125
ДАВЛАТ
ХИЗМАТИ
келмайди. Имтиҳон топширганлар алоҳида рўйхатга киритилади ва ундан тегишли муассаса ўзига керакли
ходимни танлаб олади. Лавозимга тайинлаш ёки лавозимда кўтарилиш, одатда, синов муддати (олти ойдан
кам бўлмаган) билан юз беради, бу муддат тугагач, натижалар яхши бўлса расман лавозимга тайинлаш
амалга оширилади.
Давлат хизмати бўйича юқорига кўтаришда кадрлар бўйича тузилмаларнинг доимо диққат назарида
турадиган ҳам хизматчининг иш стажи, ҳам ишчанлик сифатлари ҳисобга олинади. Ходимнинг иши ҳар
йили унинг бевосита раҳбари (вазирликдаги бўлим бошлиғи) томонидан баҳоланади, у тегишли хулосани
(ҳисоботни) тасдиқлаш учун департамент директорига юборади. Агар директор хулосадаги ходим
фаолиятига берилган баҳога рози бўлмаса, у ўзининг ёзма хулосасини тайёрлаши мумкин. Амалда бундай
ҳолат жуда кам юз беради, чунки хулоса тайёрлашдан олдин унинг муаллифи юқори турувчи раҳбар билан
маслаҳатлашади.
Ҳисобот олдиндан белгиланган схема бўйича ёзилади ва икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмдаги
махсус жадвалларда ҳужжатлар тайёрлаш салоҳияти, ижронинг тезлиги, ташаббускорлик, материалларга
ишлов беришнинг пухталиги, интизомлилик сингари сифатларга баҳо (“аъло” ёки “қониқарсиз”) қўйилади.
Шунингдек содиқлик, жамоада муносабатларни ярата олиш кўникмалари ҳам баҳоланади. Ҳисоботнинг
иккинчи қисми, одатда, тавсифнома хусусиятига эга ва, одатда, бошлиқ йил давомида ўз ходимига йўллаган
“норасмий хатлардаги” умумлашган танқидий мулоҳазалардан иборат бўлади. Бундан ташқари, вазирлик
кадрлар бўлими барча департаментларга “ютуқлар варақасини” юборади, унда ҳар бир ходимнинг энг
сезиларли ютуқлари қайд қилинган бўлади.
Ушбу барча маълумотлар ходимнинг шахсий иш жилдида сақланади. Кадрлар бўлими ходимлари
муайян ходим тўғрисида унинг раҳбарлари билан суҳбатлардан, норасмий гаплар ва бошқалардан
олинадиган турли хилдаги норасмий маълумотларни тўплаб боради.
Давлат хизматчилари уларни хизматда кўтарилишга тақдим этмаётганликлари устидан шикоят қилиш
ҳуқуқига эга. Бунга ўхшаш шикоятлар билан Ходимлар иши бўйича кенгаш ва Шикоятларни кўриб чиқиш
бўйича бирлашган кенгашга (бу синовдан ўтмаганлар ва вақтинча хизмат сафарига юборилганлар учундир)
мурожаат қилинади.
Жазо чораларига келганда эса, Япония касаба уюшмалари бош кенгаши фикрига кўра, бир томонлама
бўлиши ва ходим раҳбарияти томонидан белгиланиши лозим. Жазо чораси эълон қилинганидан сўнг у
жазоланган ходим ва касаба уюшмаси норозилик аризаси бергандан сўнг ҳам сақланиб қолади. Жазолар
норозилик аризасига жавоб берилгунга қадар сақланади. Одатда жазо чоралари хизматда юқори кўтариш
қарорларига, маошга устама ҳақларга, тиришқоқлик учун қўшимчалар белгилашга таъсир кўрсатади.
Маъмурий жазо тўғрисидаги ёзув ҳеч қачон шахсий иш жилдлардан чиқариб ташланмайди.
Япон қонунчилиги давлат хизматчиларининг меҳнат ҳуқуқларини анча чеклашга йўл қўяди. Масалан,
полиция, ўт ўчириш хизмати, денгизда жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ташкилот хизматчилари
ҳамда қамоқхоналар хизматчиларига Меҳнат стандартлари тўғрисидаги қонун билан белгиланган қоидалар
қўлланилмайди. Жамоавий музокаралар олиб бориш ҳуқуқи анча қисқартирилган кўринишда эътироф
этилади. Давлат хизматчилари учун иш ташлаш буткул тақиқланган. Ушбу тақиқни бузганлиги учун давлат
корхоналари ишчилари ишдан четлатилади, бошқарув ходимларининг ўзи эса жиноий жавобгарликка
тортилиши мумкин.
Япониядаги давлат хизмати барча нарсалар билан бир қаторда штатлар чекланганлигидан юзага
келадиган катта жисмоний зўриқишлар, тез-тез қўшимча ишлашлар билан бирга кечади. Шунга боғлиқ
ҳолда хизмат мажбуриятларини адо этиш даврида саломатликка зарар еткани учун товон тўлаш тизими
тасдиқланган. 1985 йилда иқтисодий режалаштириш бошқармаси ўтказган сўровларга кўра 75% амалдор
ўта кўп ишлашга тўғри келаётганидан норози экан. Маълум бўлишича, улардан биронтаси ҳам белгиланган
йиллик 15 кунлик таътилдан тўла фойдалана олмас экан.
Давлат хизматчилари сиёсий фаолият борасида ўта чекланган. Уларга сиёсий партияларга кириш
тақиқланмаган, бироқ улар катта рол ўйнайдиган сиёсий маслаҳатчилар ва функционерлар бўлолмайди,
сайланадиган оммавий лавозимларга номзодини қўйиши мумкин эмас ва ҳ.к. Ходимлар билан ишлаш