб бериш 
мажбуриятини олади, булардан айримлари эса Халқ ҳаракати партиясига (ХҲП) киришга жалб қилинади. 
1991 йили бўлиб ўтган умумий сайловлар чоғида ХҲП 11 янги номзодларидан 9 киши давлат хизматидан, 
2 киши хусусий сектордан эди. 1997 йилги умумий сайловлар чоғида 24 янги номзоддан 15 киши давлат 
хизматидан ва 9 киши хусусий сектордан бўлган. Масалан, энг яхши ва иқтидорли кишилар давлат 
хизматига киради. Сингапурдаги давлат билан боғлиқ компанияларга эса ушбу инсоний захираларга йўл 
очиқ. Ҳақиқатан ҳам олий тоифадаги айрим амалдорлар ана шундай компанияларда бошқарув аъзоларидир 
ва уларда доимий асосда ишлашга жалб қилиниши мумкин.
1
Давлат хизмати сиёсий аралашувдан ҳимояланган. Рақобатбардош маош истеъдодли хизматчилар 
хусусий сектордаги маошга учмаслига гаровидир. Сингапурча меритократиянинг энг ғаройиб жиҳати унинг 
сиёсий етакчиларга ҳам тегишли эканидир. Сингапур ҳукуматида истеъдодли кишилар кўп. Етакчиларнинг 
биринчи авлоди давлат тепасига келганда мерократия яхши давлат асоси бўлиб хизмат қилди.
Сингапурдаги давлат хизмати Осиёдаги энг самарали давлат хизматларидан бири ҳисобланади. Бу 
самарадорлик амалдорларнинг қатъий интизомга эгалиги, тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги, порахўрлик 
даражасининг пастлиги, меритократия тамойиллари асосида энг салоҳиятли номзодларнинг ишга олиниши, 
аъло тайёргарлик, тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини яхшилаш мақсадида мунтазам ўтказиладиган 
кампанияларнинг; мамлакат сиёсий етакчилари томонидан қўйиладиган юксак талабларнинг, мукаммалликка 
тинимсиз интилиш натижасидир. Амалдорлар зарурий аппаратуралар ва ҳатто Сингапурнинг иссиқ ва нам 
иқлимида зарур бўлган кондиционерлар билан таъминланади. Ҳукумат сиёсатини ҳаётга самарали татбиқ 
этилиши, шунингдек, мамлакат ҳудудининг кичиклиги; пухта режалаштириш ва келажакда пайдо бўлиши 
мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўришга; мамлакат ҳукумати кўплаб йиллар давомида қозонилган 
яхши обрўга эгалиги бу эса унинг ҳукумат тепасида туришини янада қонунийлаштирганлигига; тегишли 
захираларнинг тақдим этилишига; маърифий тадбирлар ва ошкоралик воситасида эришиладиган ижтимоий 
қўллаб-қувватлашга; автомобил сотиб олиш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган қатъий шартлар сингари 
кескин, бироқ зарурий чораларни ҳазм қила олган халқнинг интизомига ҳам боғлиқдир. Давлат хизматининг 
самарадорлиги ва таъсирчанлиги аниқ натижаларга интилиш билан ҳам изоҳланади.
Давлат хизмати аҳолининг шикоятларига зийрак муносабатда бўлади ҳамда газета ва журналларга 
хатлар кўринишида келадиган, сайловчилар билан учрашувларда ёхуд ҳар ҳафта “халқ билан учрашув” 
ўтказадиган, шунингдек, ўз сайлов округларини айланиб чиқадиган вазирларга ва парламент аъзоларига 
бевосита баён қилинадиган илтимосларига қулоқ солади. Бундан ташқари фуқароларнинг мурожаатлари 
учун e-mail, телевизион ва радиоканаллардан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир вазирликда иш сифатини 
яхшилаш бўлими мавжуд. Вазирлар матбуотда эълон қилинадиган шикоятларни ўқиб чиқади, амалдорлар 
эса бундай хатларга улар эълон қилинганидан сўнг бир неча кун ичида батафсил жавоб беришлари лозим. 
Аҳоли эндиликда саводхон ва давлат хизматидан кўп нарсалар умид қилмоқда. Давлат амалдорларининг 
маоши бозор асосида ҳисоблаб чиқарилганлиги боис уларнинг хизмат сифатлари ҳам хусусий секторда 
кўрсатиладиган хизматлар сифатидан паст бўлмаслиги лозим.
Давлат хизмати бетараф ва сиёсатга жалб қилинмаган. Давлат хизматчилари иш ташлаш ҳуқуқига 
эга эмас, чунки уларнинг иши ҳаётий муҳим хизмат ҳисобланади. Бетарафликнинг бу анъанаси 
британияликлардан мерос қолган ва сиёсий ўзгаришлар вақтида давлат хизмати ишининг ворислилигини 
таъминлайди. Бетарафлик тақдим этилаётган хизматлар сифати пасайишини ёки аҳолига хизмат кўрсатиш 

Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish